13 май Тошкент вақти билан соат 11:44 да Қирғизистонда рўй берган зилзила кучи Наманган вилоятида сезилди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилди.
Зилзила координаталари: 41,6 градус шимолий кенглик; 71,67 градус шарқий узунлик. Магнитудаси — М=3,9. Чуқурлик 10 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 208 км шимолий-шарқда жойлашган.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:
- Янгиқўрғон туманида 2 балл, 37 км.
- Косонсой туманида 2 балл, 48 км.