«йтҳ» тегли мақолалар


Навоийдаги ЙТҲ оқибатида 3 киши вафот этди
23 октябр 2023, 15:54

Навоийдаги ЙТҲ оқибатида 3 киши вафот этди

Навоий вилояти Томди туманида Nexia-2 ағдарилиб кетиши оқибатида 3 киши вафот этди.

Тошкент вилоятида олтита машина тўқнашиб кетди (видео)
23 октябр 2023, 09:19

Тошкент вилоятида олтита машина тўқнашиб кетди (видео)

Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманида олтита автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди, ҳеч ким жиддий жароҳат олмаган.

Сурхондарёда тепловоз уриб кетган Spark ҳайдовчиси вафот этди
18 октябр 2023, 16:17

Сурхондарёда тепловоз уриб кетган Spark ҳайдовчиси вафот этди

Сурхондарё вилоятида йўловчи поезди Spark билан тўқнашди. ЙТҲга енгил автомобиль ҳайдовчиси йўл ҳаракати қоидаларини бузгани сабаб бўлди. Автомобиль ҳайдовчиси вафот этган. Поезд йўловчилари жабрланмаган.

Самарқанддаги ЙТҲда 3 киши ҳалок бўлди
17 октябр 2023, 11:28

Самарқанддаги ЙТҲда 3 киши ҳалок бўлди

Самарқандда 17 ёшли ҳайдовчи Nexia автомобилида ЙТҲ содир этди, оқибатда ўзи ва икки дўсти ҳалок бўлди. Машина бетон тўсиққа урилгач, қарама-қарши йўлга чиқиб кетган ва ёнғин юз берган.

Spark ҳайдовчиси Тошкентда Ҳиндистоннинг уч нафар фуқаросини уриб юборди
14 октябр 2023, 11:26

Spark ҳайдовчиси Тошкентда Ҳиндистоннинг уч нафар фуқаросини уриб юборди

Тошкентдаги пиёдалар ўтиш жойида 18 ёшли Spark ҳайдовчиси Ҳиндистоннинг уч нафар фуқаросини уриб юборди. Пиёдалар турли тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилди.

Тошкентда яна автобус иштирокида ЙТҲ содир бўлди
13 октябр 2023, 12:44

Тошкентда яна автобус иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Юнусобод туманида 82-сонли йўловчи автобуси Nexia-3 билан тўқнашиб, хавфсизлик оролчасига чиқиб кетди. «Тошшаҳартрансхизмат» ЙТҲ асосий йўлдан автобус йўлига ўтиб кетган енгил автомобилнинг хатоси туфайли содир бўлганини маълум қилди. Жароҳатланганлар йўқ.

Тошкентда ЙТҲга сабабчи бўлган 18 ёшли Equinox ҳайдовчиси фақат жарима билан қутилди
12 октябр 2023, 12:21

Тошкентда ЙТҲга сабабчи бўлган 18 ёшли Equinox ҳайдовчиси фақат жарима билан қутилди

Рулда кетаётганини видеога олиб, светофорда Nexia-3 билан тўқнашган Equinox ҳайдовчиси ҳайдовчилик гувоҳномаси йўқлиги ва йўл ҳаракати қоидаларини бузгани учун атиги 1 млн 650 минг сўм миқдорида жаримага тортилди. Суд Nexia-3 ҳайдовчисига ҳам гувоҳномаси йўқлиги учун худди шу миқдорда жарима солди.

Тошкентда телефонида видео олиб кетаётган 18 ёшли Equinox ҳайдовчиси ЙТҲ содир этди
11 октябр 2023, 15:19

Тошкентда телефонида видео олиб кетаётган 18 ёшли Equinox ҳайдовчиси ЙТҲ содир этди

Тошкентда 18 ёшли Equinox ҳайдовчиси телефондан фойдаланиб кетаётганда, светофорда турган бошқа машинага катта тезликда бориб урилди. Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Nexia-3 ҳайдовчиси ва йўловчиси жабрланган.

Суд Тошкентда ҳалокатли ЙТҲга сабабчи бўлган Captiva ҳайдовчисига ҳукм чиқарди
5 октябр 2023, 17:14

Суд Тошкентда ҳалокатли ЙТҲга сабабчи бўлган Captiva ҳайдовчисига ҳукм чиқарди

Апрелда Captiva қарама-қарши йўналишга чиқиб, Cobalt билан тўқнашиб кетиши оқибатида бир киши ҳалок бўлганди. ЙТҲга айбдор шахс судда бошқарув вақтида ҳушини йўқотганини айтди. Унга 3 йил муддатга транспорт бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш ва 5 йилга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Тошкентда бошқаруви йўқотилган автобус бетон устунга урилди
28 сентябрь 2023, 18:12

Тошкентда бошқаруви йўқотилган автобус бетон устунга урилди

Миробод туманида йўловчи автобуси ҳайдовчи бошқарувни йўқотиши оқибатида бетон устунга урилди. Унинг олд қисми ва ойналарига шикаст етган. Ҳеч ким жароҳат олмади, дейилади хабарда.

Навоий вилоятида рўй берган ЙТҲда 3 киши ҳалок бўлди
27 сентябрь 2023, 15:22

Навоий вилоятида рўй берган ЙТҲда 3 киши ҳалок бўлди

Учқудуқ туманида Nexia ҳайдовчиси қарама-қарши йўлга чиқиб кетиб, бошқа Nexia билан тўқнашди. Уч нафар йўловчи ҳалок бўлган, иккала ҳайдовчи ҳам жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган.

Сергелида икки юк машинаси ва Cobalt тўқнашиши оқибатида икки киши жароҳатланди
26 сентябрь 2023, 12:49

Сергелида икки юк машинаси ва Cobalt тўқнашиши оқибатида икки киши жароҳатланди

Тошкент шаҳрининг Сергели туманида MAN ва HOWO юкмашиналари ҳамда Cobalt иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Оқибатда юк машиналари ҳайдовчилари жароҳат олди.

Тошкентда ЙТҲ оқибатида 3 киши ҳалок бўлди, 5 киши шифохонага ётқизилди
21 сентябрь 2023, 15:05

Тошкентда ЙТҲ оқибатида 3 киши ҳалок бўлди, 5 киши шифохонага ётқизилди

Яшнобод туманида 3 та автомобиль иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаси сабаб 3 киши воқеа жойида ҳалок бўлди. Яна 5 киши шифохонага ётқизилди.

Наманганда юк машинаси билан рўй берган ЙТҲда 5 киши ҳалок бўлди
21 сентябрь 2023, 14:22

Наманганда юк машинаси билан рўй берган ЙТҲда 5 киши ҳалок бўлди

Чуст туманида юк машинаси ҳайдовчиси рулда ухлаб қолиши оқибатида қарама-қарши йўналишдаги Damas ва Labo билан тўқнашиб кетди. Беш киши ҳалок бўлган.

Тошкентда электробус Nexia билан тўқнашди
15 сентябрь 2023, 13:51

Тошкентда электробус Nexia билан тўқнашди

Тошкент шаҳрида чорраҳадан светофорнинг яшил чироғида ўтаётган Yutong электробуси Nexia билан тўқнашди. Воқеада жароҳатланганлар йўқ.

Тошкентда ҳайдовчи 5 йилга қамалди, у машинасида уриб юборган 12 ёшли қиз вафот этганди
14 сентябрь 2023, 17:41

Тошкентда ҳайдовчи 5 йилга қамалди, у машинасида уриб юборган 12 ёшли қиз вафот этганди

Тошкентда ҳайдовчи Matiz машинасида 12 ёшли ўқувчи қизни уриб юборганди. Қиз оғир жароҳат олиб, вафот этган. Суд эркакни 3 йилга транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиб, 5 йил муддатга қамоқ жазосига ҳукм қилди.

Ўзбекистондаги пиёдалар учун йўлнинг белгиланган жойидан ўтиш белгиланмаган жойидан ўтишдан кўра хавфлироқ — эксперт
13 сентябрь 2023, 17:08

Ўзбекистондаги пиёдалар учун йўлнинг белгиланган жойидан ўтиш белгиланмаган жойидан ўтишдан кўра хавфлироқ — эксперт

Ўзбекистонда пиёдалар учун белгиланган пиёдалар ўтиш жойидан ўтиш белгиланмаган жойдан ўтишдан кўра хавфлироқ, деди эксперт Носиржон Зокиров. Унинг фикрича, бунга пиёдалар ўтиш жойлари яхши ташкил қилинмагани сабаб.

Бухорода поезд билан тўқнашган юк машинаси ҳайдовчиси ҳалок бўлди
6 сентябрь 2023, 11:39

Бухорода поезд билан тўқнашган юк машинаси ҳайдовчиси ҳалок бўлди

Олот туманида поезд юк машинаси билан тўқнашди. Оқибатда Howo ҳайдовчиси воқеа жойида ҳалок бўлди.

Ўзбекистонда 7 ойда салкам 4,8 мингта ЙТҲ содир этилган, уларда 1115 киши вафот этган
5 сентябрь 2023, 11:50

Ўзбекистонда 7 ойда салкам 4,8 мингта ЙТҲ содир этилган, уларда 1115 киши вафот этган

Ўзбекистон ҳудудида 2023 йилнинг 7 ойида 4772 та ЙТҲ қайд этилган. Уларда 1115 киши вафот этган, 4564 нафари тан жароҳатлари олган.

Тошкент вилоятида 3 та юк машинаси ва Cobalt тўқнашди
27 август 2023, 14:38

Тошкент вилоятида 3 та юк машинаси ва Cobalt тўқнашди

Ангренда Shacman юк машинаси Cobalt автомобили ҳамда Volkswagen, Man юк машиналари билан тўқнашди. ЙТҲ оқибатида 2 нафар ҳайдовчи ва бир йўловчи шифохонага ётқизилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг