дайжест

Транспорт вазирлиги вакили — кўчалар ўртасидаги «ажратилган йўлаклар», 35 метрли автобуслар ва экспресс йўналишлар ҳақида

Тошкентда, ниҳоят, кўчалар ўртасида автобус йўлаклари ташкил этилади. Унда 5 та секцияли 32 ва 35 метрли автобуслар ҳаракатланиши режалаштирилган, деди Транспорт вазирлиги вакили. Инфратузилма юкини камайтириш учун пойтахтга кираверишда 12 та янги экспресс йўналишни йўлга қўйиш кўзда тутилган.


дайжест

Транспорт вазирлиги вакили — Тошкентда трамвай бўлиши ҳамда автобуслар ва шахсий машиналар ўртасидаги рақобатбардошлик ҳақида

Тошкентда трамвай йўлларини лойиҳалаш ва қуриш кўп вақт талаб этади, шунинг учун каттароқ эффектга чиқиш учун аввалига кўп сиғимли автобуслар сотиб олинди, деди Транспорт вазирлиги вакили. У, шунингдек, транспорт ҳаракатларининг нотўғри ташкил этилиши ва бошқа масалалар ҳақида ҳам гапирди.


дайжест

БАА ўзбекистонликлар учун визани бекор қилди

БАА ҳукумати Ўзбекистон фуқаролари учун 30 кунгача визасиз режимини жорий қилди. Ҳужжат 16 февралдан кучга киради.


дайжест

Ўрганиш ўтказишга борган журналист чеккани учун ушланиб, жаримага тортилди

Маҳаллалардан бирида аҳоли билан учрашишга борган Nuz.uz журналисти Михаил Довлатов ҳуқуқ идоралари ходимлари томонидан ушланди. У тахминан 5 соат қўйиб юборилмаган ва жамоат жойида чекканлик учун жаримага тортилган. АОКА прокуратурага сўров юборди.


дайжест

Савдо-саноат палатаси раисининг биринчи ўринбосари Ислом Жасимов вафот этди

Савдо-саноат палатаси раисининг биринчи ўринбосари Ислом Жасимов 66 ёшида вафот этди. У 2017 йилдан буён ушбу лавозимда ишлаб келаётганди.


дайжест

9 та туман-шаҳар ҳокимлари инфляция масаласидаги сусткашлиги учун ишдан олиниши мумкин

Жойлардаги иқтисод бўйича ҳоким ўринбосарлари, вилоят ва туманлардаги иқтисодиёт бўлимлари раҳбарлари инфляцияни жиловлашни ўйламаяпти, дея таъкидланди президент йиғилишида. Шу сабабли бош вазирга 9 та туман-шаҳардаги ҳоким ва сектор раҳбарларининг лавозимига лойиқлигини кўриб чиқиш топширилди.


дайжест

8 та туман ҳокимларининг лавозимига лойиқлиги кўриб чиқилади

Бош вазирга йил давомида аукционга умуман ер чиқармаган Балиқчи, Жалақудуқ, Бектемир, Миробод, Олмазор, Чилонзор, Юнусобод, Яккасарой туманлари ҳокимларининг лавозимига лойиқлигини ҳал қилиш топширилди.


дайжест

Давлат солиқ қўмитаси тузилмаси қайта кўриб чиқилади

Давлат солиқ қўмитасида Бюджет ташкилотлари инспекцияси ташкил этилиб, 40 мингта бюджет ташкилоти билан ишлаш вазифаси тумандан унга ўтказилади. Қўмита қошида Солиқ қарзини ундириш инспекцияси, Йирик солиқ тўловчилар бўйича инспекция таркибида эса янги тузилма ташкил қилинади.


дайжест

Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш ишлари қониқарсиз бўлгани учун 100 дан ортиқ ҳоким ёрдамчиси ишдан олинади

Шароф Рашидов, Пастдарғом, Ангор туманлари, Андижон ва Термиз шаҳарларидаги 123 нафар ҳоким ёрдамчиси ишдан бўшатилади. Улар аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш ишларини қониқарсиз ташкил этган.


дайжест

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментига тергов юритиш ваколати берилади

Ўзбекистонда яширин иқтисодиётни қисқартириш учун Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти таҳлил, тезкор-қидирув, тафтиш ва ўзи тергов қиладиган идорага айланади. Унинг раҳбари бир вақтнинг ўзида бош прокурор ўринбосари бўлади.


дайжест

Давлат молиявий назорати инспекцияси Бош прокуратура Департаментига ўтказилади

Давлат молиявий назорати инспекцияси Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментига ўтказилади. Департамент ва Ҳисоб палатаси биргаликда ишлаб, яширин иқтисодиётни жиловлаш ва бюджет маблағларини тўғри сарфланиши учун жавобгар бўлади.


дайжест

2023 йилда 1,2 трлн сўмлик ноқонуний харажат, 200 млрд сўмлик камомад ва ўғриликларга йўл қўйилди

Шавкат Мирзиёев раислигидаги йиғилишда 2023 йилда бюджетдан 1,2 трлн сўмлик ноқонуний харажат ҳамда 200 млрд сўмлик камомад ва ўғриликлар бўлгани қайд этилди. Қўшиб ёзиш, пул ўзлаштириш, ўзига ўзи бир неча карра кўп мукофотлар ёзиш шулар жумласидан.


дайжест

Бўка туманига янги ҳоким тайинланди

Бахтиёр Бегматов Бўка туман ҳокими этиб тайинланди. Тайинловга қадар у Тошкент вилояти Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи сифатида ишлаб келаётганди.


дайжест

Россияда давлат рақами Ўзбекистонники бўлган автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Вафот этганлар бор

Россиянинг Самара вилоятида Ўзбекистоннинг Қашқадарё вилоятига тегишли давлат рақам белгиси бўлган Lada Largus автомобили «Газель» юк машинаси билан тўқнашди. Largus автомашинасининг уч нафар йўловчиси ҳалок бўлди, яна тўрт нафари касалхонага ётқизилди.


дайжест

Божхона қўмитаси имтиёз билан импорт қилинган товарларни корхонабай ўрганади

Президент Божхона қўмитасига имтиёз билан импорт қилинган товарларни корхонабай ўрганиб чиқиш топшириғини берди. 2023 йилда импорт қилинган 20 млрд долларлик товарларга салкам 60 трлн сўмлик имтиёз берилиб, уларнинг 3,2 трлн сўми ўрганилганда 13 фоизи мақсадсиз қўллангани аниқланди.


дайжест

«2024 йил иқтисодиётда таннархни қисқартириш ва самарадорлик йили бўлади» — президент

Шавкат Мирзиёев 2024 йил иқтисодий комплекс раҳбарлари ва барча давлат корхоналари учун таннархни қисқартириш ва самарадорлик йили бўлишини таъкидлади. Президент ЯИМни камида 6 фоизга кўпайтириш, шунингдек, йирик тармоқларда таннархни 20 трлн сўмга камайтириш зарурлигини қайд этди.


дайжест

«Иқтисод қилиш „шиширилган“ харажат ва ортиқча ҳашаматни кесиш ҳисобидан бўлиши керак» — президент

Шавкат Мирзиёев бюджет маблағларини иқтисод қилиш иш ҳажмини қисқартириш эмас, балки лойиҳани тўғри қилиш, «шиширилган» харажат ва ортиқча ҳашаматни кесиш ҳисобидан бўлиши кераклигини таъкидлади.


дайжест

Ўзбекистон 150 минг ишчига талаб бўлса-да, Европа ва Осиё мамлакатларига атиги 9 минг ишчи юборди

Президент бандлик тизимига кирувчи касбга тайёрлаш муассасалари фаолияти талаб даражасида эмаслигини таъкидлади. Европа ва Осиёнинг ривожланган мамлакатлари билан келишувлар доирасида 150 минг ишчига буюртма берилган бўлса-да, бу мамлакатларга бор-йўғи 9 минг ишчи юборилган.


дайжест

Президент «Донмаҳсулот» таркибидаги корхоналар нархи сунъий ошириб юборилгани учун сотилмаётганини таъкидлади

Шавкат Мирзиёев «Донмаҳсулот» таркибидаги савдога чиқарилган 43 та корхонадан бор-йўғи 10 таси сотилганини, айримлари 2−3 йилдан бери сотилмасдан турганини, бунга сабаб эса хусусий секторга бермаслик учун нархи сунъий ошириб юборилганини таъкидлади.


дайжест

Иқтисодий комплекс раҳбарларига KPI жорий этилади

Президент раислигидаги йиғилишда иқтисодий комплекс раҳбарларига ойлик, чораклик ва йиллик самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) жорий этилиши маълум қилинди. Иш ҳақи ҳам уларнинг ижросига боғланади.


дайжест

Кредит ставкаларини бозор механизмлари асосида камида 2−3 фоизга тушириш муҳим — президент

Шавкат Мирзиёев бозор механизмлари асосида кредит ставкаларини камида 2−3 фоизга тушириш муҳимлигини қайд этди. «Банклар ресурс йўқлиги сабабли кредит фоизи юқори, дейишга ўрганиб олган. Ваҳоланки, муаммоли кредитларни ундиришнинг ўзидан 25 трлн сўмлик кредитга ресурс топса бўлади», — деди у.


дайжест

Ўзбекистонда иқтисодий комплексдаги ўринбосарлар сони 15 фоизга қисқартирилади

Президент «замонга муносиб фикрлаш, қарор қабул қилишда тезкорлик етишмаётгани» сабаб ҳукуматнинг иқтисодий комплексдаги ўринбосарлар сонини 15 фоизга (ҳозир улар 40 нафар) қисқартириш тўғрисида топшириқ берди.


дайжест

Ҳукумат комиссиясига электротехника корхоналарини қўллаб-қувватлаш ва бу учун бюджетдан маблағ олиш ваколати берилади

Инвестициялар, саноат ва савдо бўйича ҳукумат комиссиясига 2027 йилгача Ўзбекистон электротехника саноати корхоналарини қўшимча қўллаб-қувватлаш чораларини кўриш ва уларни амалга ошириш учун бюджетдан маблағ олиш ҳуқуқи берилади.


дайжест

Ўзбекистонда Криминология тадқиқот институти ташкил этилди

Президент фармони Криминология тадқиқот институти ташкил этилди. Институт криминологик фаолиятни илмий ва экспертлик жиҳатдан таъминлашга ихтисослашган, Ички ишлар вазирлиги ташкилий тузилмасига кирувчи, юридик шахс мақомига эга, республика илмий-тадқиқот муассасаси ҳисобланади.


дайжест

Бир йилда тез ёрдамга 3,5 мингта ёлғон чақириқ келиб тушган — ССВ

Ўзбекистонда 2023 йил давомида тез ёрдам хизматига жами 3505 та ёлғон чақириқ келиб тушди. Уларнинг энг кўпи Тошкент, Фарғона ва Қашқадарё вилоятларига тўғри келади. Аввалроқ бундай чақириқлар учун чақирув харажати миқдорида жаримага тортиш таклиф этилганди.


дайжест

Президент кўмир қазиб чиқариш ҳажмини 22 фоизга ошириш топшириғини берди

Президент «аҳоли, ижтимоий соҳа ва саноат эҳтиёжларидан келиб чиқиб», кўмир қазиб чиқариш ҳажмини 22 фоизга ошириш топшириғини берди. Шунингдек, тадбиркорларни «арзон ва сифатли» каолин билан таъминлаш бўйича кўрсатмалар берди.


дайжест

Ўзбекистонда 2023 йилда иқтисодий ўсиш 6 фоизни ташкил этди

Шавкат Мирзиёев раислигидаги йиғилишда 2023 йилда иқтисодий ўсиш 6 фоизни ташкил қилгани маълум қилинди.


дайжест

Лионель Месси The Best совринини қўлга киритди

Аргентиналик футболчи Лионель Месси ФИФАнинг 2023 йилдаги энг яхши эркак футболчиси совринини қўлга киритди. Месси ушбу совринга қаторасига иккинчи марта, умумий учинчи марта лойиқ кўрилди. У тўпланган овозлар бўйича Эрлинг Ҳоланд ва Килиан Мбаппедан ўзиб кетди.


дайжест

Ёш талаба болалар омбудсманига турмушга чиқишга мажбурланаётганидан шикоят қилди, унга ҳимоя ордери берилди

Шаҳрисабзда 17 ёшли қиз турмушга чиқишга мажбурланди. Қиз болалар омбудсманига мурожаат қилиб, аввал ўқишини тугатмоқчи экани сабабли ёрдам сўради. Қизга ҳимоя ордери берилди, ота-онаси эса мажбурий никоҳ учун жавобгарлик борлигидан огоҳлантирилди.


дайжест

Шамсиддин Сохибназаров бош прокурор ўринбосари — Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи этиб тайинланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи Шамсиддин Сохибназаров қўшимча равишда бош прокурор ўринбосари этиб тайинланди.


дайжест

Президент Еврокомиссия вице-президенти бошчилигидаги делегацияни қабул қилди

Президент ва Еврокомиссия вице-президенти Маргаритис Схинас Ўзбекистон ҳамда Европа Иттифоқи ўртасидаги шерикчиликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди. Январь сўнггида Брюсселда ЕИ ва МО ўртасида транспорт-коммуникация алоқаларини мустаҳкамлаш бўйича инвесторлар форуми бўлиб ўтади.


дайжест

Кармана туманига янгик ҳоким тайинланди

Валижон Адизов Навоий вилоятининг Кармана туманига раҳбар бўлди. Бу туманнинг аввалги ҳокими майнинг ферма билан боғлиқ можаро туфайли ишдан олинганди.