Андижон шаҳрида 13 январь куни соат 10:00 атрофида Gentra ҳайдовчиси пиёдани уриб юборди, дея хабар бермоқда Андижон вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси матбуот хизмати.

Шаҳарнинг «Ўзбекистон» кўчасида 24 ёшли ҳайдовчи хусусий корхонага тегишли Gentra автомобилни бошқариб кетаётган бўлган. Шу пайтда йўлнинг белгиланмаган қисмидан кесиб ўтаётган 77 ёшли пиёдани уриб юборган.

ЙТҲ оқибатида пиёда олган тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган. Бироқ кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан бир кундан сўнг вафот этган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.