3 январь куни кечки пайт Фарғона-Чимён автомобиль йўлида Nexia-3 ва Tracker машиналари тўқнашди, деб хабар бермоқда Фарғона вилояти ИИБ матбуот хизмати.

Қайд этилишича, Фарғона тумани Янгиобод МФЙ ҳудудида Nexia-3 иккинчи даражали йўлдан асосий йўлга шошилиб чиққан, сўнг ҳаракатланиб кетаётган Tracker автомашинасига урилиб, ЙТҲ содир қилган.

йтҳ

Оқибатда Nexia`да бўлган 2 нафар йўловчи жароҳат олиб, воқеа жойида вафот этган. Яна 3 йўловчи шифохонага ётқизилган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» банди (Одамлар ўлимига сабаб бўлган ҳолда транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Қонунчиликда бу жиноят учун муайян ҳуқуқдан маҳрум этилган ҳолда 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси кўрсатиб ўтилган.