3 январь куни соат 23:30 да Самарқанд вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасига М-37 трассасида ЙТҲ содир бўлгани ҳақида хабар келиб тушди, деб хабар қилди Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати.

Ҳодиса тахминан йўлнинг Самарқанд вилоятидан ўтувчи қисмида содир бўлган.

ёнғин, йтҳ

Дастлабки маълумотларга кўра, Навоий-Самарқанд йўналиши бўйлаб ҳаракатланган Mercedes-Benz юк машинаси Туркиядан Қозоғистонга 21 тонна лимон олиб кетаётган бўлган. Шу пайт ҳайдовчи рул бошқарувини йўқотиб, йўлнинг ўнг томонида тўхтаган. Сўнгра бошқа бир Mercedes-Benz Astros юк машинаси унинг орқасига кириб кетган.

ёнғин, йтҳ

Ҳодиса оқибатида ёнғин содир бўлиб, юк ортилган машина бутунлай ёниб кетган. Жабрланганлар йўқ.

Самарқанд туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан ЙТҲ сабабларини аниқлаш бўйича терговга қадар текширув тайинланган.