Шавкат Мирзиёев 16 февраль куни Андижон вилоятида ўтказган йиғилишда Андижон шаҳридаги санъат мактабига ҳофиз Шерали Жўраев номини беришни таклиф қилди. Бу ҳақда унинг матбуот хизмати хабар бермоқда.

Шерали Жўраев Ўзбекистон ва Тожикистон халқ артисти, Алишер Навоий мукофоти совриндори ҳисобланади.

Санъат мактаби Мусиқа ва санъат коллежига айлантирилиб, грант асосида замонавий кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилади. Янги ўқув ва турар жой биноси, зарур инфратузилма объектлари барпо этилади, шунингдек, Шерали Жўраев бюсти ўрнатилади.

Шерали Жўраев 2023 йилнинг 4 сентябрь куни 76 ёшида вафот этган. Шавкат Мирзиёев унинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирганди.

Шунингдек, далат раҳбари Андижон шаҳрида давлат арбоби ва саркарда, аллома ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги маданият ва истироҳат боғи ҳудудида жуда кенг кўламли қурилиш ишлари режалаштирилгани маълум қилинди.