«йтҳ» тегли мақолалар


Тошкентдаги ЙТҲ оқибатида бир киши вафот этди
26 январ 2024, 17:27

Тошкентдаги ЙТҲ оқибатида бир киши вафот этди

Чилонзор буюм бозори қаршисида Spark ва Malibu автомобиллари тўқнашди. Spark ҳайдовчиси воқеа жойида вафот этди, бир йўловчи шифохонага ётқизилди.

Тошкентда BMW устунга урилиши оқибатида 3 киши жароҳат олди
25 январ 2024, 14:09

Тошкентда BMW устунга урилиши оқибатида 3 киши жароҳат олди

Яккасарой туманида BMW ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши оқибатида машина ёриткич устунига урилди. Уч киши шифохонага олиб кетилди.

Қозоғистондаги ЙТҲда 3 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди
22 январ 2024, 09:43

Қозоғистондаги ЙТҲда 3 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Қозоғистондаги Уральск-Атирау трассасида содир бўлган ЙТҲ туфайли 3 киши ҳалок бўлди. Улар Ўзбекистондан бўлган бир оиланинг аъзолари саналади. Шунингдек, бир бола шифохонага ётқизилган.

Сурхондарёда Nexia автозак билан тўқнашиши оқибатида икки киши вафот этди
21 январ 2024, 11:24

Сурхондарёда Nexia автозак билан тўқнашиши оқибатида икки киши вафот этди

Денов туманида Nexia йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юбориб, автозак билан тўқнашди. Оқибатда пиёда шифохонага ётқизилди, Nexia ҳайдовчиси ва йўловчиси вафот этди.

Андижонда Gentra уриб юборган 77 ёшли эркак вафот этди
18 январ 2024, 17:41

Андижонда Gentra уриб юборган 77 ёшли эркак вафот этди

Андижон шаҳрида Gentra йўлнинг белгиланмаган қисмидан кесиб ўтаётган 77 ёшли эркакни уриб юборди. Оқибатда пиёда шифохонада вафот этди.

Россиядаги ЙТҲда ҳалок бўлган ва жароҳатланганларни Ўзбекистонга қайтариш ишлари олиб борилмоқда — ФВВ
16 январ 2024, 22:38

Россиядаги ЙТҲда ҳалок бўлган ва жароҳатланганларни Ўзбекистонга қайтариш ишлари олиб борилмоқда — ФВВ

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Россиянинг Самара вилоятида ЙТҲга учраган Lada Largus автомобилида етти нафар Ўзбекистон фуқароси бўлганини тасдиқлади. Уларнинг уч нафари вафот этган, тўрт нафари эса даволанмоқда. Тегишли ташкилотлар уларни ватанга қайтариш устида ишламоқда.

Россияда давлат рақами Ўзбекистонники бўлган автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Вафот этганлар бор
16 январ 2024, 17:32

Россияда давлат рақами Ўзбекистонники бўлган автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Вафот этганлар бор

Россиянинг Самара вилоятида Ўзбекистоннинг Қашқадарё вилоятига тегишли давлат рақам белгиси бўлган Lada Largus автомобили «Газель» юк машинаси билан тўқнашди. Largus автомашинасининг уч нафар йўловчиси ҳалок бўлди, яна тўрт нафари касалхонага ётқизилди.

Навоийда иккита машина тўқнашиши оқибатида икки йўловчи вафот этди
15 январ 2024, 15:11

Навоийда иккита машина тўқнашиши оқибатида икки йўловчи вафот этди

Навоийда Volkswagen ID6 машинаси қизил чироқда тўхтаб турган Matiz`га келиб урилди. Оқибатда Matiz`нинг орқа ўриндиғида бўлган 2 нафар йўловчи воқеа жойида ҳалок бўлди.

Россиядаги ЙТҲда ҳалок бўлган ўзбекистонликларнинг жасади Урганчга олиб келинди
13 январ 2024, 09:21

Россиядаги ЙТҲда ҳалок бўлган ўзбекистонликларнинг жасади Урганчга олиб келинди

Россиянинг Пенза вилоятида содир бўлган бахтсиз ҳодисада ҳалок бўлган 8 нафар Ўзбекистон фуқароси жасадлари махсус рейс билан Урганчга олиб келинди. Барча вафот этганлар Хоразм вилоятидан бўлган.

Россиядаги ЙТҲда ҳалок бўлган ва жабрланган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилади — ФВВ
11 январ 2024, 21:53

Россиядаги ЙТҲда ҳалок бўлган ва жабрланган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилади — ФВВ

Президент Россиянинг Пенза вилоятида содир бўлган ЙТҲда ҳалок бўлган етти нафар Ўзбекистон фуқаросининг жасадини, шунингдек, жабрланган икки нафар фуқарони Мудофаа вазирлигининг махсус самолётида ватанга қайтариш бўйича топшириқ берди.

Россияда содир бўлган ЙТҲда Ўзбекистон фуқаролари ҳалок бўлгани айтилмоқда
11 январ 2024, 16:21

Россияда содир бўлган ЙТҲда Ўзбекистон фуқаролари ҳалок бўлгани айтилмоқда

Россиянинг Пенза вилоятида Ўзбекистон фуқаролари кетаётган микроавтобус юк машинаси билан тўқнашди. Ҳайдовчи билан бирга етти киши ҳалок бўлди.

Ўзбекистонда 11 ойда 2080 нафар инсон ЙТҲ оқибатида вафот этди
11 январ 2024, 15:17

Ўзбекистонда 11 ойда 2080 нафар инсон ЙТҲ оқибатида вафот этди

Ўзбекистонда 2023 йилнинг 11 ойида 8693 та ЙТҲ содир этилиб, уларда 2080 нафар инсон ҳалок бўлган ва 8055 киши жароҳатланган. Сентябрь, октябрь ва ноябрь ойларида жами 665 нафар киши ЙТҲ сабаб вафот этган. Сенат қўмитаси ЙТҲларга асосан фуқаролар сабабчи эканини маълум қилди.

Қамчиқ довонидаги ЙТҲда юк машинаси ҳайдовчиси ва йўловчиси ҳалок бўлди
10 январ 2024, 05:52

Қамчиқ довонидаги ЙТҲда юк машинаси ҳайдовчиси ва йўловчиси ҳалок бўлди

Қамчиқ довонида юк машинаси темир тўсиққа урилиб, ағдарилди ва ёниб кетди. Ҳайдовчи ва йўловчи ҳалок бўлди.

Жиззахда автобус «Жигули» билан тўқнашиши оқибатида бир киши вафот этди
7 январ 2024, 15:58

Жиззахда автобус «Жигули» билан тўқнашиши оқибатида бир киши вафот этди

Зомин туманида автобус бурилаётиб, рўпарадан келаётган «Жигули» билан тўқнашди. Оқибатда енгил машинадаги 50 ёшли йўловчи касалхонада вафот этди.

Қашқадарёда Nexia уриб юборган пиёда вафот этди
7 январ 2024, 13:09

Қашқадарёда Nexia уриб юборган пиёда вафот этди

Миришкор туманида Nexia йўлнинг қарама-қарши томонида кетаётган пиёдани уриб юборди. Оқибатда у шифохонада вафот этди.

Самарқандда 2 та юк машинаси тўқнашиши оқибатида улардан бири бутунлай ёниб кетди
4 январ 2024, 17:41

Самарқандда 2 та юк машинаси тўқнашиши оқибатида улардан бири бутунлай ёниб кетди

Самарқандда иккита юк машинасининг тўқнашуви оқибатида улардан бири, 21 тонна лимон олиб кетаётган транспорт бутунлай ёниб кетди.

Фарғонадаги ЙТҲ оқибатида 2 киши вафот этди
4 январ 2024, 08:38

Фарғонадаги ЙТҲ оқибатида 2 киши вафот этди

Фарғона туманида асосий йўлга шошилиб чиққани айтилаётган Nexia-3 машинаси Tracker`га урилди. Оқибатда 2 йўловчи воқеа жойида вафот этди. Яна 3 киши шифохонага ётқизилди.

Андижонда маст ҳайдовчи ЙПХ ходими ва яна бир кишини уриб юборди
3 январ 2024, 16:31

Андижонда маст ҳайдовчи ЙПХ ходими ва яна бир кишини уриб юборди

Андижонда маст ҳайдовчи катта тезликда машина бошқариб кетаётиб, йўл четида тўхтаб турган автомобилга урилди. ЙПХ ходими ва яна бир ҳайдовчи жароҳатланди.

Жиззахда Lacetti трансформаторга урилди
3 январ 2024, 11:30

Жиззахда Lacetti трансформаторга урилди

Шароф Рашидов туманида Lacetti трансформаторга урилиши оқибатида машина ва трансформатор техник шикастланди, маҳалла бир муддат электр таъминотисиз қолди.

Тошкентда Spark ва «ГАЗель» тўқнашиб кетди
28 декабр 2023, 19:40

Тошкентда Spark ва «ГАЗель» тўқнашиб кетди

Пойтахтнинг Янгиҳаёт туманида Spark ва «ГАЗель» тўқнашиб кетди. Енгил автомобиль ҳайдовчиси ва йўловчиларидан бири шифохонага ётқизилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг