Олий Мажлис сенати раиси Танзила Нарбаева Токио-2020 олимпия ўйинларидаги спортчиларга бағишланган муралларни қўллаб-қувватлади. «Санъатни қўллаб-қувватлаш зарур. Стрит-арт ва паблик-арт каби замонавий йўналишлари ижодкор ёшларимиз қўлида шаҳар муҳитига ўзгача тароват берувчи воситага айланиб бормоқда», — деди у.
Тошкент шаҳрида ZF-UZ VAC2001 вакцинасининг 186 дозасини 27 млн 750 минг сўмга сотишга уринган аёл киши қўлга олинди. У препаратларни Яккасарой туманидаги оилавий поликлиникалардан бирининг катта ҳамширасидан олган.
Шерзод Aшуров Ғиждувон тумани, Сайдимқул Бегимқулов Гулистон тумани ҳокими лавозимига тайинланди.
Чоршанба куни Ўзбекистонда 925 нафар кишида COVID-19 инфекцияси аниқланиб, 8 нафар бемор вафот этди. 493 нафар кишида пневмония аниқланди.
Адлия вазирлиги бир қатор ҳуқуқбузарликлар бўйича жарималар миқдорини камайтиришни таклиф этиши, хориждаги ўзбекистонликлар учун 49 та давлатда стационар ва кўчма сайлов пунктлари ташкил этилиши, 18 ёшгача бўлганлар учун ягона болалар нафақаси жорий этилиши — «Газета.uz»нинг 11 августдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Ўзбекистонда ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг иккинчи ва учинчи дозалари билан эмлаш ишлари қайта йўлга қўйилди.
«UZB» ёки «ААА» серияли давлат автомобиль рақамлари очиқ савдода эканлиги маълум қилинди. ЙҲХББ матбуот хизматининг таъкидлашича, ҳозирда «ААА» серияли автомобиль рақамлари аукционда қолмаган. Ушбу серияда қолган 30 дан ортиқ рақамларни фақат буюртма асосида олиш мумкинлиги айтилди.
Президент фармони билан 1 сентябрдан амалдаги 14 ёшгача болалар учун нафақа ва 2 ёшгача болани парвариш қилиш нафақаси ўрнига ягона болалар нафақаси жорий этилади. Ушбу нафақа ёши 18 ёшгача оширилади, тўлов муддати 12 ойгача узайтирилади. Қолаверса, Минимал истеъмол харажат миқдорларидан камбағаллик мезони сифатида фойдаланилади.
Эмлашдан бош тортиш касалхоналарни коронавирусли беморларни даволаш учун қайта ихтисослаштиришга олиб келади. Бошқа касалликлар билан оғриган беморлар ҳамон тиббий хизматга муҳтож, лекин уни ололмайдилар. Биотехнолог, биология фанлари доктори Алишер Абдуллаев ўзбекистонликларни вакцина олишга чақирди.
Агар сиз IT соҳасига қизиқувчи, 18−28 ёшлар оралиғидаги иқтидорли ёшлардан бири бўлсангиз, демак PDP Academy`дан «Unicorn» таълим гранти айнан сиз учун. Ушбу грант IT-компанияларга ишга жойлашишингиз учун 100% кафолат беради.
Чоршанба куни Бухоро вилоятининг Шофиркон туманида 3 балли зилзила сезилди.
Мўйноқ туманидаги «Орол» стадионида туманнинг «Мўйноқ сити» ва «Жайхун» жамоалари ўртасидаги ўйинда келишмовчилик келиб чиққан ва бош ҳакам қароридан норози бўлган айрим томошабинлар майдонга чиқиб кетган. Ҳолат юзасидан ички ишлар органлари суриштирув ишларини олиб бормоқда.
Ўзбекистонда Jurabek Laboratories компанияси томонидан ишлаб чиқарилган «Спутник V» вакцинаси Россиянинг Гамалея илмий-тадқиқот маркази томонидан маъқулланди. Россиядан кейинги ҳафтада хом-ашё келганидан сўнг, препарат ишлаб чиқарилади ва текширув учун яна марказга юборилади.
Бош вазир ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков COVID-19 га қарши Moderna вакцинаси билан эмланди.
Янги қонун лойиҳасида Адлия вазирлиги паспорт тизими қоидаларини бузиш, ноқонуний валюта операциялари ва йўловчиларни лицензиясиз ташиш учун жарималарни сезиларли даражада камайтиришни таклиф қилмоқда.
Пойтахтнинг Учтепа туманида аёл ва қизларга ноқонуний диний таълим бериб келган 3 нафар аёл аниқланди. Фуқароларга нисбатан БҲМнинг 5 баробари (1 млн 225 минг сўм) миқдорида жарима жазоси тайинланди.
Хитой-ўзбек вакцинасининг кейинги дозалари билан эмлашнинг кечиктирилиши антитаналар миқдори ва бошқа кўрсаткичларга таъсир кўрсатмайди, балки антитаналар миқдори ошиши ва уларнинг узоқ вақт давомида сақланиб қолишига хизмат қилади, деб аҳолининг қўрқувига жавоб қайтарди Инновацион ривожланиш вазирлиги.
Республика махсус комиссияси масжидларнинг ишчи ва ходимлари эмланган тақдирда жума намозини адо этишга рухсат берди. Қолаверса, ташриф буюрувчилардан вакцина олганлик тўғрисида QR-коди ёки сертификати мавжуд бўлганлар киритилиши белгиланмоқда.
Бош прокуратура ободонлаштириш бошқармаси ходимлари Андижон вилоятининг Қўрғонтепа тумани прокурори уйида мажбурий меҳнатга жалб қилингани тўғрисидаги хабарни текширмоқда. Вилоят прокуратураси уч нафар ходим ўз хоҳиши билан ишлаганини маълум қилди.
Олимпиада ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни кутиб олиш маросими, Тошкентда қарийб 1,1 млрд сўмлик кучли таъсир қилувчи препаратларнинг ноқонуний савдоси аниқланиши, «UZB» ёки «ААА» каби сериали давлат автомобиль рақамларининг очиқ савдода сотилиши — «Газета.uz»нинг 10 августдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг