Савдо-саноат палатаси раисининг биринчи ўринбосари Ислом Жасимов 66 ёшида вафот этди, дея хабар бермоқда палата матбуот хизмати.

Ислом Жасимов 1957 йил 24 мартда Тошкент вилоятида туғилган. 1986−2017 йиллар давомида прокуратура органлари тизимида масъулиятли лавозимларда фаолият кўрсатиб келган.

1993 йилда «Ўзбекистон Республикаси фахрий ёрлиғи», 2001 йилда «Шуҳрат» медали ва 2017 йилда «Дўстлик» ордени давлат мукофотлари ҳамда 2020 йилда «МДҲ бош прокурорлари мувофиқлаштирувчи кенгашининг 25 йиллиги» медали билан тақдирланган.

У 2017 йилдан ҳозиргача Савдо-саноат палатаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.

Дафн маросими 16 январь куни Тошкент шаҳридаги «Ислом ота» жомеъ масжидида пешин намози вақтида бўлади.