дайжест

«Сохта мотиватор ва психологлар фаолиятини тартибга солиш керак» — депутатлар

Қонунчилик палатаси депутатлари — Шаҳноза Холмахматова ва Гулруҳ Агзамова «сохта психологлар» кўпайиб қолгани, уларга қарши курашиш зарурлигини таъкидлаб, бундай тренерлар фаолиятини тартибга солишга қаратилган ҳужжатларни ишлаб чиқиш кераклигини билдирди.


дайжест

Тошкент прокуратураси йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга киришди. Прокурор мурожаати

2023 йилда Тошкент шаҳрида ЙТҲлар оқибатида 95 киши ҳалок бўлди, улардан 10 нафари — болалар. 1248 киши (235 бола) жароҳат олди, хусусан, 10 нафари умрбод ногирон бўлиб қолди. Пойтахт прокурори фуқароларга мурожаатида шаҳарда йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги аянчли вазият ҳақида гапирди.


дайжест

Пойтахт ҳавоси ифлосланишида мазутнинг заррача «айби» йўқ — Энергетика вазирлиги

Энергетика вазирлиги иссиқлик станциялари ва иссиқлик марказлари мазутдан фойдаланишининг Тошкентдаги ҳаво ифлосланиши билан боғлиқлигини рад этди. Вазирлик Тошкент ИЭСда (ТошГРЭС) белгиланган техник кўрсаткичларга мос келадиган фильтрлар ўрнатилганини маълум қилди.


дайжест

Тошкент иккиламчи уй бозорида нархлар 1 кв. м учун 1200 доллардан ошди, ер нархи эса сотихига 362 млн сўмни ташкил этди

Тошкентда иккиламчи уй бозорида ўртача нарх йил давомида 29,8 фоизга ўсиб, 1 кв. м учун 1212 долларни ташкил этди, деб хабар берди МБ. Пойтахтда 1 сотих ер нархи 362 млн сўмгача қимматлашди. Кўчмас мулк ва ижара нархлари ўртасидаги фарқ туфайли уй-жойнинг ўзини оқлаш муддати 8,2 йилга етди.


дайжест

«Ўзбекнефтгаз» дизель ёнилғиси нархини 15 фоизга пасайтирмоқчи

«Ўзбекнефтгаз» раҳбари Баҳодиржон Сидиқов компания бир ҳафта ичида ҳисоб-китоблар қилиб, дизель ёнилғисининг биржага қўйиладиган нархларини 15 фоизга камайтириш чораларини кўришини маълум қилди. Шунингдек, ёнилғи ўз вақтида етказиб берилишини таъминлаш учун янгича тартиб ўрнатилади.


дайжест

Тошкентдаги мактабдан ҳушсиз ҳолда топилган 3-синф ўқувчиси вафот этди

Шанба куни Юнусобод туманидаги 259-мактабнинг футбол майдони олдидан ҳушсиз ҳолда топилган 3-синф ўқувчиси шифохонада вафот этди. Ҳолат юзасидан суд-тиббий экспертиза тайинланиб, терговга қадар текширув олиб борилмоқда.


дайжест

Дарс қолдирган мактаб ўқувчиларининг ота-оналарига огоҳлантириш хати юборилмоқда

Мактаб дарсларига сабабсиз қатнашмаётган болаларнинг ота-оналарига огоҳлантириш хатлари юборилмоқда, унда ота-оналар фарзандларининг таълим олишида жавобгар экани эслатилган. Таълим вазирлиги бундай чораларнинг моҳиятини тушунтирди.


дайжест

Педагоглар касбий сертификат олиш учун my.gov.uz орқали рўйхатдан ўтиши мумкин бўлди

Педагоглар касбий сертификат назорат синовида қатнашиш учун давлат хизматлари марказларига шахсан бориб ёки ЯИДХП (my.gov.uz)да тўлдирган ҳолда рўйхатдан ўтиши мумкин бўлди. Биринчи марта касбий сертификат олиш бўйича назорат синовида иштирок этиш учун талабгордан тўлов ундирилмайди.


дайжест

Батирбек Каипбергенов Қорақалпоғистон олий таълим вазири бўлди

ТАТУнинг Нукус филиали директори сифатида ишлаб келган Батирбек Каипбергенов Қорақалпоғистон олий таълим, фан ва инновациялар вазири этиб тайинланди. У машҳур ёзувчи Тулепберген Каипбергеновнинг ўғли ҳисобланади.


дайжест

Озарбайжон ва Арманистон бир-бирини чегарада ўқ узганликда айблади

Озарбайжон ва Арманистон бир-бирини чегара ҳудудини ўққа тутишда айблади. Бокуда бир киши яралангани хабар қилинди. Ереван тўрт арман аскари ҳалок бўлганини билдирди. Бу Озарбайжоннинг Қорабоғдаги ҳарбий амалиётидан буён икки давлат ўртасида юз берган энг жиддий чегара тўқнашуви ҳисобланади.


дайжест

Намангандаги Норин дарёси устига 482 метрли кўприк қурилади

Уйчи тумани орқали Учқўрғон ва Норин туманларини Наманган вилояти маркази билан боғловчи янги йўл ва Норин дарёси устига кўприк қурилади, мазкур лойиҳаларнинг умумий узунлиги 17,5 километрни ташкил этади. Кўприкнинг қиймати 53,6 млрд сўм бўлиб, унинг узунлиги 482 метр бўлади.


дайжест

Ўзбекистондаги ахборот тизимларига бир ҳафтада 32 мингдан ортиқ кибертаҳдид содир этилди

Бир ҳафта давомида Ўзбекистондаги ахборот тизимларига 32 156 та кибертаҳдид уюштирилгани аниқланди. Улардан энг кўпи ҳукуматга тегишли ахборот тизимларига нисбатан уюштирилган бўлиб, жами кўрсаткичнинг 52,7 фоизини ташкил этади.


дайжест

Ўзбекистонда Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқининг офиси очилди

Ўзбекистонда Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқининг офиси очилди. У янги Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университетида жойлашган. IUCN бош директори Гретел Агилар офис ва университетнинг очилиш маросимида иштирок этди.


дайжест

Қорақалпоғистондаги Жилтирбас кўли халқаро аҳамиятдаги сув-ботқоқ ерлар рўйхатига киритилди

Қорақалпоғистондаги Жилтирбас кўли халқаро аҳамиятга эга бўлган сувли-ботқоқли ерлар рўйхатига киритилди. 15 йил давомида ўрганилган кўл Рамсар конвенциясига киритилган бешинчи табиий объект бўлди.


дайжест

Ўзбекистонда энди аёллар ҳам автобус ва юк машинасини ҳайдаши мумкин

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан аёлларга автобус ва юк автомобилларини бошқаришга рухсат этилди. Қайд этилишича, замонавий автотранспорт воситаларининг техник хусусиятлари аёлларга ушбу соҳаларда қулай ва соғлиқларига зарарсиз меҳнат фаолиятини олиб бориш имконини беради.


дайжест

227−1 модда бўйича қўлланган жарималар миқдорининг 98 фоизи ҳисобдан чиқарилади — ССП раиси

Савдо-саноат палатаси раиси 227−1 модда бўйича тадбиркорларга қўлланган жарималар миқдорининг 98 фоизи ҳисобдан чиқарилишини маълум қилди. Аввалроқ палата бу модда бўйича 400 млрд сўмлик жаримани ҳисобдан чиқаришни назарда тутувчи президент қарори лойиҳасини ишлаб чиққани хабар қилинганди.


дайжест

Депутатлар қоидабузарлик жаримаси автомобиль эгасига эмас, уни бошқарган шахсга жўнатилиши ҳақидаги қонун лойиҳасини рад этди. Тафсилотлар

Йўл қоидалари бузилганда, автомобилнинг эгаси эмас, уни бошқарган шахс (ижарага берилган шахслар, яқин қариндошлар ва бошқалар) жавобгарликка тортилиши кўзда тутилган қонун лойиҳаси депутатлар томонидан рад этилди. Ўзгартириш коррупцияга йўл очиб бериши таъкидланди. Қонун муҳокамаси тафсилоти.


дайжест

Ўзбекистон фуқаролари Озарбайжонда 15 кун давомида рўйхатдан ўтмай юриши мумкин

Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида тузилган баённомага киритилган ўзгартиришларга кўра, фуқаролар мамлакатга кириш/чиқиш, транзит ўтиш ва 15 кун муддатга ўзлари бўлиб турган давлатда рўйхатдан ўтиш мажбуриятидан озод этилди. Мазкур қоида январь ойидан кучга кирган.


дайжест

ЎзЛиДеП Minerva city лойиҳасидан қайтарилган ерлар бошқа инвесторга тўғридан-тўғри берилишига қарши чиқди

ЎзЛиДеП Minerva city лойиҳасидан қайтарилган 100 гектар майдон тўғридан-тўғри бошқа инвесторга берилишига қарши эканини ва ер майдонлари фақат очиқ аукционлар орқали сотилиши тарафдори эканини билдирди. Аввалроқ Янгиҳаёт тумани ҳокими ҳудудга пул тикмоқчи бўлган хитойлик инвестор борлигини айтганди.


дайжест

Марказий банк битта банкни жаримага тортди, учтасини огоҳлантирди

Марказий банк январь ойи давомида битта банкни меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилмагани учун жаримага тортди, 3 та банкни эса чора ва санкциялар қўлланиши тўғрисида огоҳлантирди.


«Газета.uz»да эълон қилинган махсус материаллар:

дайжест

Жадидчилик ҳаракати тарихига бағишланган «Хотира йўлаги» кўргазмасидан репортаж

Tасвирий санъат галереясида жадидчилик ҳаракатига бағишланган «Хотира йўлаги» кўргазмаси очилган бўлиб, у 18 февралга қадар давом этади. Унда 42 экспонат намойишга қўйилган. Экспонатлар орасида Фитрат ва Беҳбудий томонидан ёзилган дарсликлар, журналлар ва ўқув қўлланмалари ҳам бор.


дайжест

Прокурор «Док-1 Макс» иши бўйича судланаётганларга қандай жазо сўради? Тўлиқ тафсилот

12 февралдаги суд музокарасида прокурор Фармагентликнинг собиқ раҳбари Кариев, унинг икки ўринбосари ва Давлат марказининг бир ходимига нисбатан 18 йил, Quramax Medical директорига 20 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазосини сўради. «Газета.uz» барча судланувчиларга сўралган жазони тўлиқ тақдим этади.