Жаҳон

Физика бўйича Нобель мукофоти электронларни ўрганган олимларга берилди
3 октябр 2023, 16:13

Физика бўйича Нобель мукофоти электронларни ўрганган олимларга берилди

Физика бўйича 2023 йилги Нобель мукофоти электронлар бўйича экспериментал тажрибалар ўтказган олимлар Пьер Агостини, Ференц Крауз ва Анн Ле-Ҳуиллерга берилди.

Арманистон парламенти Халқаро жиноий суднинг Рим статутини ратификация қилди
3 октябр 2023, 15:41

Арманистон парламенти Халқаро жиноий суднинг Рим статутини ратификация қилди

Арманистон депутатлари Гаагадаги Халқаро жиноят судининг Рим статутини ратификация қилишни маъқуллаб овоз берди. Бир ҳафта олдин Россия ТИВ Арманистонни бунинг оқибатлари ҳақида «огоҳлантирганди». Мазкур суд Россия президенти Владимир Путинни ҳибсга олишга ордер берган.

Тиббиёт бўйича Нобель мукофоти коронавирусга қарши mRNA-вакциналарини ишлаб чиққан олимларга берилди
3 октябр 2023, 10:01

Тиббиёт бўйича Нобель мукофоти коронавирусга қарши mRNA-вакциналарини ишлаб чиққан олимларга берилди

Тиббиёт бўйича Нобель мукофоти COVID-19 га қарши вакциналар яратиш имконини берувчи mRNA синтези технологияларини ишлаб чиққан Каталин Карико ва Дрю Вайсманга берилди.

Озарбайжоннинг Эрондаги элчихонасига ҳужум уюштирган шахс ўлимга ҳукм қилинди
2 октябр 2023, 11:11

Озарбайжоннинг Эрондаги элчихонасига ҳужум уюштирган шахс ўлимга ҳукм қилинди

Январда Озарбайжоннинг Теҳрондаги элчихонасига ҳужум қилган 50 ёшли Эрон фуқаросига ўлим жазоси тайинланди. Унинг ўқ отиши оқибатида элчихона хавфсизлик хизмати раҳбари ҳалок бўлган, икки қўриқчи яраланганди.

Анқарада Туркия ИИВ биноси олдида портлаш юз берди
1 октябр 2023, 14:09

Анқарада Туркия ИИВ биноси олдида портлаш юз берди

Анқарада Туркия Ички ишлар вазирлиги биноси олдида теракт содир этилди. Мамлакат ИИВ раҳбари Али Ерликая бир худкуш ўзини портлатиб юборгани, иккинчиси эса «зарарсизлантирилганини» маълум қилди.

Швейцария Бош прокуратураси мамлакат федерал жиноят судига Гулнора Каримовага нисбатан айблов хулосасини киритди
29 сентябрь 2023, 12:22

Швейцария Бош прокуратураси мамлакат федерал жиноят судига Гулнора Каримовага нисбатан айблов хулосасини киритди

Швейцария Бош прокуратураси мамлакат федерал жиноят судига Гулнора Каримова ва унинг шеригига нисбатан айблов хулосасини киритди. Улар жиноий ташкилот фаолиятида иштирок этиш, пул ювиш каби жиноятларда айбланмоқда. Прокуратура 483 млн долларлик активларни мусодара қилиш бўйича ҳам сўров киритган.

Тоқаев: Қозоғистон санкция режимига сўзсиз амал қилади
28 сентябрь 2023, 21:26

Тоқаев: Қозоғистон санкция режимига сўзсиз амал қилади

Қозоғистон Ғарбнинг Россияга қарши санкцияларига сўзсиз амал қилади, деди мамлакат президенти Қасим-Жомарт Тоқаев. У, шунингдек, Украинадаги урушни тугатиш бўйича музокаралар ўтказишга чақириб, Қозоғистон Россиянинг ҳудудий даъволаридан қўрқмаслигини айтди.

«Гарри Поттер» фильмларида Дамблдор ролини ижро этган актёр Майкл Гамбон вафот этди
28 сентябрь 2023, 17:47

«Гарри Поттер» фильмларида Дамблдор ролини ижро этган актёр Майкл Гамбон вафот этди

Гарри Поттер ҳақидаги фильмларда Альбус Дамблдор ролини ижро этган актёр Майкл Гамбон 82 ёшида пневмониядан кўз юмди.

Guardian: Россия Украинада ишлатаётган дронларда Европада ишлаб чиқарилган таркибий қисмлар бор
28 сентябрь 2023, 15:45

Guardian: Россия Украинада ишлатаётган дронларда Европада ишлаб чиқарилган таркибий қисмлар бор

Россия Украинада қўллаган Эрон камикадзе-дронларида Европада ишлаб чиқарилган компонентлар мавжудлиги аниқланди, дея ёзмоқда Guardian. Европа компаниялари маҳсулотлари Эронга бир нечта мамлакат, жумладан, Ўзбекистон орқали олиб кирилгани таъкидланган.

Тан олинмаган Тоғли Қорабоғ республикаси тугатилади
28 сентябрь 2023, 14:40

Тан олинмаган Тоғли Қорабоғ республикаси тугатилади

Тан олинмаган Тоғли Қорабоғ республикаси раҳбари 2024 йил 1 январдан унинг фаолиятини тугатиш ва барча давлат муассасаларини тарқатиб юбориш тўғрисидаги фармонни имзолади. Қорабоғ аҳолисини Озарбайжон тақдим этган реинтеграция шартлари билан таништириш таклиф қилинди.

Россия давлат оммавий ахборот воситалари риторикаси геноцидга даъватга ўхшайди — БМТ
28 сентябрь 2023, 08:38

Россия давлат оммавий ахборот воситалари риторикаси геноцидга даъватга ўхшайди — БМТ

Россия оммавий ахборот воситаларининг Украинадаги уруш ҳақидаги риторикасини геноцидга чорлаш деб ҳисоблаш мумкин, дея таъкидлади БМТ комиссияси. Россия армиясининг ҳарбий жиноятлари, жумладан, фуқаролик инфратузилмасига ҳужумлари ва қийноқларга йўл қўйганига оид кўплаб далиллар ҳам тўпланди.

«Сув шусиз ҳам Ўзбекистонга оқиб турибди». Садир Жапаров — Фарғонага Кампиробод сув омборидан сув етказиб бериш ҳақида
27 сентябрь 2023, 23:55

«Сув шусиз ҳам Ўзбекистонга оқиб турибди». Садир Жапаров — Фарғонага Кампиробод сув омборидан сув етказиб бериш ҳақида

«Ўзбек томони шусиз ҳам Ўзбекистонга оқиб турган сувни қандай олишининг Қирғизистонга фарқи йўқ», дея маълум қилди мамлакат президенти Садир Жапаров. У Фарғонага Кампиробод сув омборидан сув қувури ётқизиш режалаштирилаётгани ҳақидаги хабарларга шундай изоҳ берди.

БМТ раҳбари дунёда ядровий қуролларни йўқ қилишга чақирди
26 сентябрь 2023, 23:45

БМТ раҳбари дунёда ядровий қуролларни йўқ қилишга чақирди

Дунёдаги ядровий таҳдид геосиёсий рақобат туфайли совуқ уруш даражасига етди, деди БМТ бош котиби Антониу Гутерриш. У халқаро ҳамжамиятни ядровий қуролларни йўқ қилишга ва уни тарқатмаслик режимини кучайтиришга чақирди.

Тоғли Қорабоғдаги портлаш оқибатида 20 киши ҳалок бўлди, 300 га яқин одам жароҳатланди
26 сентябрь 2023, 17:26

Тоғли Қорабоғдаги портлаш оқибатида 20 киши ҳалок бўлди, 300 га яқин одам жароҳатланди

Тоғли Қорабоғдаги Степанакерт шаҳри яқинида ёнилғи омборининг портлаши оқибатида камида 20 киши ҳалок бўлди, 290 киши жароҳатланди, уларнинг кўпчилиги оғир аҳволда. Тан олинмаган республика вакилларининг хабар беришича, омбор Қорабоғдан Арманистонга кетаётганларни бензин билан таъминлаган.

Қозоғистонда 21 ёшдан кичикларга энергетик ичимликлар сотиш тақиқланиши мумкин
26 сентябрь 2023, 13:56

Қозоғистонда 21 ёшдан кичикларга энергетик ичимликлар сотиш тақиқланиши мумкин

Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазири мамлакатда 21 ёшгача бўлган шахсларга энергетик ичимликлар сотиш тақиқланиши ҳақидаги қонун кўриб чиқилаётганини маълум қилди. Вазирнинг таъкидлашича, қонун лойиҳаси яқин кунларда Сенатга юборилади.

Беларусда фуқароларга дронларни учириш ва сақлаш тақиқланди
26 сентябрь 2023, 10:32

Беларусда фуқароларга дронларни учириш ва сақлаш тақиқланди

Беларусь фуқароларига мамлакатга учувчисиз учиш аппаратларини олиб кириш, сақлаш, сотиш, ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланиш тақиқланди. Энди дронларни фақат юридик шахслар ва ташкилотлар тадбиркорлик ҳамда профессионал фаолият мақсадида ишлатиши мумкин.

Тожикистон ҳудудларида электр таъминотида узилишлар бошланди
25 сентябрь 2023, 23:36

Тожикистон ҳудудларида электр таъминотида узилишлар бошланди

Тожикистон ҳудудларида электр энергиясида оммавий узилишлар кузатилмоқда. Қатор шаҳарлар аҳолисининг сўзларига кўра, электр токи кундузи ҳам, кечаси ҳам ўчирилмоқда. Энергетика хизматлари буни қиш олдидан таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани билан изоҳлади.

Тоғли Қорабоғдан минглаб қочқинлар Арманистонга етиб келди
25 сентябрь 2023, 22:53

Тоғли Қорабоғдан минглаб қочқинлар Арманистонга етиб келди

Бир кун аввал эвакуация бошланганидан буён Тоғли Қорабоғдан Арманистонга 6500 дан ортиқ қочқин етиб келди. Тан олинмаган республика расмийлари ҳудудни 120 мингдан ортиқ этник арманлар тарк этмоқчи эканини маълум қилди.

Қирғизистонда ун экспортига вақтинчалик тақиқ жорий этилди
25 сентябрь 2023, 22:04

Қирғизистонда ун экспортига вақтинчалик тақиқ жорий этилди

Қирғизистон ҳукумати «озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш» мақсадида олти ойга ун ва буғдой экспортини тақиқлади. Сўнгги ҳафталарда мамлакатда маҳаллий бозорнинг 50 фоизини эгаллаган Қозоғистон уни нархи кескин ошди.

Россиянинг Қора денгиз флоти штаб-квартираси ракета зарбасига учради
22 сентябрь 2023, 21:07

Россиянинг Қора денгиз флоти штаб-квартираси ракета зарбасига учради

Россия Қора денгиз флотининг босиб олинган Севастополдаги штаб-квартираси ракета ҳужумига учради. Бинонинг томи ва юқори қавати вайрон бўлган. Россия Мудофаа вазирлиги ҳужумда Украинани айблади. Украина ҳарбийлари эса ушбу маълумотни тасдиқлади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг