Президент Андижон вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор вазифалари юзасидан Хонобод шаҳрида ўтказилган йиғилишда аҳолиси 100 мингдан ошадиган Асака ва Шаҳрихон шаҳарлари вилоят бўйсунувига ўтказилишини маълум қилди.

Шавкат Мирзиёев, шунингдек, Андижон, Асака ва Шаҳрихон шаҳарларида урбанизация дастури амалга оширилиши таъкидлади. Бундан ташқари, ипотека дастури учун Андижон вилоятига қўшимча 100 млн доллар ажратилади.

«2024 йилда Андижонда 190 та кўп қаватли уй-жой қуриб, 7 мингта оилани янги хонадон билан таъминлаш зарур», — деди Шавкат Мирзиёев.

Шунингдек, Асака туманида «Янги Ўзбекистон» массиви ташкил этиб, 68 та уй қурилади, Шаҳрихон тумани ҳам «Янги Ўзбекистон» массивлари дастурига киритилади.