Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида визасиз саёҳат қилишнинг янги қоидалари кучга кирди. Энди икки мамлакат фуқаролари 15 кунгача ўзлари бўлиб турган давлатда рўйхатдан ўтишга мажбур эмас.

Ички ишлар вазирлиги хабарига кўра, тегишли ҳукуматлараро битимга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида баённома тузилди ва ундаги ўзгаришлар 15 январдан кучга кирди.

Энди Ўзбекистон ва Озарбайжон фуқаролари икки мамлакат ҳудудига кириш/чиқиш, транзит ўтиш ва 15 кун муддатга ўзлари бўлиб турган давлатнинг ваколатли органларида рўйхатдан ўтиш мажбуриятидан озод этилди.

Аввал, бу муддат Ўзбекистонда 5 кун ва Озарбайжонда 10 кундан ошмас эди.