Тошкент шаҳри Яккасарой туманида 25 январь куни BMW ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши оқибатида машина ЙТҲга учради, деб хабар бермоқда ЙҲХБ ахборот хизмати.

Соат 11:30 туманнинг Шота Руставели кўчасида ҳайдовчи — 1976 йилда туғилган Ҳ.К. BMW автомашинасида руль бошқарувини йўқотиб, ёриткич устунига тўқнашиб кетган.

Ҳодиса оқибатида ҳайдовчи ҳамда 2 нафар йўловчи шифохонага олиб кетилган.

Ҳолат юзасидан шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.