«Гарри Поттер» фильмларидаги Албус Дамблдор роли билан танилган актёр Майкл Гамбон 82 ёшида вафот этди, деб хабар берди Press Assosiation унинг оиласига таяниб.

«Сэр Майкл Гамбонни йўқотганимизни эълон қилишдан жуда қайғудамиз», — деди актёрнинг рафиқаси ва ўғли ўз баёнотида.

Уларнинг хабар беришича, Гамбон пневмониядан кейин касалхонада, яқинлари қуршовида оламдан ўтган.

Майкл Жон Гамбон — ирландиялик ва британиялик саҳна, кино ва телевидение актёри, у тўрт марта (1987, 2000, 2001, 2002) энг яхши актёр учун BAFTA TV мукофотини олган, Эмми (2002) ва Олтин глобус (2003) мукофотларига номзод бўлган ва турли кино гильдияларининг кўплаб мукофотларини қўлга киритган.

«Гарри Поттер» ҳақидаги фильмлардан ташқари у «Kingsman: Олтин доира», «Эли китоби», «Педдингтоннинг саргузаштлари» ва бошқа фильмларда суратга тушган.