Фавқулодда вазиятлар вазирлиги 16 январь куни Россиянинг Самара вилоятида юз берган йўл-транспорт ҳодисасида уч нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлганини тасдиқлади.

Юк машинаси билан тўқнашиб кетган Lada Largus автомашинаси салонидаги яна тўрт нафар ўзбекистонлик турли жароҳатлар билан касалхонага ётқизилиб, даволанмоқда.

Фавқулодда вазиятлар, Ташқи ишлар, Ички ишлар, Соғлиқни сақлаш ва Транспорт вазирликлари, шунингдек, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан «вафот этган ва жабрланган фуқароларимизни ватанга олиб келиш юзасидан керакли барча зарур чоралар кўрилмоқда», дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 11 январь куни ҳам Пенза вилоятида Ўзбекистон фуқаролари иштирокида ҳалокатли ЙТҲ содир бўлган эди. Етти киши, жумладан ҳайдовчи воқеа жойида, яна бир жабрланувчи реанимацияда вафот этган. Жароҳат олганлардан бири шифохонада қолмоқда. Барча ҳалок бўлганларнинг жасадлари ўтган дам олиш кунлари Мудофаа вазирлиги Ҳарбий-ҳаво кучларининг ҳарбий-транспорт самолёти билан Урганчга келтирилган.