Фавқулодда вазиятлар вазирлиги 11 январь куни Россиянинг Пенза вилоятида юз берган ЙТҲда етти нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлганини тасдиқлади.

Икки нафар фуқаро турли даражадаги жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган, уларга тиббий муолажалар кўрсатилмоқда.

ФВВ маълумотларига кўра, президент Фавқулодда вазиятлар, Ташқи ишлар, Ички ишлар, Соғлиқни сақлаш ва Транспорт вазирликлари, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва бошқа тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда вафот этган ва жабрланган фуқароларни Мудофаа вазирлигининг махсус самолётида ватанга олиб келиш бўйича топшириқ берган.

«Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Россия Федерацияси масъуллари юзага келган мазкур бахтсиз ҳодиса оқибатларини зудлик билан бартараф этиш, жароҳатланганларга тез тиббий ёрдам кўрсатишда яқиндан кўмак беришмоқда», — дея қайд этди ФВВ.