Тошкентда жума куни тушдан кейин ҳаво ҳарорати Цельсий бўйича 0 даражагача тушиб кетди, дўл ёғиб, тезда қорга айланди. Икки-уч соат ичида бир неча сантиметр қор ёғди.
Йўлларда ишқаланишнинг ёмонлашуви туфайли автомобиллар ҳаракати кескин секинлашди, тирбандликлар пайдо бўла бошлади, оқибатда ҳали тиғиз вақт бошланмасидан аввалоқ тирбандлик ўзининг максимал қийматига етди.
Такси нархлари камида икки баравар ошди. Аксарият аҳоли машиналар етишмаслиги сабабли такси чақира олмади.
Жамоат транспорти — автобус ва метро — ишончли ишламоқда. Бироқ кўчалардаги тирбандлик ва ҳаракатнинг секинлиги автобуслар жадвалига таъсир қилди.
Ижтимоий тармоқларда гармошкали автобус ҳайдовчиси Фарғона йўлидаги йўл ўтказгичга чиқиб олиш учун йўловчилардан транспорт воситасидан тушиб туришни сўрагани акс этган видео пайдо бўлди.
14-сонли автобус ҳайдовчиси Шимолий вокзал яқинидаги Кичик халқа йўлида кучли тирбандлик юзага келгани туфайли охирги бекат томон бурилишга мажбур бўлди.
Ҳайдовчиларнинг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши, йўл ҳаракати назоратчиларининг йўқлиги кўчалардаги вазиятни янада оғирлаштирмоқда.
Шаҳарнинг асосий кўчаларида қор тозалаш машиналари ишлай бошлади.