14 май куни «Ўзбекистон» халқаро анжуманлар саройида журналистика соҳасидаги «Олтин қалам» XVIII миллий мукофоти учун ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш маросими ўтказилди.

«Олтин қалам» миллий мукофоти совриндорлари қуйидагича тақдирланди:

  • бош миллий мукофот учун — Tracker автомобили;
  • биринчи ўрин учун — БҲМнинг 200 баравари (68 млн сўм);
  • иккинчи ўрин учун — БҲМнинг 175 баравари (59,5 млн сўм);
  • учинчи ўрин учун — БҲМнинг 150 баравари (51 млн сўм);
  • 12 та рағбатлантирувчи номинациянинг ҳар бири учун — БҲМнинг 100 баравари (34 млн сўм) миқдорида бир марталик пул мукофоти.

Ғолиб ва совриндорлар рўйхати

Халқаро танловнинг бош миллий мукофоти ғолиби:

«UzReport TV» телеканали жамоаси. Телеканал бош муҳаррири: Саидолимхон Турдибоев (Совға — Tracker автомобили).

Интернет журналистикаси йўналиши бўйича ғолиблар:

  • 1-ўрин: Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги марказ бошлиғи ўринбосари Авалбоев Икром Холйигитович;
  • 2-ўрин: «Kun.uz» веб-сайти муҳаррири ва махсус мухбири Шокиржонов Шухрат Шокиржонович;
  • 3-ўрин: «Дунё» АА таҳририят хизмати бошлиғи Саидалиева Наргис Анваровна.

Радио йўналиши бўйича ғолиблар:

  • 1-ўрин: «Mahalla» радиоканали «Маънавий-маърифий, кўнгилочар ва мусиқий дастурлар» муҳарририятининг бўлим мудири Ғаффорова Умида Абдусалом қизи;
  • 2-ўрин: «Қорақалпоғистон» радиоканали «Жамият-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий дастурлари» бош муҳарририяти муҳаррири Жумагалиева Қундыз Яқыпбай қизи;
  • 3-ўрин: «Ўзбекистон 24» телерадиоканали катта муҳаррири Умрзоқова Шоира Абдураззоқовна.

Телевидение йўналиши бўйича ғолиблар:

  • 1-ўрин: «Севимли» телеканалининг «Замон» ахборот таҳлилий дастури мухбири Гўрўғлиев Элёр Рўзиқулович;
  • 2-ўрин: «Ўзархив» агентлиги матбуот котиби, «Архивариус» кўрсатуви муаллифи ва бошловчиси Алиев Анваржон Орифжонович;
  • 3-ўрин: «Renessans TV» телеканали бош муҳаррири Абдурахмонов Жасурбек Қосимжон ўғли (Жасур Раҳмон).

Босма ОАВ йўналиши бўйича ғолиблар:

  • 1-ўрин: «Жадид» газетаси бўлим мудири Бутаев Шойим Примкулович;
  • 2-ўрин: «Народное слово» газетаси масъул котиби Усманов Нурлан Октамович;
  • 3-ўрин: «XXI аср» ижтимоий-сиёсий газетаси бош муҳаррири Жалилов Норкобил Кодирович (Норқобил Жалил).

«Ҳарбий-ватанпарварлик мавзуси энг яхши ёритилган материаллар учун» ғолиб:

«Ishonch» ва «Ishonch-Доверие» газеталари мухбири Кадышева Оксана Игоревна.

«Ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар энг яхши ёритилган материаллар учун» ғолиб:

«Янги Ўзбекистон» газетаси мухбири Дурдиева Гулчехра Саттаровна.

«Инсон ҳуқуқлари ва ижтимоий ҳаётимиз билан боғлиқ долзарб мавзулардаги материаллар учун» ғолиб:

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказининг «Демократлаштириш ва инсон ҳуқуқлари» журнали таҳририяти ижодий жамоаси. Бош муҳаррир: Эркин Эрназаров.

«Ватан тарихига бағишланган энг яхши кўрсатувлар учун» ғолиб:

«Ўзбекистон тарихи» телеканали катта муҳаррири Касимова Дилбар Тураевна (Дилбар Қосимова).

«Энг фаол теле ва радио бошловчи» номинацияси ғолиби:

«Ўзбекистон» телерадиоканали катта муҳаррири Мансурова Сурайё Файзуллоевна.

«2022 йилда чоп этилган публицистик жанрдаги энг яхши китоб учун» номинацияси ғолиби:

«Тарихий хотира беқиёс» публицистик китоби. (Султонов Ойбек Султонбоевич).

«Оила ва маҳалла мавзуси энг яхши ёритилган материаллар учун» номинацияси ғолиби:

«Ҳуррият» газетасининг Сурхондарё вилояти бўйича мухбири Аманқулов Сафар (Сафар Омон).

«Миллий урф-одат ва анъаналаримиз акс этган энг яхши материаллар учун» номинацияси ғолиби:

«Жиззах овози» газетаси таҳририяти жамоаси. Бош муҳаррир: Саид Донишев.

«Давлат тилини ривожлантиришга бағишланган энг яхши таҳлилий материаллар учун» номинацияси ғолиби:

ЎзФА Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти директори, филология фанлари доктори, профессор Низомиддин Маҳмудов.

«Маънавиятни юксалтириш, ватанпарварлик туйғулари тарғиб этилган энг яхши материаллар учун» номинацияси ғолиби:

Қашқадарё вилояти телерадиокомпанияси телевидение гуруҳи иккинчи даражали муҳаррири Комилова Шоҳсанам Муродилла қизи.

«Ёшлар ҳаёти ва фаолиятига бағишланган энг яхши материаллар учун» номинацияси ғолиби:

«Ёшлар овози» газетаси таҳририяти ижодий жамоаси. Газета бош муҳаррири: Ҳамза Абдуллаев

«Энг яхши фоторепортаж учун» номинацияси ғолиби:

Президент Админстрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги медиа маркази бош мутахассиси Алимбаев Муҳиддин Нуритдинович.

Ўзбекистон Журналистлар уюшмасининг қўшимча рағбатлантирувчи номинациялари

«Яшил иқтисодиётга ўтишни тарғиб қилувчи энг яхши кўрсатув учун» номинацияси ғолиби:

Халқаро пресс-клуб мухбири Пирбоев Умед Мурод ўғли.

«Жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва ҳуқуқий тарғибот йўналишидаги энг яхши мақола учун» ғолиб:

Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси Ахборот хизмати. Ахборот хизмати бошлиғи: Туляганов Бобир Батирович.

Халқаро ҳамкорлар таъсис этган номинациялар ғолиблари:

  • Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси номинациялари: «Хитой ҳақидаги энг яхши репортаж учун» Хитойнинг «CGTN» (Русский) ва Озарбайжоннинг «CBC» телеканалларининг Ўзбекистондаги махсус мухбири Барчиной Жураева.
  • «Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги ҳамкорлик ёритилган энг яхши контент учун» «Ўзбекистон» журнали бош муҳаррири Асадбек Бобожонов.
  • Туркия Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси номинацияси: «Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги муносабатларнинг янада кенгайишини таъминлашга бағишланган энг яхши материал учун» Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги етакчи муҳаррири Беҳруз Худойбердиев.

«Чет эллик журналистнинг Ўзбекистон ҳақидаги энг яхши материали учун» номинацияси ғолиблари:

  • 1-ўрин — Тожикистон маориф вазирлигининг Ўзбек тили ҳайъати раҳбари, Тожикистонда ўзбек тилида чоп этиладиган «Устоз», «Ўқувчилар», «Сирдош» газеталари ва «Кичкинтой» журнали раҳбари Сулаймон Эрматов;
  • 2-ўрин — «ТАСС» ахборот агентлигининг Ўзбекистондаги мухбири Валерий Бирюков (Россия Федерацияси);
  • 2-ўрин — «The Economic Times» газетасининг дипломатик муҳаррири Дипанжан Рой Чаудҳури (Ҳиндистон);
  • 2-ўрин — «The Hill» газетасининг жамоатчи мухбири Жеймс Дурсо (АҚШ);
  • 2-ўрин — «Euronews» телеканали мухбири Галина Полонская (Франция).