8 февраль куни Ўзбекистонда 778 нафар коронавирус инфекцияси ва 133 нафар пневмония ҳолати аниқланди, деб хабар қилди ССВ матбуот хизмати. Бу аввалги кунга нисбатан бироз кўп (аввлги кунда — 773 ва 129)

Пандемия бошланганидан буён расман қайд этилган ҳолатларнинг умумий сони 231 мингдан ошди.

Тошкент шаҳрида касалланганлар сони 375 тага камайган (бир кун аввал — 441 та эди), Тошкент вилоятида эса аксинча кўпайган — 175 та (кеча 103 та эди) қайд этилди.

Фото: ССВ

Сурхондарё вилоятида 45 та, Самарқандда 37 та, Қорақалпоғистонда 27 та ҳолат кузатилган, бошқа вилоятларда эса 7 тадан (Қашқадарё) 23 тагача (Фарғона вилояти) қайд этилди.

Шунингдек, кун давомида 4 нафар коронавирус таъсиридан вафот этганлиги қайд этилди. Расмий рўйхатга олинган ўлимларнинг умумий сони 1592 нафарни ташкил қилмоқда.

Аввалроқ, Соғлиқни сақлаш вазирлиги январь ойида Зангиотадаги иккита юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилганларнинг деярли 96 фоизи коронавирусга қарши эмланмагани ҳақида хабар берган эди. Эмланмаганларда касаллик оғир кечган. Вазирлик фуқароларни яна бир бор эмлашга чақирди.