«йтҳ» тегли мақолалар


Жиззахда маст ҳолдаги Nexia 2 ҳайдовчиси уриб юборган 20 ёшли йигит вафот этди
29 март 2024, 09:46

Жиззахда маст ҳолдаги Nexia 2 ҳайдовчиси уриб юборган 20 ёшли йигит вафот этди

Фориш туманида маст ҳолда бўлган Nexia 2 ҳайдовчиси йўл четидаги 20 ёшли пиёдани уриб юборди. Ҳайдовчи жабрланувчига биринчи ёрдам кўрсатмай воқеа жойидан қочиб кетди, йигит шифохонада вафот этди. Марҳум Миллий гвардия ходими бўлган.

Сурхондарёда ЙТҲ оқибатида аёл ва унинг 2 фарзанди ҳалок бўлди
28 март 2024, 14:03

Сурхондарёда ЙТҲ оқибатида аёл ва унинг 2 фарзанди ҳалок бўлди

Сариосиё туманида 41 ёшли аёл бошқарувидаги Nexia 3 йўлдан чиқиб кетиб, бетон тўсиққа урилди. ЙТҲ ортидан автомобилда ёнғин юз берди, оқибатда аёл ва унинг икки боласи воқеа жойида ҳалок бўлди. Машинадаги аёлнинг қариндоши ва яна бир фарзанди шифохонага ётқизилди.

Хоразмда маст ҳолда 2 болани уриб юбориб, ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи 9 йилдан кўпроққа қамалди
26 март 2024, 10:06

Хоразмда маст ҳолда 2 болани уриб юбориб, ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи 9 йилдан кўпроққа қамалди

Хива туманида маст ҳолатдаги ҳайдовчи йўл четидаги 3 нафар вояга етмаган болани уриб юбориб, ҳодиса жойидан қочиб кетди. Улардан 2 нафари воқеа жойида ҳалок бўлди. Суд ҳайдовчини 9 йилу 1 ойга озодликдан маҳрум этди.

Тошкентда 18 ёшли Toyota Camry ҳайдовчиси содир этган ЙТҲда Хитой фуқаролари жароҳатланди
26 март 2024, 01:12 1

Тошкентда 18 ёшли Toyota Camry ҳайдовчиси содир этган ЙТҲда Хитой фуқаролари жароҳатланди

Тошкентда 18 ёшли Toyota Camry ҳайдовчиси катта тезликда қарама-қарши йўлакка чиқиб кетиб, Nexia билан тўқнашди. Ҳодиса оқибатида ҳайдовчи ва тўрт нафар йўловчи — Хитой фуқаролари жароҳат олди. Суд йигитни 1 йил муддатга ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилиб, 3 млн 300 минг сўм жаримага тортди.

Тошкентда 4 та енгил автомобиль тўқнашиши оқибатида 6 киши жароҳатланди
25 март 2024, 09:30

Тошкентда 4 та енгил автомобиль тўқнашиши оқибатида 6 киши жароҳатланди

Тошкентда кечаси Жаҳон тиллари университети яқинида тўртта автомобиль тўқнашиб кетди, оқибатда олти киши жароҳат олди. Кеча тунда, шунингдек, Бунёдкор шоҳ кўчасида олтита автомобиль тўқнашиб кетди.

Тошкентда BMW бетон тўсиққа урилиб, ағдарилиб кетди
20 март 2024, 11:21

Тошкентда BMW бетон тўсиққа урилиб, ағдарилиб кетди

Юнусобод туманида BMW ҳайдовчиси рул бошқарувини йўқотиб, йўлни ажратиб турувчи бетон тўсиққа урилиб, ағдарилиб кетди. Ҳайдовчи ва йўловчи шифохонага ётқизилди.

Бухорода мансабдор шахслар болаларни ташишни ташкил этиш қоидаларини қўпол равишда бузган — Бош прокуратура
19 март 2024, 21:05

Бухорода мансабдор шахслар болаларни ташишни ташкил этиш қоидаларини қўпол равишда бузган — Бош прокуратура

Бухоро вилоятида мансабдор шахслар болаларни автобусда ташиш ва ҳамроҳлик қилишни ташкил этиш қоидаларини қўпол равишда бузган, деб хабар қилди Бош прокуратура. Ҳолат юзасидан «Мансабга совуққонлик билан қараш» моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилди. ЙТҲда икки ўқувчи ва ҳайдовчи ҳалок бўлганди.

Бухорода ичида ўқувчилари бўлган автобус ҳалокатга учради, бир ўқувчи вафот этди
18 март 2024, 15:13

Бухорода ичида ўқувчилари бўлган автобус ҳалокатга учради, бир ўқувчи вафот этди

Когон туманида ичида ўқувчилари бўлган автобус юк машинаси билан тўқнашди. Оқибатда бир ўқувчи вафот этди, бир киши шифохонага ётқизилди, яна 25 киши тиббий кўрикдан ўтказилмоқда. Ўқувчилар автобусда театрга олиб кетилаётган бўлган.

Тошкентда 5 та машина иштирокидаги ЙТҲда 3 киши жароҳатланди
14 март 2024, 23:29

Тошкентда 5 та машина иштирокидаги ЙТҲда 3 киши жароҳатланди

Тошкент шаҳри Олмазор туманида Lacetti, King Long ва 3 та Cobalt автомобили тўқнашди. 3 нафар ҳайдовчи шифохонага ётқизилди. Терговга қадар суриштирув ҳаракатлари бошланди.

Фарғонада Cobalt 5 нафар пиёдани уриб юборди, улардан 2 нафари ҳалок бўлди
7 март 2024, 11:33

Фарғонада Cobalt 5 нафар пиёдани уриб юборди, улардан 2 нафари ҳалок бўлди

Данғара туманида Cobalt ҳайдовчиси йўл четида кетаётган 5 нафар пиёдани уриб юборди. Оқибатда 2 киши воқеа жойида ҳалок бўлди, 3 киши шифохонага ётқизилди.

Тошкентда учта машина иштирокидаги ЙТҲ оқибатида бир киши вафот этди
5 март 2024, 10:36

Тошкентда учта машина иштирокидаги ЙТҲ оқибатида бир киши вафот этди

Шайхонтоҳур туманида Spark, Nexia 2 ва Lacetti автомашиналари тўқнашди. ЙТҲ оқибатида Nexia 2 ҳайдовчиси вафот этди, 16 ёшли Spark ҳайдовчиси ва унинг йўловчиси шифохонага ётқизилди.

Тошкентда Nexia йўлнинг белгиланмаган қисмидан ўтаётган 2 пиёдани уриб юборди (видео)
29 феврал 2024, 13:03

Тошкентда Nexia йўлнинг белгиланмаган қисмидан ўтаётган 2 пиёдани уриб юборди (видео)

Яшнобод туманидаги «Крестик» чорраҳаси яқинида Nexia 3 йўлнинг белгиланмаган қисмидан ўтаётган бир аёл ва бир эркакни уриб юборди, улар жароҳат олган. Ҳолат юзасидан суриштирув олиб борилмоқда.

Тошкентда «гармошка» автобус билан тўқнашган Tracker ҳайдовчиси ҳалок бўлди
29 феврал 2024, 10:07

Тошкентда «гармошка» автобус билан тўқнашган Tracker ҳайдовчиси ҳалок бўлди

Пайшанба куни тонгда Мирзо Улуғбек туманида юқори тезликда (197 км/соат) ҳаракатланган Tracker «гармошка» автобус билан тўқнашди. Оқибатда енгил машина ҳайдовчиси ҳалок бўлди. Автобусда йўловчилар бўлмагани айтилмоқда.

Ўзбекистонда 2023 йилда ЙТҲлар сабаб 2282 нафар фуқаро вафот этди. Уларнинг 263 нафари болалар
29 феврал 2024, 09:55

Ўзбекистонда 2023 йилда ЙТҲлар сабаб 2282 нафар фуқаро вафот этди. Уларнинг 263 нафари болалар

2023 йилда республика йўлларида 9839 та йўл-транспорт ҳодисаси содир этилиб, уларда 2282 нафар фуқаро ҳалок бўлган. Вафот этганларнинг 263 нафари болалар экани маълум қилинди. Декабрь ойининг ўзида 202 нафар фуқаро ЙТҲ оқибатида вафот этган.

Жиззахда Nexia 3 ва Cobalt ўзаро тўқнашиши ортидан ҳайдовчилардан бири вафот этди
26 феврал 2024, 10:34

Жиззахда Nexia 3 ва Cobalt ўзаро тўқнашиши ортидан ҳайдовчилардан бири вафот этди

Жиззахдаги катта йўлда Nexia 3 билан Cobalt машиналари ўзаро тўқнашиб кетди. Cobalt ҳайдовчисининг йўл қоидасини бузгани сабаб ЙТҲда ҳайдовчилардан бири вафот этди.

Сурхондарёда Nexia-3 «КамАЗ» билан тўқнашиши оқибатида 4 киши вафот этди
25 феврал 2024, 10:41

Сурхондарёда Nexia-3 «КамАЗ» билан тўқнашиши оқибатида 4 киши вафот этди

Қизириқ туманида йўлнинг қарама-қарши томонига чиқиб кетган Nexia-3 автомобили «КамАЗ» билан тўқнашди. Оқибатда енгил машинадаги 4 нафар йўловчи вафот этди.

Озодбек Назарбековнинг хизмат автомобили велосипедчини уриб юборди
18 феврал 2024, 08:52

Озодбек Назарбековнинг хизмат автомобили велосипедчини уриб юборди

Маданият вазири Озодбек Назарбековнинг хизмат автомобили велосипеддаги эркакни уриб юборди. Воқеа Андижон шаҳрида содир бўлган. Жабрланувчининг соғлиғи билан боғлиқ хавотирли ҳолат йўқлиги маълум қилинди.

Қамчиқ довонида DAF ва Isuzu юк машиналари тўқнашиши оқибатида 5 киши ҳалок бўлди
13 феврал 2024, 17:54

Қамчиқ довонида DAF ва Isuzu юк машиналари тўқнашиши оқибатида 5 киши ҳалок бўлди

Қамчиқ довонида DAF ва Isuzu юк машиналари тўқнашди. Оқибатда иккала ҳайдовчи ва уч йўловчи воқеа жойида вафот этди. DAF юк транспорт воситасига ортилган бир қанча енгил автомобиллар пастликка тушиб кетди.

Тошкент прокуратураси йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга киришди. Прокурор мурожаати
13 феврал 2024, 10:19

Тошкент прокуратураси йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга киришди. Прокурор мурожаати

2023 йилда Тошкент шаҳрида ЙТҲлар оқибатида 95 киши ҳалок бўлди, улардан 10 нафари — болалар. 1248 киши (235 бола) жароҳат олди, хусусан, 10 нафари умрбод ногирон бўлиб қолди. Пойтахт прокурори фуқароларга мурожаатида шаҳарда йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги аянчли вазият ҳақида гапирди.

Тошкент марказида Zeekr иккита машинага урилди ва тротуарга чиқиб кетди (фото, видео)
8 феврал 2024, 23:56

Тошкент марказида Zeekr иккита машинага урилди ва тротуарга чиқиб кетди (фото, видео)

Пойтахт марказида катта тезликда ҳаракатланган Zeekr автомашинаси Matiz ва Kia автомобилларига бориб урилди. Тўқнашув оқибатида Zeekr пиёдалар йўлакчасига, Kia эса майсазорга чиқиб кетди. Учала ҳайдовчи ва Zeekr машинасидаги бир нафар йўловчи касалхонага ётқизилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг