Жаҳон

Грузия Конституциявий суди президентга нисбатан импичмент жараёнини бошлашга рухсат берди
16 октябр 2023, 21:23

Грузия Конституциявий суди президентга нисбатан импичмент жараёнини бошлашга рухсат берди

Грузия Конституциявий суди президент Саломе Зурабишвили ҳукумат розилигисиз хорижга чиқиб, мамлакат конституциясини бузганини тан олди ва унга импичмент жараёнини бошлашга рухсат берди. Суд қарори парламент томонидан тасдиқланиши керак, бироқ ҳукмрон партия етарли овозга эга бўлмаслиги мумкин.

«Ғазо секторининг босиб олиниши катта хато бўларди» — Жо Байден
16 октябр 2023, 21:01

«Ғазо секторининг босиб олиниши катта хато бўларди» — Жо Байден

АҚШ президенти Жо Байден Фаластиннинг ҲАМАС гуруҳини бутунлай йўқ қилиш кераклигини, аммо Ғазо секторининг Исроил томонидан босиб олиниши, унинг фикрича, «катта хато» бўлишини ҳамда Фаластин давлатини яратиш йўлларини излаш лозимлигини маълум қилди.

Эронда 5 нафар олим Мустафо мукофоти билан тақдирланди
16 октябр 2023, 15:13

Эронда 5 нафар олим Мустафо мукофоти билан тақдирланди

Эроннинг Исфаҳон шаҳрида Мусулмон Нобели — Мустафо (с.а.в.) мукофотини топшириш маросими бўлди. Лауреатларнинг ҳар бирига 500 минг доллардан бериладиган ушбу мукофотга Ислом оламидаги энг яхши тадқиқотчи ва олимлар лойиқ кўрилади. «Газета.uz» мухбири тақдирлаш маросимидан репортаж тайёрлади.

ҲАМАС ҳужумлари оқибатида 3 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлган — Исроил ТИВ
16 октябр 2023, 13:36

ҲАМАС ҳужумлари оқибатида 3 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлган — Исроил ТИВ

Исроил Ташқи ишлар вазирлиги ҲАМАС ҳужумлари оқибатида 3 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлгани, 4 киши бедарак йўқолганини маълум қилди. Уруш туфайли Исроилда жами 148 нафар чет эл фуқароси ҳалок бўлган, 143 киши бедарак йўқолган.

Исроил — Фаластин урушининг ўнинчи куни. Асосий янгиликлар
16 октябр 2023, 13:09

Исроил — Фаластин урушининг ўнинчи куни. Асосий янгиликлар

БМТ тинчликпарвар кучларининг Ливандаги штаб-квартираси ўққа тутилди, Исроил ҳукумати Ғазо сектори билан чегарадош шаҳарлардан тинч аҳолини эвакуация қилиш ишларини деярли якунлади, Ғазо секторида қуруқликдаги операция бошланса, Эрон вазиятга аралашиши мумкин.

Антарктида сўнгги 25 йил ичида 7,5 трлн тонна музни йўқотди
13 октябр 2023, 23:54

Антарктида сўнгги 25 йил ичида 7,5 трлн тонна музни йўқотди

Антарктидаги шельф музликлари сўнгги 25 йил ичида 40 фоиз ҳажмини йўқотди ва уларнинг қарийб ярмида «қайта тикланиш аломатлари йўқ». Тадқиқотчилар буни иқлим инқирозининг натижаси деб ҳисобламоқда.

Икки йил давомида АҚШга ноқонуний киришга уринган 13 мингдан ортиқ Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди
13 октябр 2023, 23:24

Икки йил давомида АҚШга ноқонуний киришга уринган 13 мингдан ортиқ Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди

2021 йилдан 2023 йилгача АҚШ ҳукумати томонидан «алоҳида қизиқиш уйғотувчи шахслар» сифатида таснифланган ўн минглаб муҳожирлар Мексика орқали АҚШга ноқонуний киришга ҳаракат қилишган. Қўлга олинганларнинг 13 мингдан ортиғи Ўзбекистон фуқароларидир.

Россияда гиёҳванд модда савдосида гумонланган ўзбекистонлик собиқ ИИО ходими қўлга олинди
13 октябр 2023, 10:49

Россияда гиёҳванд модда савдосида гумонланган ўзбекистонлик собиқ ИИО ходими қўлга олинди

Россиянинг Саранск шаҳрида гиёҳванд модда савдосида гумонланган 55 ёшли ўзбекистонлик эркак қўлга олинди. У кўп йиллар аввал Ўзбекистон ички ишлар органларида ишлаган ва 2005 йилда ишдан бўшаганидан сўнг оиласи билан Россияга кўчиб кетган.

Қирғизистон Россия билан бирлашган ҲҲМ тизимини яратиш бўйича келишувни ратификация қилди
12 октябр 2023, 21:51

Қирғизистон Россия билан бирлашган ҲҲМ тизимини яратиш бўйича келишувни ратификация қилди

Қирғизистон Россия билан бирлашган ҲҲМ тизимини яратиш бўйича келишув имзолади. Ҳужжат «ҳар икки давлат ҳаво ҳудудининг ишончли ҳимоясини таъминлайди» ва «Қирғизистоннинг РФ билан стратегик муносабатларни мустаҳкамлашга содиқлигини тасдиқлайди», — дея таъкидлади Садир Жапаров матбуот хизмати.

Нидерландия мижозлар маълумотларини йиғиш билан боғлиқ хавотирлар туфайли «Яндекс»нинг такси хизматини текшириш бошланди
12 октябр 2023, 21:33

Нидерландия мижозлар маълумотларини йиғиш билан боғлиқ хавотирлар туфайли «Яндекс»нинг такси хизматини текшириш бошланди

Нидерландия Yango такси хизматини (Россиянинг «Яндекс» компаниясига тегишли) РФ махсус хизматлари унинг ёрдамида европалик фойдаланувчилар маълумотларини йиғиши мумкинлиги борасидаги хавотирлар сабаб текширишни бошлади. Компания регулятор билан ҳамкорлик ва ЕИ талабларига риоя қилаётгани билдирди.

Исроил — Фаластин урушининг олтинчи куни. Асосий янгиликлар
12 октябр 2023, 17:00

Исроил — Фаластин урушининг олтинчи куни. Асосий янгиликлар

Исроил ҲАМАС ҳужуми оқибатида ҳалок бўлган хорижликлар бўйича маълумот берди, Ғазо секторида электр энергияси ишлаб чиқариш учун ёқилғи тугагани сабабли ҳудуддаги ягона электр станцияси фаолиятини тўхтатди. Ҳудуддаги шифохоналарда антибиотиклар, ёқилғи ва бошқа керакли буюмлар тугаб қолган.

«Толибон» Қўштепа канали қурилишининг 2-босқичига старт берди
12 октябр 2023, 16:11

«Толибон» Қўштепа канали қурилишининг 2-босқичига старт берди

Афғонистонда узунлиги 280 км, эни 100 метр бўлиши кутилаётган Қўштепа канали қурилишининг 2-босқичига старт берилди. «Толибон» вакиллари канал қурилиши бўйича Ўзбекистондан ташвишланмасликни сўради.

Стокгольм марказига бензин ва дизелда юрадиган автомобиллар кириши тақиқланади
12 октябр 2023, 09:42

Стокгольм марказига бензин ва дизелда юрадиган автомобиллар кириши тақиқланади

2025 йилдан Швеция пойтахти Стокгольм марказига бензин ва дизель ёнилғисида юрадиган автомобилларнинг кириши тақиқланади. Шаҳар расмийлари бу қарорни ҳаво сифатини яхшилаш ва транспорт шовқинини камайтириш мақсадида қабул қилди.

Исроил — Фаластин урушининг бешинчи куни. Асосий янгиликлар
11 октябр 2023, 14:11

Исроил — Фаластин урушининг бешинчи куни. Асосий янгиликлар

ҲАМАСнинг икки етакчиси ҳалок бўлди, Эрон Исроилнинг ҳарбий ва разведка соҳасидаги «тузатиб бўлмас мағлубиятини» олқишлади, БМТ комиссияси ҲАМАС ва Исроилнинг ҳаракатларини қораламоқда, ОАВ Исроил электр ва сув етказиб беришни тўхтатган минтақада гуманитар фалокат юз бераётгани ҳақида ёзмоқда.

Исроил — Фаластин можароси. Асосий янгиликлар
10 октябр 2023, 11:34

Исроил — Фаластин можароси. Асосий янгиликлар

Исроил ҲАМАС гуруҳининг ҳаракатларига жавобан Ғазо секторини «тўлиқ блокада» қилишга буйруқ берди. Фаластин ССВ беморлар кўпайиб кетган касалхоналарга шошилинч тиббий ёрдам таъминотини етказиб бериш учун хавфсиз йўлак очишга чақирмоқда.

Исроил — Фаластин можароси. Асосий янгиликлар
9 октябр 2023, 16:56

Исроил — Фаластин можароси. Асосий янгиликлар

Исроилда қурбонлар сони 700 нафардан ошди, 2200 дан ортиқ одам жароҳатланган. Ғазо секторида эса камида 413 нафар фаластинлик ҳалок бўлди, 2300 киши яраланган. ОАВ Эрон ҲАМАСга ёрдам бергани ҳақида ёзди, Эроннинг ўзи эса буни рад этди.

Иқтисод бўйича Нобель мукофоти аёлларнинг меҳнат бозоридаги ролини ўрганган иқтисодчига берилди
9 октябр 2023, 15:43

Иқтисод бўйича Нобель мукофоти аёлларнинг меҳнат бозоридаги ролини ўрганган иқтисодчига берилди

2023 йилги иқтисод бўйича Нобель мукофоти аёлларнинг меҳнат бозоридаги ўрни ва самаралари борасида тадқиқот ўтказган Гарвард университети иқстисодчиси Клаудия Голдинга берилди.

Австрияда икки ўзбекистонлик талаба авиаҳалокатга учради
9 октябр 2023, 10:39

Австрияда икки ўзбекистонлик талаба авиаҳалокатга учради

Австриянинг Дикс шаҳри яқинида бортида икки нафар ўзбекистонлик талаба бўлган ўқув самолёти ҳалокатга учради. Ўзбекистон элчихонаси уларнинг саломатлиги хавф остида эмаслигини билдирди ва вазиятни назоратга олди.

Афғонистонда содир бўлган зилзила қурбонлари сони икки мингдан ошди
8 октябр 2023, 17:53

Афғонистонда содир бўлган зилзила қурбонлари сони икки мингдан ошди

Шанба куни Афғонистоннинг ғарбий ҳудудларида содир бўлган 6,3 магнитудали зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони икки мингдан ошди. Ўзбекистон ТИВ зилзила қурбонларининг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди.

ҲАМАС Исроилга ҳужум бошлади. Мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилинди
7 октябр 2023, 19:13 2

ҲАМАС Исроилга ҳужум бошлади. Мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Фаластиннинг ҲАМАС гуруҳи Исроилга қарши минглаб ракеталарни учирди. Камида 40 киши ҳалок бўлди, 700 дан ортиқ киши яраланди, мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилинди. Исроил бош вазири бўлаётган воқеаларни уруш деб атади. Исроил ҳам Ғазога зарбалар беришни бошлади. Асосий маълумотлар.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг