2 январь куни соат 19:50 атрофида Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида Lacetti автомашинаси трансформаторга урилди, дея хабар бермоқда вилоят Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати.

Туманнинг Сўғдиёна маҳалласида 34 ёшли ҳайдовчи машинасини бошқариб кетаётган вақтда йўлнинг кескин бурилиш қисмида рул бошқарувини йўқотган ва мазкур ҳодиса рўй берган.

ЙТҲ оқибатида автомашина ҳамда маҳалла аҳолисига хизмат кўрсатувчи трансформатор техник шикастланган ҳамда электр таъминоти узилган. Ҳодиса сабабли тан жароҳати олганлар йўқ.

йтҳ
Фото: «Ҳудудий электр тармоқлари»

«Ҳудудий электр тармоқлари» компанияси матбуот хизматининг хабар беришича, соат 22:00 атрофида воқеа жойига туман электр таъминоти корхонаси масъуллари томонидан захира трансформатори олиб келинган ва уни алмаштириш, электр таъминотини тиклаш ишлари олиб борилган. Ишлар якунлангани бўйича маълумот берилмади.

Ҳолат бўйича туман ИИБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.