28 декабрь куни эрта тонгда Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт туманида иккита автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди, деб хабар қилди Тошкент шаҳри ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси матбуот хизмати.

Соат 4:55 да Қипчоқ ва Софдил кўчалари кесишган чорраҳада 2000 йилда туғилган Д.М. бошқарувидаги Spark автомашинаси Ф.Р. (1987) бошқарувидаги «ГАЗель» юк машинаси билан тўқнашиб кетган. Ҳодиса ортидан юк машинаси ағдарилиб, кўчадаги чироқ устунига урилган.

йтҳ

Воқеа оқибатида енгил автомобиль ҳайдовчиси ва йўловчиларидан бири жароҳат олиб, шифохонага ётқизилди. Ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.