«йтҳ» тегли мақолалар


Тошкентда Matiz уриб юборган пиёда вафот этди
Бугун, 00:23

Тошкентда Matiz уриб юборган пиёда вафот этди

Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманида Matiz йўлнинг белгиланмаган қисмидан ўтаётган пиёдани уриб юборди, у воқеа жойида ҳалок бўлди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Сурхондарёда туман суди раиси ЙТҲга учраб жароҳат олгани, унинг шериги вафот этгани маълум бўлди
Кеча, 13:10

Сурхондарёда туман суди раиси ЙТҲга учраб жароҳат олгани, унинг шериги вафот этгани маълум бўлди

Сурхондарёда Денов туман суди раиси ЙТҲга учрагани маълум бўлди. Оқибатда у жароҳат олиб, машинадаги шериги вафот этган. Хизмат текширувида суд раиси Судьялар одоби кодекси талабларини бузган деб топилган ва ваколати муддатидан аввал тугатилган. Бунинг терговга дахли йўқлиги айтилмоқда.

Сурхондарёда Cobalt уриб юборган икки боладан бири вафот этди
19 май 2024, 09:10

Сурхондарёда Cobalt уриб юборган икки боладан бири вафот этди

Музработ туманида светофорнинг қизил чироғида ҳаракатланган Сobalt ҳайдовчиси 2 нафар болани уриб юборди. Оқибатда улардан бири шифохонада вафот этди.

Жиззахда учта юк машинаси тўқнашди
17 май 2024, 11:23

Жиззахда учта юк машинаси тўқнашди

Шароф Рашидов туманида 2 та Howo ва Sany юк машиналари ўртасида ЙТҲ содир бўлди. Ҳодиса оқибатида жароҳат олганлар йўқ.

Андижонда Lacetti пиёдалар ўтиш жойида ўтаётган фуқарони уриб юборди
16 май 2024, 10:45

Андижонда Lacetti пиёдалар ўтиш жойида ўтаётган фуқарони уриб юборди

Пахтаобод туманида 21 ёшли Lacetti ҳайдовчиси светофорнинг яшил чироғида пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган фуқарони уриб юборди. ЙТҲ оқибатида 41 ёшли пиёда оёқ синиши билан боғлиқ жароҳат олди.

Тошкентда иккита автобус тўқнашди
16 май 2024, 00:38

Тошкентда иккита автобус тўқнашди

Тошкент шаҳри Яшнобод туманида MAN ва Yutong автобуслари тўқнашди. ЙТҲда жароҳат олганлар йўқ, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Самарқандда Damas пиёдалар ўтиш жойида 11 ёшли қизни уриб кетди
14 май 2024, 17:05

Самарқандда Damas пиёдалар ўтиш жойида 11 ёшли қизни уриб кетди

Пастдарғом туманида Damas пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган 11 ёшли қизни уриб юборди. Қиз тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилди.

Наманганда КамАЗ уриб юборган 6 ёшли бола вафот этди
14 май 2024, 10:01 1

Наманганда КамАЗ уриб юборган 6 ёшли бола вафот этди

Тўрақўрғон туманида КамАЗ ҳайдовчиси 6 ёшли болани уриб юборди. Оқибатда бола шифохонада вафот этди. «Кенжа фарзандим эди, боғчада ҳам жуда доно эди. Ҳеч кимнинг бошига бу ташвиш тушмасин», — дейди марҳумнинг отаси.

Тошкентда 4 та автомашина иштирокида ЙТҲ содир бўлди
14 май 2024, 09:23

Тошкентда 4 та автомашина иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Яккасарой туманида Matiz (такси), Lacetti, Spark ва Isuzu тўқнашди. Оқибатда Matiz ағдарилиб кетди, 2 киши жароҳат олди.

Тошкентда BYD Han ҳайдовчиси қасддан уриб юборган ЙПХ инспекторининг оёқлари синди
13 май 2024, 14:36

Тошкентда BYD Han ҳайдовчиси қасддан уриб юборган ЙПХ инспекторининг оёқлари синди

Чилонзор туманида BYD Han автомашинасини гувоҳномасиз бошқарган 22 ёшли ҳайдовчи ЙПХ инспекторини қасддан уриб юборди. Ходим иккала сон суяги синиши ташхиси билан касалхонага ётқизилди.

Сурхондарёда Tracker юк машинасига урилиши оқибатида 5 киши ҳалок бўлди
13 май 2024, 13:33 2

Сурхондарёда Tracker юк машинасига урилиши оқибатида 5 киши ҳалок бўлди

Шеробод туманида Tracker ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги юк машинасига урилди. Оқибатда 59 ёшли ҳайдовчи ва 4 нафар йўловчи аёл воқеа жойида вафот этди. Тармоқларда ЙТҲга йўлдаги чуқурлик сабаб бўлгани айтилмоқда.

Тошкентда Malibu уриб юборган пиёда вафот этди
11 май 2024, 17:04

Тошкентда Malibu уриб юборган пиёда вафот этди

Мирзо Улуғбек туманида 20 ёшли йигит бошқарувидаги Malibu 45 ёшли пиёдани уриб юборди. Эркак ҳодиса жойида вафот этди.

Тошкентда юқори тезликдаги Kia уриб юборган пиёда вафот этди
9 май 2024, 22:37

Тошкентда юқори тезликдаги Kia уриб юборган пиёда вафот этди

Сергели туманидаги автотюнинг устахонаси қаршисида юқори тезликда ҳаракатланган Kia ҳайдовчиси 27 ёшли пиёдани уриб юборди. Фуқаро шифохонада вафот этди. Тармоқларда пиёда икки машина ўртасида уюштирилган пойга йўлагига тушиб қолганини кўриш мумкин.

Самарқандда Сobalt 15 ёшли ўқувчи қизни уриб юборди
1 май 2024, 14:42

Самарқандда Сobalt 15 ёшли ўқувчи қизни уриб юборди

Самарқанд шаҳрида Сobalt йўлнинг белгиланмаган қисмидан ўтаётган 15 ёшли ўқувчини уриб юборди. ЙТҲ оқибатида қиз шифохонага ётқизилди.

Наманганда ўқувчи бошқарувчидаги Lacetti уриб юборган талаба вафот этди
30 апрель 2024, 09:40

Наманганда ўқувчи бошқарувчидаги Lacetti уриб юборган талаба вафот этди

Янги Наманган туманида 17 ёшли ўқувчи бошқарувида бўлган Lacetti йўл четидаги 4 нафар талабани уриб юборди. ЙТҲ оқибатида улардан бири жароҳат олди, бири шифохонада вафот этди. «Боламнинг беркитиб машина миниб келишидан хабарим йўқ эди», — деди ўқувчининг онаси.

Сурхондарёда Damas`нинг «тормози» ишламай қолиши оқибатида 6 киши ҳалок бўлди
23 апрель 2024, 22:19

Сурхондарёда Damas`нинг «тормози» ишламай қолиши оқибатида 6 киши ҳалок бўлди

Бойсунда тик баландлик пайтида тўхташ тизимида носозлик юзага келган Damas йўл четидаги молхонага урилди. Оқибатда машина салонидаги 3 нафар ёш бола ва 3 нафар аёл ҳалок бўлди. Ҳайдовчи машинани 8 нафар йўловчи билан бошқарган, дейилади туман ЙҲХБ хабарида.

Қашқадарёда юқори тезликдаги Damas уриб юборган 1-синф ўқувчиси вафот этди
21 апрель 2024, 19:31

Қашқадарёда юқори тезликдаги Damas уриб юборган 1-синф ўқувчиси вафот этди

Шаҳрисабз шаҳрида пиёдалар ўтиш йўлагидан ўтаётган 1-синф ўқувчисини юқори тезликда келаётган Damas уриб юборди. Оқибатда бола шифохонада вафот этди, ҳайдовчи қамоққа олинди.

Фарғонадаги ЙТҲда 21 ёшли ҳайдовчи ҳалок бўлди
20 апрель 2024, 19:49

Фарғонадаги ЙТҲда 21 ёшли ҳайдовчи ҳалок бўлди

Фарғонанинг Марғилон шаҳрида қарама-қарши йўлакка чиқиб кетган Spark Volkswagen билан тўқнашди. Оқибатда ҳайдовчилардан бири ҳалок бўлди.

Жиззахда юқори тезликдаги Gentra уриб юбоган 2 ўқувчи вафот этди
19 апрель 2024, 09:34

Жиззахда юқори тезликдаги Gentra уриб юбоган 2 ўқувчи вафот этди

Ғаллаорол туманида юқори тезликда ҳаракатланган Gentra ҳайдовчиси йўл четидаги икки ўқувчини уриб юборди. ЙТҲ оқибатида болалар вафот этди, шунингдек, машина уриб кетган қорамол ҳам нобуд бўлди. Суриштирув давомида ҳайдовчи 4 ойда 11 маротаба қоида бузгани аниқланди.

Тошкентда 5 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди
17 апрель 2024, 02:49

Тошкентда 5 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди

16 апрель ярим тунда Тошкентнинг Шайҳонтохур туманида 5 та машина иштирокида тўқнашув юз берди. Жароҳат олганлар йўқ. ЙҲХБ суриштирув ишларини бошлади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг