«йтҳ» тегли мақолалар


Андижонда маст ҳайдовчи ЙПХ ходими ва яна бир кишини уриб юборди
3 январ 2024, 16:31

Андижонда маст ҳайдовчи ЙПХ ходими ва яна бир кишини уриб юборди

Андижонда маст ҳайдовчи катта тезликда машина бошқариб кетаётиб, йўл четида тўхтаб турган автомобилга урилди. ЙПХ ходими ва яна бир ҳайдовчи жароҳатланди.

Жиззахда Lacetti трансформаторга урилди
3 январ 2024, 11:30

Жиззахда Lacetti трансформаторга урилди

Шароф Рашидов туманида Lacetti трансформаторга урилиши оқибатида машина ва трансформатор техник шикастланди, маҳалла бир муддат электр таъминотисиз қолди.

Тошкентда Spark ва «ГАЗель» тўқнашиб кетди
28 декабр 2023, 19:40

Тошкентда Spark ва «ГАЗель» тўқнашиб кетди

Пойтахтнинг Янгиҳаёт туманида Spark ва «ГАЗель» тўқнашиб кетди. Енгил автомобиль ҳайдовчиси ва йўловчиларидан бири шифохонага ётқизилди.

Тошкентда Tracker икки болани уриб юборди
22 декабр 2023, 10:39

Тошкентда Tracker икки болани уриб юборди

Юнусобод туманида Tracker ҳайдовчиси 8 ва 10 ёшли икки болани уриб юборди. ЙТҲ оқибатида болалар жароҳатланди.

Тошкентда Spark уриб юборган пиёда вафот этди
20 декабр 2023, 17:28

Тошкентда Spark уриб юборган пиёда вафот этди

Юнусобод туманида Spark автомашинаси фуқарони уриб юборди. Оқибатда йўловчи воқеа жойида вафот этди.

Марғилонда Таhое Tico билан тўқнашиши оқибатида икки киши жароҳатланди
15 декабр 2023, 15:07

Марғилонда Таhое Tico билан тўқнашиши оқибатида икки киши жароҳатланди

Марғилон шаҳрида қарама-қарши йўналишга чиқиб ҳаракатланган Таhое ўз йўналишида келаётган Tico билан тўқнашди. Ҳодиса оқибатида икки киши жароҳатланди.

Сурхондарёда юк машинаси уриб юборган 4 ёшли бола вафот этди
14 декабр 2023, 17:57

Сурхондарёда юк машинаси уриб юборган 4 ёшли бола вафот этди

Бойсун туманида юк машинаси уриб юборган 4 ёшли бола вафот этди. Уни опаси боғчадан олиб қайтаётган бўлган ва опасини кутмасдан йўлнинг белгиланмаган жойидан югуриб ўтмоқчи бўлганида ҳалокатга учраган.

Тошкентда пиёдани уриб кетиб, унинг ўлимига сабабчи бўлган автобус ҳайдовчиси 5 йилга қамалди
7 декабр 2023, 18:07

Тошкентда пиёдани уриб кетиб, унинг ўлимига сабабчи бўлган автобус ҳайдовчиси 5 йилга қамалди

Яккасарой туманида 2023 йил 19 июлда 51 ёшли пиёдани уриб кетган автобус ҳайдовчисига нисбатан суд ҳукми ўқилди. Унга кўра, айбдор 2 йил муддатга транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган ҳолда 5 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

Жиззахда бошқаруви йўқотилган «Жигули» 5 та автомобилга бориб урилди
5 декабр 2023, 11:27

Жиззахда бошқаруви йўқотилган «Жигули» 5 та автомобилга бориб урилди

Жиззах шаҳрида «ВАЗ-2107» ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўл четида тўхтаб турган 5 та автомобилга бориб урилди. Оқибатда уч киши жароҳатланди.

Фарғонада 4 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди
28 ноябр 2023, 15:08

Фарғонада 4 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Бувайда туманидан ўтувчи Тошкент-Ўш автомобил йўлида Cobalt, Nexia-2, Tico ва Hyundai Porter автомобиллари тўқнашди. Воқеага ҳайдовчиларнинг қалин туман тушган вақтда оралиқ масофани сақлай олмагани сабаб бўлди, улардан бири шифохонага мурожаат қилди.

Самарқандда йўловчи автобуси ЙТҲга учради, қурбон бор
22 ноябр 2023, 14:38

Самарқандда йўловчи автобуси ЙТҲга учради, қурбон бор

Оқдарё туманида бошқаруви йўқотилган автобус бетон тўсиққа урилиши оқибатида 1 йўловчи вафот этди. 17 киши жароҳатланди.

Тошкентда Hyundai уриб юборган 41 ёшли пиёда вафот этди
22 ноябр 2023, 10:15

Тошкентда Hyundai уриб юборган 41 ёшли пиёда вафот этди

Миробод туманида Hyundai Sonata машинаси уриб юборган 41 ёшли пиёда шифохонада вафот этди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фарғонада Isuzu ва Damas иштирокидаги ЙТҲда 2 киши вафот этди
21 ноябр 2023, 15:51

Фарғонада Isuzu ва Damas иштирокидаги ЙТҲда 2 киши вафот этди

Учкўприк туманида Isuzu Damas билан тўқнашиши оқибатида 2 киши вафот этди, 4 нафар шахс эса тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилди. Ҳолат бўйича жиноят иши очилди.

Тошкентда 82-сонли автобус маст эркакни уриб юборди
21 ноябр 2023, 11:14

Тошкентда 82-сонли автобус маст эркакни уриб юборди

Тошкент шаҳрида 82-сонли автобус йўлнинг белгиланмаган қисмидан югуриб келган маст фуқарони уриб юборди. 47 ёшли йўловчига тан жароҳати олгани сабабли воқеа жойида тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

Тошкентда бир кунда иккита йўловчи автобуси ЙТҲга учради, жабрланганлар бор
10 ноябр 2023, 22:13

Тошкентда бир кунда иккита йўловчи автобуси ЙТҲга учради, жабрланганлар бор

Тошкентда бир кунда йўловчи автобуслари иштирокида иккита ЙТҲ содир бўлди. Аввалроқ Яшнобод туманида 21-сонли автобус йўл ўртасида турган енгил автомобиль билан тўқнашган эди, Мирзо Улуғбек туманида эса қайрилиб олмоқчи бўлган 151-сонли автобуснинг олд қисмига автомобиль урилган.

Тошкентда маст ҳолда пиёдани уриб юбориб, ўлимига сабабчи бўлган амалдор 4,5 йилга қамалди
10 ноябр 2023, 20:16

Тошкентда маст ҳолда пиёдани уриб юбориб, ўлимига сабабчи бўлган амалдор 4,5 йилга қамалди

Июнда Тошкентда Мактабгача таълим агентлигининг собиқ ходими маст ҳолда Nexia автомобилида бир аёлни уриб юборган эди. Пиёда кўплаб жароҳатлар туфайли касалхонада вафот этди. Унинг қизи 100 млн сўм товон пулидан бош тортди ва суддан айбдорни жазолашни сўради. Ҳайдовчи 4,5 йилга қамалди.

Олмалиқда автобус билан тўқнашган Cobalt`да ёнғин чиқди
8 ноябр 2023, 17:21

Олмалиқда автобус билан тўқнашган Cobalt`да ёнғин чиқди

Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида Cobalt ва Isuzu автобуси ўзаро тўқнашиб кетди. Оқибатда енгил автомобилда ёнғин келиб чиқди. Ҳодиса сабаб ҳеч ким жароҳат олмагани маълум қилинди.

Тошкентда йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтган 6000 дан ортиқ пиёда жаримага тортилди
31 октябр 2023, 14:47

Тошкентда йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтган 6000 дан ортиқ пиёда жаримага тортилди

Пойтахтда «Диққат пиёда» тадбири доирасида йўлнинг белгиланмаган жойидан кесиб ўтган 6000 нафардан ортиқ пиёда жаримага тортилди, деди Тошкент ЙҲХБ бошлиғи Рафиқжон Жалилов. 57 нафар ҳайдовчига эса пиёдаларга йўл бермагани учун чора кўрилган. Жойларда 34 та тугмачали светофор ўрнатилган.

Тошкентда юқори тезликдаги Weltmeister 5 та автомобиль билан тўқнашди
26 октябр 2023, 10:31

Тошкентда юқори тезликдаги Weltmeister 5 та автомобиль билан тўқнашди

Миробод туманида орқага ҳаракатланаётган Hyundai автомобилига юқори тезликдаги Weltmeister электромобили урилиб, сўнг яна 4 та машина билан тўқнашди. Ҳодиса оқибатида 3 киши жароҳат олди.

Тошкентдаги пиёдалар ўтиш жойида ҳомиладор аёлни уриб кетиб, унинг ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи шартли жазо олди
24 октябр 2023, 18:12

Тошкентдаги пиёдалар ўтиш жойида ҳомиладор аёлни уриб кетиб, унинг ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи шартли жазо олди

Яшнобод туманида Nexia ҳайдовчиси тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойида 37 ҳафталик ҳомиладор аёлни уриб юборди. У олган жароҳатлари туфайли касалхонада вафот этди, ўлимидан аввал туққан ўғли ҳам ҳалок бўлди. Суд ҳайдовчига нисбатан уч йил синов муддати билан шартли қамоқ жазосини тайинлади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг