Сурхондарё вилояти Шеробод туманидаги йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 5 киши вафот этди, дея хабар бермоқда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси матбуот хизмати «Газета.uz»га.

Қайд этилишича, ҳолат 12 май куни соат 10:30 атрофида туманнинг Узунсой маҳалласи ҳудудида содир бўлган. 59 ёшли ҳайдовчи Ш. Д. Tracker машинасида Тошкент-Шеробод йўналишида кетаётиб, бошқарувни йўқотган. Сўнгра машина йўл четида тўхтаб турган «ЗИЛ-130» юк машинасига урилган.

ЙТҲ оқибатида ҳайдовчи ва унинг 59 ёшли турмуш ўртоғи М.Ш. ҳамда машинада йўловчи сифатида келаётган 44, 50 ва 70 ёшли 3 нафар аёл оғир тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда ЙТҲга йўлдаги чуқурлик сабаб бўлгани ҳамда ҳайдовчи Ҳаж зиёратидан қайтаётганларни олиб қайтаётган бўлгани айтилмоқда.

йтҳ, сурхондарё

Экспертиза ҳайдовчининг юраги тўхтаб қолганини тасдиқламоқда, дея қўшимча қилди вилоят ЙҲХБ матбуот хизмати.

Ҳолат юзасидан вилоят Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.

Аввалроқ Бойсун туманида тик баландлик пайтида тўхташ тизимида носозлик юзага келган Damas йўл четидаги молхонага урилганди. Оқибатда машина салонидаги 3 нафар ёш бола ва 3 аёл ҳалок бўлган.