2 январь куни Қашқадарё вилояти Миришкор туманида Nexia пиёдани уриб юборди, дея хабар бермоқда туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

Туманнинг Янгиҳаёт маҳалласи Чандир қишлоғи ҳудудидан ўтган йўлда ҳаракатланган Nexia ҳайдовчиси А.С. йўлнинг қарама-қарши томонида кетаётган пиёда Н.Ч.ни уриб юборган.

Оқибатда оғир тан жароҳатлари олган пиёда кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан, шифохонада вофт этган.

Ҳолат юзасидан ҳайдовчига нисбатан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш оқибатида одам ўлимига сабаб бўлиш) билан жиноят иши қўзғатилган.