15 январь куни соат 02:00 атрофида Навоий шаҳрида икки машина тўқнашиши оқибатида 2 нафар йўловчи вафот этди, дея хабар бермоқда Навоий вилояти Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати.

Ислом Каримов кўчасида ҳайдовчи А.Н. бошқарувида бўлган Matiz светофорнинг қизил чироғида тўхтаб турган вақтда Volkswagen ID6 машинаси ҳайдовчиси О.Н. унинг орқа қисмидан келиб тўқнашган ва йўл-транспорт ҳодисаси содир қилган.

Ҳодиса оқибатида Matiz`нинг орқа ўриндиғида бўлган йўловчилар Э.У. ҳамда О.Ғ. тан жароҳатлари сабаб воқеа жойида вафот этган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Навоий шаҳар ИИБ тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.