дайжест

Алексей Навальний вафот этди

Россиялик мухолифатчи Алексей Навальний 19 йиллик қамоқ жазосини ўтаётган колонияда вафот этди. Жазони ижро этиш федерал хизматининг хабар беришича, сайрдан кейин Навальний ўзини ёмон ҳис қилган ва ҳушини йўқотган, реанимацияда уни ҳаётини сақлаб қолиш имкони бўлмаган.


дайжест

Президент — 100 минг доллар билан қўлга тушган Когон прокурори ҳақида

Шавкат Мирзиёев Бухоронинг Когон тумани прокурори 100 минг доллар билан қўлга тушгани, вазиятни ўзи кузатиб боргани, прокурор жами 200 минг доллар сўраганини айтди. Бош прокурорга эса уни ишдан олиш топширилди. «Ўзи курашчи бўлиб, ходими ўғри бўлса, дардимизни кимга айтайлик?» — деди президент.


дайжест

Дам олиш кунлари баъзи ҳудудларда қор ёғади

Ўзбекистонда шанба ва якшанба кунлари ҳарорат кечаси −3…−8 даражагача пасаяди, кундузи −3…+2 даража атрофида бўлади. Шимолда эса кечалари −11…−16 даража совуқ бўлиши мумкин. Дам олиш кунлари ҳудудларда асосан қор ёғиши, йўлларда яхмалак ҳосил бўлиши кутилмоқда.


дайжест

Ўзбекистон терма жамоаси ФИФА рейтингида икки поғонага кўтарилди

Ўзбекистон Халқаро футбол федерациясининг (ФИФА) янгиланган рейтингидаги ўрнини икки поғонага яхшилади ва 66-ўринга кўтарилди.


дайжест

Президент мактаб ўрнига ҳужрага қатнаган болалар ҳақида гапирди

Шавкат Мирзиёев Бухорода 12 нафар мактаб ўқувчиси 6 ой давомида ҳужрага қатнаб юргани ва бундан директорнинг хабари бўлганини таъкидлади. «12 та болага ҳам директор 5 баҳо қўйиб келяпти. У ҳужрада топган номаъқул пулини директорга беряпти. Мана, биз қандай иллат билан курашяпмиз», — деди президент.


дайжест

Шавкат Мирзиёев Андижонда ишлаб чиқариладиган илк электробусларга ном қўйиб берди

Андижон вилоятида Хитойнинг Lanzhou Guangtong New Energy Automobile компанияси билан биргаликда электробуслар йиғиш бошланади. Президентдан хитойлик ҳамкорлари электробусга ном беришни сўради, Мирзиёев эса уни «Ипак йўли» деб номлади.


дайжест

Япония иқтисод бўйича дунёдаги учинчи ўрнини Германияга бой берди

Япония иқтисодиёти кутилмаганда инқирозга юз тутди. Бу эса Германия дунёнинг йирик иқтисодиёти бўйича 3-ўринга кўтарилиб олишига сабаб бўлди. Кунчиқар мамлакатдаги иқтисодий пасайиш озиқ-овқат, ёқилғи ва бошқа товарлар нархининг ошиши туфайли ички истеъмолнинг заифлашувига олиб келди.


дайжест

Иқтисодий санкциялар бўйича қонун лойиҳаси ҳеч қайси давлатга қарши қаратилмаган — Қонунчилик палатаси

Қонунчилик палатаси иқтисодий санкциялар бўйича қонун лойиҳаси ҳеч қайси давлатга қарши қаратилмаганини маълум қилди. Аввалроқ тармоқларда Ўзбекистон Россияга қарши молиявий санкцияларга қўшилишга қарор қилгани ҳақида хабарлар тарқалганди.


дайжест

Қашқадарёда кўприк қулаб тушди

Муборак туманида ҳаракатланиш вақтинча чекланган кўприк оғир юк машинаси ўтиши оқибатида қулаб тушди. Ҳокимликка кўра, ҳодиса оқибатида салбий ҳолат кузатилмаган ва ҳаракат учун айланма йўл ташкил қилинган. Кўприк 2024 йилнинг 2-чорагида қайта фойдаланишга топширилиши режа қилинмоқда.


дайжест

Қозоғистонда йўлда қолиб кетган 27 нафар ўзбекистонлик эвакуация қилинди (янгиланди)

Қозоғистоннинг Ақмола вилоятида совуқ ҳавода носоз автобусда қолиб кетган 27 нафар ўзбекистонлик, жумладан, 12 нафар бола эвакуация қилинди. Аввалроқ Kazinform агентлиги уларнинг сони 64 нафар экани ҳақида маълумот берганди.


дайжест

Январда Тошкентда ўртача таъмирланган 1 хонали уйнинг ижара нархи 395 долларни ташкил этди

МҲТИ таҳлилига кўра, январь ойида Тошкент шаҳрида ўртача таъмирланган хонадонлар ижара нархлари пасайди, тўлиқ таъмирланган туркумдаги уй-жойларники эса 0,5 фоизга ўсди. Ўртача таъмирланган 1 хонали уйлар ижараси 395 долларни ташкил этмоқда.


дайжест

Ўзбекистонда 5 та қонун ЖСТ битимларига уйғунлаштирилди

Ўзбекистонда ихтиролар, товар белгилари, реклама, дори воситалари ва давлат божи тўғрисидаги қонунларни ЖСТ битимларига уйғунлаштиришни назарда тутувчи қонун қабул қилинди.


дайжест

Дам олиш кунлари Тошкентда қаерларга бориш мумкин? (17−18 февраль)

Бешта кинопремьера, спектакллар, Юлдуз Усмонова концерти, K-Pop Party, хайрия фестивали, югуриш мусобақаси, мусиқий кечалар, болалар шоулари ва дам олиш кунларидаги бошқа тадбирлар — Afisha.uz жамланмасида.


дайжест

Ўзбекистонда сув ва ер ресурслари соҳасида 18,6 млн долларлик лойиҳалар амалга оширилади

Глобал экологик фонд Марказий Осиёда сув ва қуруқлик ресурслари соҳасидаги лойиҳалар учун 26 млн доллар ажратди. Унинг 18,6 млн доллари Ўзбекистон иштирокида заиф экотизим ерларни тиклаш, Амударё, Зарафшон, Панж, Сирдарё ва Норин дарёларидаги сув ресурсларини бошқариш кабиларга йўналтирилади.


дайжест

OpenAI фойдаланувчи сўрови асосида видеолар яратувчи сунъий интеллект моделини ишлаб чиқди

ChatGPT чатботини ишлаб чиққан сунъий интеллект соҳасидаги тадқиқотлар билан шуғулланувчи OpenAI компанияси ўзининг янги маҳсулотини тақдим этди. У Sora деб аталиб, фойдаланувчилар сўровлари асосида давомийлиги 1 дақиқагача бўлган фотореалистик клиплар ярата олади.


дайжест

АҚШ мустақил Фаластин давлатини яратиш режасини ишлаб чиқмоқда — WP

АҚШ ўзининг Яқин Шарқдаги ҳамкорлари билан Фаластин давлатини яратишнинг «аниқ муддатларини» ўз ичига олувчи режасини муҳокама қилмоқда, деб хабар берди The Washington Post. У Исроил ва Фаластин ўртасида узоқ муддатли тинчлик ўрнатишни назарда тутади.


дайжест

Президент Андижондаги санъат мактабига Шерали Жўраев номини бериш ва унинг бюстини ўрнатишни таклиф қилди

Андижон шаҳридаги санъат мактаби Мусиқа ва санъат коллежига айлантирилади. Шавкат Мирзиёев унга Шерали Жўраев номини бериш ва ҳофизнинг бюстини ўрнатишни таклиф қилди.


дайжест

Асака ва Шаҳрихон шаҳарлари вилоят бўйсунувига ўтказилади

Президент Андижондаги йиғилишда аҳолиси 100 мингдан ошадиган Асака ва Шаҳрихон шаҳарлари вилоят бўйсунувига ўтказилишини маълум қилди. Шунингдек, Андижон, Асака ва Шаҳрихон шаҳарларида урбанизация дастури амалга оширилади ва ипотека дастури учун вилоятга қўшимча 100 млн доллар ажратилади.


дайжест

Андижон маҳаллаларини 7 та соҳага чуқур ихтисослаштириш дастури амалга оширилади

Президент Андижондаги маҳаллаларни мева-сабзавот, чорвачилик, ҳунармандчилик, касаначилик, саноат, савдо ва хизматга чуқур ихтисослаштириш бўйича дастур амалга оширилишини маълум қилди. Бу мақсадлар учун 850 млрд сўм кредит ресурслари ва 50 млрд сўм субсидия ажратилади.


дайжест

Жиззах вилоятида ичимлик суви, оқова сув ва чиқинди хизмати нархлари оширилади

Жиззах вилоятида 1 мартдан ичимлик суви таъминоти ва оқова сув хизматлари нархлари аҳоли учун 4000 сўмгача оширилмоқда. Чиқинди хизмати нархи эса аҳоли учун 6000 сўмгача кўтарилмоқда. Бу ҳақда Халқ депутатлари вилоят Кенгаши томонидан қарор қабул қилинди.


дайжест

Садир Жапаров ўзига тегишли мулкни 20 млн долларга қонунийлаштирди

Қирғизистон президенти Садир Жапаров мулкни ихтиёрий қонунийлаштириш тўғрисидаги қонун билан ўзига тегишли мол-мулкни 20 млн долларга қонунийлаштирганини айтди. Унинг тан олишича, авваллари унинг бинолари, жумладан, Бишкекдаги бизнес маркази «бошқа одамлар номига расмийлаштирилган».


дайжест

Хонобод — Андижон — Избоскан — Асака темирйўл айланмасида поезд қатнови йўлга қўйилади

Президент Хонобод — Андижон — Избоскан — Асака темирйўл айланмасида поезд қатновини йўлга қўйиш топшириғини берди. Шунингдек, Бўстон ва Улуғнор туманларида электр таъминотидаги узилишлар кўпайгани сабабли иккита янги подстанция қурилади.


дайжест

Silk Avia тўртинчи ATR 72−600 самолётини қабул қилиб олди

Uzbekistan Airways таркибига кирувчи Silk Avia минтақавий авиакомпанияси тўртинчи ATR 72−600 самолётини қабул қилиб олди. У Тулузадаги ATR заводидан йўлга чиқиб, Истанбулда техник тўхташни амалга ошириб, Тошкентга етиб келди.


дайжест

Фото, видео: Тошкентда қор туфайли кучли тирбандлик юзага келди, ЖТ барқарор ишламоқда, бироқ иш жадвали бузилган

Тошкентда қор ёғиши сабабли кучли тирбандликлар кузатилмоқда. Такси нархлари кескин ошди. Автобуслар барқарор ишламоқда, бироқ йўллардаги вазият туфайли ҳаракат жадвали бузилган. Фото, видео.