Коррупция ҳолатлари ҳақида Антикоррупция агентлигини хабардор қилиш имконини берувчи махсус сайт ишлаб чиқилди. Фуқаролар мурожаатлари асосида вазирлик, идоралар, вилоят ва туманларнинг статистик рейтинги ҳам тузилади.
Ўзбекистонлик боксчи Баҳодир Жалоловнинг Олимпия ўйинлари финалига йўл олиши, Экопартиянинг президентлик сайловларига ўз номзодини эълон қилиши, аҳоли мурожаатларини ҳал қилиш учун «Тезкор штаблар» ташкил этилаётгани — «Газета.uz»нинг 4 августдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Ўзбекистонда қарийб 950 минг нафар абитуриент олий таълим муассасаларига ҳужжат топширди. Бу ўтган йилги кўрсаткичдан 535 минг киши ёки 36,1 фоизга кам. Ҳужжат топширганларнинг 46 фоизи сиртқи таълимга ҳужжат топширган.
Пойтахтда Nexia ва тез тиббий ёрдам автомашинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Оқибатда Ford русумли тез тиббий ёрдам автомобили йўловчиси шифохонада вафот этди. Ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Наманган шаҳридаги оилавий поликлиникада фуқаро нотўғри ташхис қўйганликда шифокорни айблаб, у билан муштлашиб кетган. Шифокорнинг юз, бош ва қўл қисмига жароҳатлар етказилган. «Безорилик» моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.
«Салар» канали бўйида ва Тошкентдаги сув тозалаш иншооти яқинида жойлашган баъзи ишлаб чиқариш объектлари ва қорамол кушхоналари Олмалиқ ва Оҳангарондаги махсус саноат зоналарига кўчирилади.
Вилоят ҳокимликларида аҳоли мурожаатларини ҳал қилиш учун «Тезкор штаблар» ташкил этилади. Уларнинг фаолиятига ҳокимлар раҳбарлик қилади. «Ҳар бир ҳокимнинг кабинети „халқ қабулхонаси“ бўлади», — деган эди Шавкат Мирзиёев 23 июль куни ушбу масалаларга оид видеоселекторда.
Бирор юқумли касалликка шифо топиш, вакцина яратиш — жуда катта масъулият ва тажрибани талаб этади. Чунки бир доза препарат билан ёки инсонни нормал ҳаётга қайтариш, ёки бирор ножўя таъсир билан нохуш ҳолатларга олиб келиш мумкин. Ўзбекистонда коронавирусга қарши қўлланилаётган 5 та вакцина муаллифлари ва вакциналар қандай яратилганлиги ҳақида «Газета.uz» мақоласида.
Қува тумани ИИБ 11 ёшли боланинг амакиси томонидан жинсий тажовузга учрагани тўғрисидаги хабарни текширмоқда. Фарғона вилоят прокуратураси ишни назоратига олди.
Ўзбекистон кўмаги билан Туркистон шаҳрига кираверишда 5 минг кишига мўлжалланган масжид қурилмоқда. Унинг умумий майдони 20 минг квадрат метрни ташкил қилиб, қурилиш ишлари кейинги йил якунланиши режалаштирилган.
Элдор Шомуродовнинг «Рома»га ўтиши, президент раҳбарлигида ўтказилган видеоселектор йиғилиши, Олимпия ўйинларида Ўзбекистон делегацияси қўлга киритган навбатдаги олтин медаль — «Газета.uz»нинг 3 августдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Фарғона вилоятида 11 ёшли бола икки йил давомида ўз амакисининг жинсий тажовузига учрагани айтилмоқда. Ҳодиса тўғрисида блогер Ақида Ханум маълум қилди.
Тошкентда ИИВ Жазони ижро этиш департаментидаги танишлари орқали 19 йилга қамалган шахсни озодликка чиқаришга ваъда берган сурхондарёлик фуқаро қўлга олинди.
ЮНЕСКО Умумжаҳон мероси қўмитаси пандемия шароитида Ўзбекистонга Шаҳрисабзнинг тарихий қисмини қайта тиклаши учун яна бир йил муддат бериш тўғрисида қарор қабул қилди.
Франциянинг Veolia компанияси Тошкент иссиқлик таъминоти тизими бошқарувини қўлга киритади. Компания 30 йил ичида 315 млн евро ҳамда лойиҳа даврида олинадиган даромад ҳисобидан 1 млрд 80 млн евро инвестиция киритади. 10 йил ичида Тошкентдаги барча қозонхоналарни ёпиқ иссиқлик таъминоти тизимига ўтказиш ҳам режа қилинган. Синов лойиҳалари иккита туманда амалга оширилади.
Пойтахт жамоат транспортининг реал вақтдаги ҳаракатини кузатишга мўлжалланган «Тошкент транспорти» мобил иловаси ишга туширилди. Илова орқали транспорт карталарини сотиш шаҳобчаларининг жойлашувини ҳам кўриш мумкин.
Бухородаги «Абдуллахон» мадрасаси орқа томон деворининг бир бўлаги ўпирилиб тушди. Қайд этилишича, ҳодиса иссиқ ва совуқ иқлим, ёғингарчиликлар ва ер ости сувларининг кўтарилиши таъсирида содир бўлган.
Тошкент вилоятида яна ЙПХ ходими Malibu ҳайдовчисига протокол тузмоқчи бўлганида, у ҳайдовчининг телефонида «хўжайин» билан гаплашди. Якунда ходим ҳайдовчини «огоҳлантириб», қўйиб юборди. Мазкур жараён Toshkent телеканали эфирида узатилган.
Республика бўйлаб 2021−2022 ўқув йили учун тест синовлари ўтказиладиган хиёбон ва стадионларнинг манзиллари рўйхати маълум қилинди.
Пойтахтда 2 августдан 7 августгача «Шаҳримиз дарахтларини биргаликда асрайлик!» шиори остида дарахтларни суғориш акцияси ўтказилмоқда.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг