Сенат раҳбари, омбудсман, Саида Мирзиёева, Комил Алламжонов, давлат органлари, депутатлар ва жамоатчилик Qalampir.uz журналисти Феруза Нажмиддиновани қўллаб-қувватлаб чиқди. Номаълум шахслар унинг шаъни ва қадр-қимматини топтайдиган монтаж қилинган видеони эълон қилди. Тошкент ИИББ терговга қадар текширувни бошлади.
10 августдан бошлаб ходимлари коронавирусга қарши вакцинанинг камида 2 та дозасини олган умумий овқатланиш объектлари 20:00 дан кейин ва ёпиқ биноларда ишлашлари мумкин бўлади. Кафе ва ресторанларга вакцина билан эмланганлиги тўғрисидаги QR-коди ёки сертификати бўлган мижозларни киритиш тавсия этилади.
Зомин миллий табиат боғида ёнғин содир бўлди. Уни ўчиришга ФВВнинг 55 нафар ёнғин-қутқарувчилари жалб этилди. Ҳодиса натижасида 10 сотих майдоннинг зарар кўргани маълум қилинди.
Тефтеллар, юнонча мусака, вегитарианча паста, туркча рататуй — Zira.uz кечки овқат учун мазали ва ноодатий таомлар рецептлари рўйхатини тақдим этади.
Ўзбекистонда пандемия бошидан бери энг кўп кунлик коронавирус ҳолатлари аниқланиши, «Миллий тикланиш» Алишер Қодиров номзодини президентлик сайловларида илгари суриши, ўзбекистонлик курашчи Бекзод Абураҳмонов Олимпиадада бронза медали олиши — «Газета.uz»нинг 6 августдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Ўзбекистон ва Россия ҳарбий хизматчилари шартли жангарилар гуруҳини йўқ қилиш бўйича махсус операцияни амалга оширдилар. Душманга авиация, артиллерия, зирҳланган жанговар техникалар ва барча турдаги ўт очиш воситалари ёрдамида зарбалар берилди. Машғулотларда Россиянинг тўртта Ту-22М3 бомбардимончи самолёти қатнашди.
Давлат тест маркази ижтимоий тармоқларда суратлари тарқалган тест материалларига тааллуқли бўлган абитуриентларни тест синовидан четлаштирмоқда. 6 август куни бундай ҳолатлар Тошкент шаҳри ва Қашқадарё вилоятларида аниқланди. Шунингдек, ДТМ сурати тарқалган айрим тест топшириқлари китоби жорий имтиҳонларга тегишли эмаслигини қайд этди.
USIAD халқаро нашриётлар томонидан ишлаб чиқилган Ўзбекистондаги мактаблар учун информатика ва инглиз тили дарсликларини сотиб олди. Улар 2021−2022 ўқув йилида мамлакатнинг 200 та мактабида синовдан ўтказилади. Шунингдек, агентлик Ўзбекистон учун махсус ишлаб чиқилган она тили, математика ва информатика бўйича таълим стандартларини Халқ таълими вазирлигига топширди.
Дам олиш кунлари бутун Ўзбекистон бўйлаб иссиқ ҳаво давом этади. Фақат республиканинг тоғли ҳудудларида маҳаллий ёмғирлар кузатилади.
Июль ойи охирида Бухоро шаҳридаги «Абдуллахон» мадрасаси деворининг бир қисми қулаб тушган эди. Ҳолат юзасидан «мансабга совуққонлик билан қараш» моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.
Enter Engineering компанияси Имом ал-Бухорий ёдгорлик мажмуасида реконструкция ишларини олиб бормоқда. Зиёратгоҳда 9200 ўринли масжид, жисмоний имконияти чекланган кишиларнинг ҳаракатланиши учун замонавий лифтлар, махсус нишаб йўлкалар ва бошқа қулайликлар яратилиши кўзда тутилган.
Коронавирус инфекциясига чалиниш ҳолатларининг кунлик рекорди янгиланди. Пайшанба куни республика бўйлаб 974 нафар фуқарода вирус аниқланган. 6 нафар бемор вафот этди.
«Ижтимоий фикр» марказининг сўровномасида иштирок этган фуқароларнинг 53,2 фоизи коронавирусга қарши эмланишга тайёрлигини тасдиқлашди. Сўралганларнинг учдан бир қисмидан кўпроғи эса (36,5 фоизи) эмланишдан бош тортмоқда. Улар бунга асосий сабаб вакцинанинг ножўя таъсирларидан хавотир ва эмланишга қарши тиббий кўрсатма эканлигини айтишган. Вакцинация борасида бир қарорга келмаган фуқароларнинг энг юқори даражаси 18 ёшдан 24 ёшгача бўлган ёшлар орасида аниқланди.
Давлат тест маркази 10 июнь куни биология фани бўйича миллий сертификат учун ўтказилган тест натижалари эълон қилинмаслигиини маълум қилди. Бунга тестология мезонлари бузилганлиги, тест топширганларнинг мактабдаги ўртача баҳолари ва тест натижалари ўртасидаги катта тафовут ҳамда ОАВ ва ижтимоий тармоқлардаги эътироз сабаб бўлди. Тестда иштирок этган барча талабгорларнинг тўлови тўлиқ қайтарилади.
Ўзбекистонда Гул етиштирувчилар уюшмаси ташкил этилиши, Ўзбекистонда пандемия бошидан бери энг кўп кунлик коронавирус ҳолатлари аниқланиши, бош вазирнинг коронавирусга қарши эмланиши — «Газета.uz»нинг 5 августдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманида Lacetti ва Isuzu тўқнашиши оқибатида ёнғин чиқди. Lacetti автомобилидаги тўрт нафар фуқаро куйиб, вафот этди.
Давлат тест маркази ижтимоий тармоқларда тарқалган тест материалларидан фақатгина биология фанига оид топшириқлар Наманган вилоятида абитуриент томонидан суратга олингани ва у далолатнома асосида тест синовларидан четлаштирилганини маълум қилди.
ЮНИСЕФ ва ЖССТ, Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорликда COVID-19 ҳақидаги ишончли маълумотларни ўз ичига олган HealthBuddy+ чат-ботини ишга туширишди.
Намангандаги оилавий поликлинкада шифокорни дўппослаган ака-укаларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилиб, жиноят иши қўзғатилган. Шифокорга тиббий текширув давомида бир неча жароҳатлар ташхиси қўйилган.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг дин ва эътиқод эркинлиги бўйича махсус маърузачиси Аҳмад Шаҳид сентябрь ойида ҳамкорлик дастурини йўлга қўйиш учун Ўзбекистонга ташриф буюради. Дастур доирасида давлат органлари, фуқаролик жамияти ва диний ташкилотлар вакиллари учун қатор семинарлар ва тренинглар ўтказилиши кўзда тутилган.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг