«йтҳ» тегли мақолалар


Тошкентда автобус бетон тўсиққа урилиши оқибатида ҳайдовчи ва 3 йўловчи жароҳатланди
14 август 2023, 18:10

Тошкентда автобус бетон тўсиққа урилиши оқибатида ҳайдовчи ва 3 йўловчи жароҳатланди

Сергели туманида 184-сонли автобус ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши оқибатида аввал столбага, сўнг бетон тўсиққа урилди. «Тошшаҳартрансхизмат» ҳодиса оқибатида фақат ҳайдовчи, ЙҲХБ эса жами 4 киши жароҳатланганини маълум қилди.

Тошкент вилоятида дарахтга урилган Spark ҳайдовчиси ҳалок бўлди
14 август 2023, 12:13

Тошкент вилоятида дарахтга урилган Spark ҳайдовчиси ҳалок бўлди

Қибрай туманида дарахтга урилган 18 ёшли Spark ҳайдовчиси воқеа жойида ҳалок бўлди, бир йўловчи шифохонага ёткизилди. Воқеага йўлнинг хавфли бурилиш қисмида ҳайдовчининг бошқарувни йўқотиши сабаб бўлган.

Фарғонадаги икки ЙТҲда икки киши вафот этди
14 август 2023, 09:10

Фарғонадаги икки ЙТҲда икки киши вафот этди

Фарғона вилоятида содир бўлган икки ЙТҲ оқибатида икки йўловчи вафот этди. ЙТҲларнинг ҳар иккиси ҳам Damas иштирокида содир бўлган.

Ўзбекистонда пиёдаларни уриб юборган ҳайдовчилар қандай жазоланмоқда? Суд қарорлари шарҳи
7 август 2023, 17:05

Ўзбекистонда пиёдаларни уриб юборган ҳайдовчилар қандай жазоланмоқда? Суд қарорлари шарҳи

Ўзбекистондаги ЙТҲларнинг қарийб ярми пиёдаларни уриб юбориш билан боғлиқ. Шундай қоидабузарликка йўл қўйган ҳайдовчилар қандай жазоланмоқда? Шу саволга жавоб топиш мақсадида «Газета.uz» судларнинг тасодифий 50 та қарорини ўрганди. Спойлер: пиёда ўлими учун бирор бир ҳайдовчи қамалмаган.

Урганч шаҳри ИИО ФМБ бошлиғи ЙТҲ оқибатида вафот этди
7 август 2023, 15:08

Урганч шаҳри ИИО ФМБ бошлиғи ЙТҲ оқибатида вафот этди

Урганч шаҳри ИИО ФМБ бошлиғи ЙТҲ оқибатида вафот этди. Машина йўлнинг қатнов қисмидан чиқиб кетиб, бетон устунга урилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда Malibu автобус билан тўқнашиб кетди
3 август 2023, 16:49

Тошкентда Malibu автобус билан тўқнашиб кетди

Тошкентнинг Мирзо Улуғбек шоҳкўчасида Malibu енгил автомобили қайрилиб олмоқчи бўлган Yutong автобуси билан тўқнашиб кетди.

2030 йилга бориб жиддий ЙТҲлар сонини 50 фоизга камайтириш режа қилинмоқда
1 август 2023, 13:42

2030 йилга бориб жиддий ЙТҲлар сонини 50 фоизга камайтириш режа қилинмоқда

2030 йилгача жиддий ЙТҲлар сонини камида 50 фоизга камайтириш, кенглиги 2 ва ундан ортиқ полосали пиёдалар ўтиш жойларини светофор билан жиҳозлаш режалаштирилмоқда. ЙҲХХнинг йилнинг биринчи ярмида рақамларни камайтириш бўйича режаларига қарамай, ЙТҲлар ва оғир оқибатлар кўпайди.

Тошкентнинг Бунёдкор шоҳкўчасида содир бўлган ЙТҲда 4 киши жароҳатланди
29 июл 2023, 13:12

Тошкентнинг Бунёдкор шоҳкўчасида содир бўлган ЙТҲда 4 киши жароҳатланди

Тошкентнинг Бунёдкор шоҳкўчасида учта енгил автомобиль тўқнашиб кетди, бир машина ҳайдовчиси ва 3 нафар йўловчиси жароҳатланди.

Пиёдалар ўтиш жойида навбатдаги ўлим: машина уриб юборган ўсмир ҳалок бўлди
29 июл 2023, 10:10

Пиёдалар ўтиш жойида навбатдаги ўлим: машина уриб юборган ўсмир ҳалок бўлди

Тошкентда 21 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги Malibu тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойини кесиб ўтаётган 17 ёшли пиёдани уриб юборди. Ўсмир вафот этган.

Президент ЙҲХХ бошлиғи Олим Саидовга ҳайфсан берди
28 июл 2023, 17:37

Президент ЙҲХХ бошлиғи Олим Саидовга ҳайфсан берди

Президент Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғи Олим Саидовга ҳайфсан берди ва уч вилоят ЙҲХБ раҳбарларини ишдан бўшатди. Унинг таъкидлашича, ҳокимликлар ва «Ўзавтойўл» йўл ҳаракати хавфсизлиги масалаларига эътибор бермай, фақат асфалт ётқизиш билан овора.

Тошкентда ЙТҲда яна бир янги автобусга шикаст етди
28 июл 2023, 13:56

Тошкентда ЙТҲда яна бир янги автобусга шикаст етди

Тошкент шаҳрининг Истироҳат кўчаси бўйлаб ҳаракатланаётган 147-йўналишдаги Yutong автобусига «ЗИЛ» ҳайдовчиси уни ўнг томондан қувиб ўтмоқчи бўлганида шикаст етди.

Наманганда ичида 5 нафар бола бўлган Damas каналга тушиб кетди
25 июл 2023, 15:49

Наманганда ичида 5 нафар бола бўлган Damas каналга тушиб кетди

Наманган шаҳрида Шимолий Фарғона каналига тушиб кетган Damas машинасини қутқариш пайтида ичида 5 нафар бола бўлган яна бир Damas каналга тушиб кетди. Ҳозирда болаларнинг аҳволи яхши, бир нафари шифохонага ётқизилган.

Электробус ҳайдовчиси ЙТҲнинг олдини олиш учун кескин тормоз босди, бир йўловчи жароҳатланди
25 июл 2023, 10:15

Электробус ҳайдовчиси ЙТҲнинг олдини олиш учун кескин тормоз босди, бир йўловчи жароҳатланди

Тошкентда енгил автомобиль ҳайдовчиси қоидаларни бузиб, ЙТҲ ҳолатини юзага келтирди, шу сабабли 28-йўналишдаги электробус ҳайдовчиси кескин тормоз босишга мажбур бўлди. Оқибатда автобус йўловчиларидан бири йиқилиб, шифохонага олиб кетилди.

Қамчиқ довонида юк машинаси хандаққа тушиб кетди
25 июл 2023, 10:03

Қамчиқ довонида юк машинаси хандаққа тушиб кетди

Қамчиқ довонида DAF юк автомашинаси ёқилғисининг оқиб кетиши сабабли ортидаги CIMC транспорт воситаси тойиб хандаққа тушиб кетди. ЙТҲ оқибатлари йўлнинг бир томони вақтинча ёпилган ҳолда бартараф этилган, тан жароҳати олганлар йўқ.

Damas Қонунчилик палатаси ёнидаги ўтиш жойида аёлни уриб юборди
24 июл 2023, 11:08

Damas Қонунчилик палатаси ёнидаги ўтиш жойида аёлни уриб юборди

Тошкентдаги энг хавфли пиёдалар ўтиш жойларидан бири — Бунёдкор шоҳкўчасидаги Қонунчилик палатаси биноси яқинида навбатдаги ЙТҲ бўлди. Lacetti катта тезликда Damas ортига урилди, оқибатда Damas кўчани кесиб ўтаётган аёлни туртиб юборди. ЙҲХБга кўра, пиёда тирик, касалхонага мурожааат қилинмаган.

Тошкентда автобус уриб юборган пиёда вафот этди
20 июл 2023, 12:38

Тошкентда автобус уриб юборган пиёда вафот этди

Яккасарой туманида 77-сонли автобус ҳайдовчиси йўлнинг белгиланмаган қисмидан кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборди. Фуқаро олган тан жароҳатлари сабабли шифохонада вафот этди.

Тошкентда 3 та автомобиль тўқнашди, бир киши жароҳатланди
20 июл 2023, 11:59

Тошкентда 3 та автомобиль тўқнашди, бир киши жароҳатланди

Тошкент шаҳри Ширин кўчасида учта енгил автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди, улардан бирининг ҳайдовчиси касалхонага ётқизилди.

Жиззахда икки футзалчи ЙТҲ оқибатида вафот этди
17 июл 2023, 17:56

Жиззахда икки футзалчи ЙТҲ оқибатида вафот этди

Жиззахда икки ўзбекистонлик футзалчи йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида вафот этди.

Тошкентда Nexia-3 ТАПОиЧ кўпригидаги бетон тўсиққа урилди
17 июл 2023, 15:18

Тошкентда Nexia-3 ТАПОиЧ кўпригидаги бетон тўсиққа урилди

Душанба тонгида Мирзо Улуғбек туманида Nexia-3 ТАПОиЧ кўприкдаги бетон тўсиққа урилди. Воқеага 21 ёшли фуқаронинг бошқарувни йўқотиши сабаб бўлган. Икки йил аввал кўприкдан Matiz ҳам қулаб тушганди.

Жиззахда Lacetti ва Cobalt тўқнашиши оқибатида ҳайдовчилар вафот этди
16 июл 2023, 10:33

Жиззахда Lacetti ва Cobalt тўқнашиши оқибатида ҳайдовчилар вафот этди

Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманида Lacetti ва Cobalt тўқнашиши оқибатида икки ҳайдовчи воқеа жойида ҳалок бўлди. Машиналарда бўлган 3 нафар йўловчи шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг