Жамият

Тошкентда учта автомобиль иштирокидаги тўқнашувда икки киши ҳалок бўлди
11 март 2023, 21:44

Тошкентда учта автомобиль иштирокидаги тўқнашувда икки киши ҳалок бўлди

Тошкентда Changan юк машинаси йўл четида турган Matiz, сўнгра Cobalt билан тўқнашди. Ҳодиса натижасида Matiz’нинг икки йўловчиси ҳалок бўлди.

Тошкент вилоятида Салавкийлар саркардасининг ноёб кўзаси топилди
11 март 2023, 18:03

Тошкент вилоятида Салавкийлар саркардасининг ноёб кўзаси топилди

Бўка туманидан юнон маъбудаси тасвири туширилган кўза топилди. Унинг милоддан аввалги III асрга тегишли экани айтилмоқда.

Тошкентда юк поезди вагонлари рельсдан чиқиб кетди
11 март 2023, 15:59

Тошкентда юк поезди вагонлари рельсдан чиқиб кетди

Тошкент шаҳридаги Ҳамза станциясининг биринчи йўлида юк поездининг 3 та бўш вагони рельсдан чиқиб кетди. «Ўзтемирйўловчи» компанияси тегишли таркибий бўлинмалар воқеа сабабларини ўрганиш бошлаганини билдирди.

Ўзбекистонда Австрия ва Германияга мигрантларни тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази ташкил этилиши мумкин
11 март 2023, 15:15

Ўзбекистонда Австрия ва Германияга мигрантларни тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази ташкил этилиши мумкин

Ўзбекистон Бандлик ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ва Австриянинг «eee Austria» компанияси вакиллари ўртасида онлайн учрашув ўтказилди. Унда Австрия ва Германия меҳнат бозорларида ишга жойлашиш учун мигрантларини тайёрлаш ва малакасини ошириш марказини тузиш масаласи муҳокама қилинди.

Тошкентдан 2-сонли Зангиота шифохонасига автобус қатнови йўлга қўйилади
11 март 2023, 15:12

Тошкентдан 2-сонли Зангиота шифохонасига автобус қатнови йўлга қўйилади

Тошкент метрополитенининг Чилонзор йўли Сергели 5-бекатидан «Зангиота-2» юқумли касалликлар шифохонасигача 154-сонли йўналиш ишлаб чиқилиб, тендерга қўйилди. Аввалроқ ходимлар ва беморлар транспорт йўқлигидан шикоят қилганди.

Тошкентдаги мактабда дарсга халақит берган болани урган ўқитувчи жаримага тортилди
11 март 2023, 14:56

Тошкентдаги мактабда дарсга халақит берган болани урган ўқитувчи жаримага тортилди

Яшнободдаги 152-мактабда ўқитувчи дарсга халақит бергани учун болани уриб, дарсдан чиқариб юборди. Туман суди педагогга 900 минг сўм жарима тайинлади. Ўқитувчи эса мазкур ҳолат мактаб директори томонидан уюштирилгани ва мажбурий ишдан бўшатилганини айтмоқда.

Бухорода автобусда қизга тегажоғлик қилган йигит 15 суткага қамалди
11 март 2023, 14:41

Бухорода автобусда қизга тегажоғлик қилган йигит 15 суткага қамалди

Бухорода йўловчи автобусида номаълум эркакнинг қиз болага тегажоғлик қилгани хабар қилинганди. Вилоят ИИБ унинг шахсига аниқлик киритиб, 15 суткага қамалганини маълум қилди.

Нима тайёрлаймиз: Баҳорий салатлар
11 март 2023, 10:36

Нима тайёрлаймиз: Баҳорий салатлар

Ялпизли аралашма қўшиб тайёрланган, бодринг ва карамли салат, грузинча, нўхат ва сабзавотли салат ва бошқалар — Zira.uz фойдали ва тез тайёрланадиган баҳорий салатлар рўйхатини тақдим этади.

Ўзбекистонда ҳашар 11 мартдан 18 мартга кўчирилди
11 март 2023, 09:37

Ўзбекистонда ҳашар 11 мартдан 18 мартга кўчирилди

Ўзбекистон ҳукумати фармойиши билан 11 март (иш куни)да ўтказилиши режалаштирилган ҳашар 18 мартга кўчирилди.

Тошкент вилоятидаги хонадонда итлар сўйиб келингани аниқланди
11 март 2023, 09:30

Тошкент вилоятидаги хонадонда итлар сўйиб келингани аниқланди

Тармоқларда Юқори Чирчиқдаги хонадонларнинг бирида итлар шафқатсизларча ўлдирилаётгани хақида хабар тарқалди. Тошкент вилояти ИИББ ҳолат Яссавий колхозидаги уйда содир бўлгани ва хонадон эгаси 25 дона итни санитария қоидаларига зид равишда сақлагани ва уларни сўйиб келганини маълум қилди.

Самарқандда 18 ёшли қиз ўзини дарёга ташлаб, ҳалок бўлди
11 март 2023, 09:24

Самарқандда 18 ёшли қиз ўзини дарёга ташлаб, ҳалок бўлди

Оқдарё туманида 18 ёшли талаба қиз кўприкдан ўзини дарёга ташлаб, ҳалок бўлди. Унинг ўлим сабабини аниқлаш учун судга оид тиббий экспертиза тайинланди.

«Ҳаёт ҳамин». Карикатуралар персонажи Тошмурод — ҳаёти ва фалсафаси, «культур-мультур» ва менталитет ҳақида
11 март 2023, 09:00

«Ҳаёт ҳамин». Карикатуралар персонажи Тошмурод — ҳаёти ва фалсафаси, «культур-мультур» ва менталитет ҳақида

Жасур Раҳимов — Самарқандлик иллюстратор. 2012 йилда у АҚШга жўнаб кетди ва Uzbekistan Illustrated лойиҳаси учун янгиликларни шарҳлайдиган ҳажвий персонаж Тошмуродни ўйлаб топди. Бошловчи юбилейи муносабати билан биз рассомдан Тошмурод, унинг фалсафаси ва миллий қадриятлар ҳақида сўрадик.

Бухорода автобусда эркак кишининг қиз болага тегажоғлик қилгани айтилмоқда
10 март 2023, 23:09

Бухорода автобусда эркак кишининг қиз болага тегажоғлик қилгани айтилмоқда

Ижтимоий тармоқларда Бухорода йўловчи автобусида номаълум эркакнинг қиз болага тегажоғлик қилгани айтилган видеолар тарқалди. Шаҳар ИИО ФМБ ҳолатга аниқлик киритиш учун терговга қадар текширув ишларини бошлади.

Фарғонада ёпишқоқ тузоққа туширган читтакни қийнаган шахсга ҳужжатлар расмийлаштирилди
10 март 2023, 22:48

Фарғонада ёпишқоқ тузоққа туширган читтакни қийнаган шахсга ҳужжатлар расмийлаштирилди

Интернетда машинасининг ён ойнасига сичқон тутишга мўлжалланган ёпишқоқ қопқонга тушган читтакни бошига чертиб қийнаётган эркак видеоси тарқалди. Кейинроқ у ўз қилмишини қуш машина ойналарини тирналаётгани билан изоҳлаб, кечирим сўради. Экологлар тегишли ҳужжатларни ИИБга топширди.

10 март куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
10 март 2023, 22:00

10 март куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

30 апрелда ўтказилиши кутилаётган Янги Конституция референдуми, аёлларнинг кийинишини танқид қилган қиз 15 млн сўм жаримага тортилгани, Ўзбекистонда ишга тушадиган 5G мобил интернети, бир ҳафтага қолдирилган умумхалқ ҳашари, марафонга ёпиладиган кўчалар ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

Нима кўрамиз? Санъатшунос журналист Иқбол Қўшшаева тавсия қилади
10 март 2023, 20:58

Нима кўрамиз? Санъатшунос журналист Иқбол Қўшшаева тавсия қилади

Яхши кино — яхши китобдек. Айни дамда, бири иккинчисига халал бермайди. «Газета.uz» вақтни мазмунли ўтказишга кўмаклашмоқ ниятида «Нима кўрамиз?» лойиҳасини бошлади. Кўрилиши мақсадга мувофиқ ҳисобланган фильмлар ҳақида киноижодкорлар, журналистлар, жамоат фаолларининг тавсияларини сизга етказамиз.

V International Tashkent Marathon`га тайёргарлик кўрилмоқда
10 март 2023, 19:00

V International Tashkent Marathon`га тайёргарлик кўрилмоқда

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигида V International Tashkent Marathon ва Yangi Nafas югуриш мусобақаси ташкилотчилари иштирокида матбуот брифинги бўлиб ўтди.

«Союз»ми ё мустақиллик, тренд доирасида, парламент ислоҳоти. Ўзбекистонда референдумлар неча марта ва нега ўтказилган?
10 март 2023, 18:32

«Союз»ми ё мустақиллик, тренд доирасида, парламент ислоҳоти. Ўзбекистонда референдумлар неча марта ва нега ўтказилган?

Ўзбекистонда 2023 йил 30 апрель куни ўтказилиши кутилаётган референдум мамлакат тарихида шу тартибдаги бешинчи умумхалқ овоз бериш жараёни бўлади. «Газета.uz» бунгача 1991 (2 марта), 1995 ва 2002 йилларда ўтказилган референдумлар ҳақида маълумот беради.

Навоийда Matiz ва Damas тўқнашуви оқибатида 49 ёшли эркак вафот етди
10 март 2023, 18:03

Навоийда Matiz ва Damas тўқнашуви оқибатида 49 ёшли эркак вафот етди

Хатирчи туманида Matiz ва Damas ўртасида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди. Воқеа сабаб 49 ёшли Matiz ҳайдовчиси вафот етди.

Ҳиндистонда ўзбек-ҳинд ҳарбий машғулотлари якунланди
10 март 2023, 17:10

Ҳиндистонда ўзбек-ҳинд ҳарбий машғулотлари якунланди

Ҳиндистонда 2 ҳафта давом этган ўзбек-ҳинд ҳарбий машғулотлари якунланди. У ерда қўлбола усулларда портлатиш, шартли террорчи гуруҳларни қидириш ва йўқ қилиш, тоғли ва ўрмонли ҳудудларда жанговар ҳаракатлар олиб бориш бўйича қўшма машғулотлар ўтказилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг