Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгаши томонидан 2024 йил 15 февралда Жиззах вилоятида ичимлик суви таъминоти ва оқова сув хизматлари учун янги тарифлар (нархлар) тасдиқланди.

Унга кўра 2024 йилнинг 1 март санасидан қуйидаги белгиланган тарифлар амалда қўлланилади (таклиф этилаётган нархлар ҚҚС сиз ҳисобланган):

Ичимлик суви:

  • Аҳоли учун (1 м3) — 4000 сўм;
  • бюджет ташкилотлари учун (1 м3) — 6000 сўм;
  • улгуржи истеъмолчилар учун (1 м3) — 6000 сўм.

Оқова сув хизмати:

  • Аҳоли учун (1 м3) — 1700 сўм;
  • бюджет ташкилотлари учун (1 м3) — 2500 сўм;
  • улгуржи истеъмолчилар учун (1 м3) — 2500 сўм.

Шунингдек, Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгаши қарори билан чиқиндини олиб чиқиб кетиш хизматлари нархи эса қуйидагича оширилмоқда:

  • Аҳолига бир ой учун бир одам бошига — 6000 сўм;
  • хўжалик субъектларига (1 м3) — 60 000 сўм;
  • хўжалик субъектларига (1 тонна учун) — 135 420 сўм;
  • Чиқинди полигонига чиқинди жойлаштириш — 11 865 сўм.