Жиззах вилояти Арнасой туманида тадбиркор хусусий корхона раҳбарини отиб ўлдирди, деб хабар бермоқда Ички ишлар вазирлиги. Ҳодиса 3 февраль куни ер талашиш туфайли юз берган.

Хабарда айтилишича, Арнасой тумани «Ғафур Ғулом» маҳалласида яшовчи 54 ёшли тадбиркорнинг ерига Пахтакор туманида яшовчи хусусий корхона раҳбари (1960 йилда туғилган) туман судининг қарорига асосан ерни олиш учун Фориш тумани МИБ ходимлари билан бирга борган вақтда ўртада жанжал келиб чиққан.

Арнасойлик тадбиркор ўзига тегишли ов милтиғи билан хусусий корхона раҳбарининг ўнг кўкрак қисмига бир марта отиб, тан жароҳати етказган. Оқибатда жабрланувчи туман тиббиёт бирлашмасига олиб кетилаётганда вафот этган.

Аввалроқ Тошкентнинг Мирзо Улуғбек кўчасида Spark ҳайдовчиси йўл ўртасида машинадан тушиб, «ВАЗ-2199» автомобилига пневматик тўппончадан ўқ узган эди.