«Тошкент метрополитени» ДУК «Ҳаракат» хизмати ходимаси Х.Н. фирибгарликда гумонланиб ушланди, дея хабар қилмоқда метрополитен ахборот хизмати.

Қайд этилишича, у фуқаро Д.М.нинг ишончига кириб, уни 2 миллион сўм эвазига ишга жойлаб қўйишга келишган ва ундан 1 миллион сўм миқдорда пора олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Х.Н. га нисбатан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан Жиноят кодексининг 168-моддасининг 3-қисми «б» банди (такроран ёки хавфли рецидивист томонидан фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, ўрнатилган тартибда ҳибсга олинган.

Фуқаролардан коррупция ҳолатларига дуч келганда +998 71 239 8930, +998 93 700 0325 телефонларига ёки метрополитен расмий саҳифалари орқали мурожаат қилишни сўралди.