Бирлашган Араб Амирликларининг Фужайра шаҳрида таэквондонинг WТ йўналиши бўйича ўтган турнирда Ўзбекистон делегацияси 7 та медални қўлга киритди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Бутунжаҳон таэквондо WТ тақвимида 2 та рейтинг турнири бўлиб, унда Олимпиада очколари ўйналади.

6−8 февралда ўтган мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси икки гуруҳга бўлинган ҳолда иштирок этиб, дастлабки турнир — «Fujairah Open-2022» мусобақасида 11 нафар спортчи билан қатнашди.

Умумий ҳисобда 7 медаль қўлга киритилди, шундан тўрттаси олтин.

Олтин медаль:

  1. Улуғбек Рашитов — 68 кг
  2. Жасурбек Жайсунов — 74 кг
  3. Феруза Садикова — 62 кг
  4. Светлана Осипова — 73кг

Кумуш медаль:

  1. Чарос Қаюмова — 53 кг

Броньза медаль:

  1. Никита Рафалович — 80 кг
  2. Ниёз Пўлатов — 63 кг

Маълумот ўрнида, қўшни Қозоғистон эса мусобақадан 15 та медаль: хусусан, 2 та олтин, 4 та кумуш ва 9 та бронза билан қайтди.