16 февраль куни Шавкат Мирзиёев Андижонда жамоатчилик билан ўтказган учрашувида пора олиб қўлга тушган Бухоро вилоятининг Когон тумани прокурори ҳақида ҳам гапириб ўтди. Давлат раҳбари бош прокурорга махсус топшириқ бериб, ходимини ишдан олишни тайинлади.

Қуйида давлат раҳбарининг гаплари таҳрирсиз келтирилди.

«Когон тумани прокурори 100 минг доллар билан қўлга тушди. Буни нима учун элга айтяпман? Биз амалда мана бу ҳам прокурорнинг ўзининг ҳаракати билан бундай нарсалар амалга ошяптики, бу ўзи курашчи бўлиб, унинг ходими ўғри бўлса, дардимизни кимга айтайлик? Уч кун олдин менга айтди. Мен айтдимки, индаманглар, охиригача… эртага суддан қайтмаслиги керак бу нарса. Секин-секин… 200 минг долларни гаплашган у. 91 минг олиб келяпти. „Йўқ, наригисини ҳам олиб келасан“, деяпти. Уни ҳам индаманглар дедим, секин яна 3-куни 91 минг доллар олиб келди-да, 101 минг долларини олиб келинглар деяпти. Энди яна майда-чуйда бўлмасин-ку, ўнини ўртадаги воситалар олиб қўйяпти. Йўқ, дейди, ўнини ҳам ноинсоф прокурор менга олиб келинглар, деяпти», — деди Шавкат Мирзиёев.

Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев. Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев.

«Мана, бош прокуроримиз ўтирибди, Бухорога бориб ишдан олади», — дея қўшимча қилди президент.