Жамият

«Ўзбекнефтгаз» АИ-80 бензини нархини оширди
27 май 2022, 14:01

«Ўзбекнефтгаз» АИ-80 бензини нархини оширди

Декабрдан бери илк бор «Ўзбекнефтгаз» компаниясига қарашли ёқилғи қуйиш шохобчаларида АИ-80 бензини нархи 6800 сўмгача (4,3%) кўтарилди. Компания буни импорт қилинаётган 30 фоиз нефт маҳсулотларининг жаҳон бозорларидаги нархи ошгани билан изоҳлади. Бироқ, бунга қадар «Ўзбекнефтгаз» вакиллари АИ-80 бензини маҳаллий хом ашёдан ишлаб чиқарилишини айтганди.

ОТМларда чет тилидан ўтказиладиган ижодий имтиҳон формати ва тест намуналари эълон қилинди
27 май 2022, 12:14

ОТМларда чет тилидан ўтказиладиган ижодий имтиҳон формати ва тест намуналари эълон қилинди

Жорий йилдан бошлаб 6 та ОТМга кириш учун чет тилидан ижодий имтиҳон бўлиб ўтади. Унда абитуриентларнинг хориж тили фанидан тинглаб тушуниш, ўқиш, ёзиш ва гапириш компетенциялари баҳоланади. ДТМ 2 соат 45 дақиқа вақт ажратиладиган мазкур имтиҳоннинг формати ва қоидаларини эълон қилди.

Урганч аэропортида раҳбарият ўзгарди
27 май 2022, 12:12

Урганч аэропортида раҳбарият ўзгарди

Урганч халқаро аэропорти директори Руслан Агабуллаев эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. У бу лавозимда бир йилдан камроқ вақт ишлади. Uzbekistan Airports раисининг биринчи ўринбосари Жавлонбек Умархўжаев директор вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Дам олиш кунлари ёмғир ёғади ва ҳаво салқин бўлади
27 май 2022, 11:59

Дам олиш кунлари ёмғир ёғади ва ҳаво салқин бўлади

Жума куни Волга бўйи ҳудудларидан нам ва салқин ҳаво массалари кириб келиши натижасида дам олиш кунлари барча ҳудудлар совуқ антициклон таъсири остида бўлади. Ҳаво ҳарорати +21…+26 даражадан юқори бўлмайди, шамол тезлиги 18−23 м/с гача кучайиши кутилмоқда. Айрим жойларда ёмғир ёғади ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқини кузатилиши мумкин.

Тошкентда KIA ҳайдовчиси уриб юборган пиёда шифохонада вафот этди
27 май 2022, 11:47

Тошкентда KIA ҳайдовчиси уриб юборган пиёда шифохонада вафот этди

Сешанба куни Тошкент шаҳрида KIA ҳайдовчиси 25 ёшли пиёдани уриб кетди, у шифохонада жон берди. Чоршанба куни эса Самарқандда Cobalt йўлдан ўтаётган 16 ёшли болани уриб, тахминан 20 метрга учириб юборди. Бола турли тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилди.

АҚШ Қорақалпоғистонга $3 млнлик гуманитар ёрдам юборди
27 май 2022, 10:59

АҚШ Қорақалпоғистонга $3 млнлик гуманитар ёрдам юборди

АҚШнинг Project CURE хайрия ташкилоти Қорақалпоғистонга тиббий асбоб-ускуналардан иборат 3 млн долларлик гуманитар ёрдам юборди. Тўртта контейнернинг ҳар бирида УЗИ ускуналари, ИВЛ, кислород концентраторлари, рентген сканерлари, янги туғилган чақалоқлар учун инкубаторлар, дефибрилляторлар ва бошқалар мавжуд. Ускуналар тахминан июнь ойида етиб келиши ва 24 та тиббиёт муассасасига тақдим этилиши кутилмоқда.

Карантин остидаги маҳсулотлар бўйича қоидаларни бузганларни Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги назорат қилади
27 май 2022, 10:28

Карантин остидаги маҳсулотлар бўйича қоидаларни бузганларни Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги назорат қилади

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги карантин остидаги ўсимлик маҳсулотларини олиб кириш ва чиқиш қоидаларини ҳамда фитосанитария талабларини бузганларни маъмурий жавобгарликка тортади. Шунингдек, кимёвий воситаларни сотиш учун лицензия беради.

Прокуратура 72 та тарихий объектда ноқонуний реклама баннерлари ўрнатилганини аниқлади
27 май 2022, 09:45

Прокуратура 72 та тарихий объектда ноқонуний реклама баннерлари ўрнатилганини аниқлади

Бош прокуратура Ўзбекистондаги 72 та маданий мерос объектида 121 та ноқонуний реклама жойлаштириш ҳолатларини аниқлади. Айрим ҳолатларда реклама баннерлари тарихий объектларнинг кўринишини тўлиқ ёпиб қўйган.

26 май куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
26 май 2022, 22:00

26 май куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Конституцияни ўзгартириш бўйича келиб тушган таклифлар, 1hls.uz`нинг президент фармони билан тугатилгани, Жамшид Қўчқоровдан камбағалликни 2 баравар қисқартириш режалари, бачадон бўйни саратонининг олдини олиш йўллари, мактабларда таълим сифати ҳақида гапирган президент, Meta компаниясидан $3 млн сармоя жалб қилган 2 ўзбек дастурчи ва бошқалар — «Газета.uz»нинг 26 майдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

Қаршида хавфсизлик камарини тақмаганлик учун жаримадан норози бўлган такси ҳайдовчилари йўлни тўсиб қўйди
26 май 2022, 21:17

Қаршида хавфсизлик камарини тақмаганлик учун жаримадан норози бўлган такси ҳайдовчилари йўлни тўсиб қўйди

Қаршида бир гуруҳ такси ҳайдовчилари хавфсизлик камарини тақмаганлик учун жавобгарликдан норози бўлиб йўлни тўсиб қўйди. Ўзбекистон ИИВ ЙҲХББ ҳолат бўйича муносабат билдирди.

Мактаб нималарни ўргатиши керак: танлай олиш, мослашиш, танқидий фикрлаш — Анатолий Гин
26 май 2022, 18:07

Мактаб нималарни ўргатиши керак: танлай олиш, мослашиш, танқидий фикрлаш — Анатолий Гин

Нима учун мактаб партасидаги қўнғироқдан қўнғироққача бўлган анъанавий таълим ўзгариши керак? Мактаб болаларни ўзгарувчан дунёда яшашга қандай тайёрлаши керак? Шу ва бошқа саволларга жавоблар — таълим бўйича эксперт, ихтирочилик муаммоларини ҳал қилиш назарияси мутахассиси Анатолий Гин билан сифатли мактаб таълими ҳақидаги интервьюда.

Тошкентдаги бир гектар ерни $1 млнга сотмоқчи бўлганлар ушланди
26 май 2022, 16:57

Тошкентдаги бир гектар ерни $1 млнга сотмоқчи бўлганлар ушланди

Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари Янгиҳаёт туманидаги 1 гектар ерни 1 миллион долларга сотишни ваъда қилган икки нафар шахсни қўлга олди.

Фото: «Судочье-Акпетки» қўриқхонаси — сақоққуш ва фламинголар яшайдиган гўзал ва заиф кўллар
26 май 2022, 16:47

Фото: «Судочье-Акпетки» қўриқхонаси — сақоққуш ва фламинголар яшайдиган гўзал ва заиф кўллар

«Судочье-Акпетки» давлат қўриқхонасининг кўллари чиройли ҳудудлар бўлиб, у ерда сув қушларининг ноёб ва ҳимояга муҳтож турлари — сақоққушлар, фламинголар, қорақулоқлар ва бошқалар яшайди. Қўриқхона ишчилари томонидан олинган фотосуратлар тўплами.

Навоийда фуқарони ишга киритиб қўйиш учун 5 минг доллар сўраган шахс ушланди
26 май 2022, 16:35

Навоийда фуқарони ишга киритиб қўйиш учун 5 минг доллар сўраган шахс ушланди

Учқудуқ туманида танишлари ёрдамида бир фуқарони заводга ишга киритиб қўймоқчи бўлган шахс сўралган 5 минг долларни олаётганида қўлга олинди.

Ўзбекистонлик дастурчилар стартап учун Meta компаниясидан $3 млн сармоя жалб қилди
26 май 2022, 16:11

Ўзбекистонлик дастурчилар стартап учун Meta компаниясидан $3 млн сармоя жалб қилди

Бекназар Абдикамалов ва Азиз Муртазаев сингапурлик ҳамкори Жастин Ким билан биргаликда руҳий саломатлик бўйича стартап учун Meta компаниясидан 3 млн долларлик грантни ютиб олди. Лойиҳа руҳий саломатлик хизматини янада қулайроқ қилиш учун онлайн маслаҳат сеансларини ўз ичига олади.

Пиёда юрганлик учун пул тўлайдиган платформа президент фармони билан тугатилгани маълум бўлди
26 май 2022, 15:18

Пиёда юрганлик учун пул тўлайдиган платформа президент фармони билан тугатилгани маълум бўлди

Президент Шавкат Мирзиёевнинг 6 апрелдаги фармони билан аҳолини кунлик юриш ва югуришга тарғиб қилиш мақсадида яратилган «Соғлом турмуш тарзи» (1hls.uz) платформаси фаолияти тугатилган. Январь ойида ушбу платформа фойдаланувчилари сонини ошириш учун давлат бюджетидан 100 млрд сўм маблағ ажратилиши ҳақида президент қарори имзоланган эди.

«Мактабларда таълим сифатига қандай эътибор берсак, маънавиятга ҳам шундай эътибор беришимиз керак» — Шавкат Мирзиёев
26 май 2022, 15:04

«Мактабларда таълим сифатига қандай эътибор берсак, маънавиятга ҳам шундай эътибор беришимиз керак» — Шавкат Мирзиёев

Президент Шавкат Мирзиёев мактаб таълимидаги ислоҳотларга бағишланган навбатдаги йиғилишни ўтказди. Ўқитувчиларнинг жамиятдаги нуфузини ошириш, замонавий малакали педагог кадрларни тайёрлаш зарурлиги яна бир бор муҳокама қилинди. Кимё, биология, физика ва математика ўқитувчиларини касбий аттестациядан ўтказиш тизимини жорий этиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Инфографика: бачадон бўйни саратони олдини олиш учун учта осон қадам
26 май 2022, 12:02

Инфографика: бачадон бўйни саратони олдини олиш учун учта осон қадам

100% олдини олиш мумкин бўлган ягона саратон бу — бачадон бўйни саратонидир. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ушбу инфографикаси аёлларга мазкур касалликдан ҳимояланишга ёрдам берадиган учта оддий профилактика чораларини кўрсатади.

Ўзбекистонда миллий спорт турлари бўйича уч босқичли мусобақалар ўтказилади
26 май 2022, 11:31

Ўзбекистонда миллий спорт турлари бўйича уч босқичли мусобақалар ўтказилади

2023 йил 1 мартдан бошлаб миллий спорт турлари бўйича уч босқичли республика ўйинлари ташкил этилади. Шунингдек, ҳар йили Тошкент шаҳрида «Uzbekistan Ethno Games» республика фестивали бўлиб ўтади. Хивада эса ҳар икки йилда бир маротаба Халқаро этноспорт фестивали ташкил қилинади. Ҳар бир ҳудудда от спорти турларига тегишли анжомлар дўкони очилади.

Корхоналарга «ақлли» сув ҳисоблагичларини ўрнатиш талаби қўйилади
26 май 2022, 10:22

Корхоналарга «ақлли» сув ҳисоблагичларини ўрнатиш талаби қўйилади

2023 йил 1 январдан бошлаб тадбиркорлар ақлли сув ҳисоблагичларини ўрнатишлари шарт бўлади. Шу билан бирга, улар ҳисобга олиш асбобларини сотиб олишлари сабабли солиқ миқдорини 4 БҲМгача камайтириш ҳуқуқини оладилар. 2023 йилдан аҳоли учун муддати ўтган ҳисоблагичларни алмаштириш «Ўзсувтаъминот» АЖ ҳисобидан амалга оширилади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг