UzCERT хизмати томонидан 2024 йилнинг 5 февралидан 11 февралигача мамлакат ҳудудидаги ахборот тизимлари ва ресурсларига нисбатан 32 156 та кибертаҳдид аниқланди. Бу ҳақда Киберхавфсизлик маркази хабар бермоқда.

Улардан энг кўпи ҳукуматга тегишли ахборот тизимларига нисбатан уюштирилган бўлиб, жами кўрсаткичнинг 52,7 фоизини ташкил этади.

Шунингдек, соҳалар бўйича АКТ (19,3 фоиз),молия (14,2 фоиз), энергетика (4,3 фоиз) ҳамда ишлаб чиқариш (3,9 фоиз) соҳалатидаги ахборот тизимларига ҳам кибертаҳдидлар содир этилган.

Ҳафта давомида учраган заифликлар топ-5талигига қуйидагилар киради:

  • CVE-2022−31813 — 18,5 фоиз;
  • CVE-2022−22720 — 18,3 фоиз;
  • CVE-2021−39275 — 16,9 фоиз;
  • CVE-2021−44790 — 16,9 фоиз;
  • ssl poodle — 16,2 фоиз.

Киберхавфсизлик маркази фойдаланадиган операцион тизим ва дастурий таъминотни доимий янгилаб боришни ҳамда киберхавфсизлик талабларига риоя этишни сўрамоқда.