Жамият

Мактаблардаги тунги тадбирларга ўқитувчиларни мажбурий жалб этиш тақиқланади — ХТВ
14 феврал 2022, 13:42

Мактаблардаги тунги тадбирларга ўқитувчиларни мажбурий жалб этиш тақиқланади — ХТВ

Халқ таълими вазирлиги кечки тадбирларга педагог ходимлар ва ўқитувчиларни мажбурий жалб этиш тақиқлангани ҳақида ҳудудий бошқармаларни огоҳлантирди. Таъкидланишича, ушбу тунги тадбирлар уюшмаган ва 18−30 ёш орасидаги фуқароларга мўлжалланган. Аввалроқ, Андижон вилоятидаги мактабларда кечаси соат 22:00 га қадар тадбирлар ўтказилаётгани хабар қилинганди.

Ҳафта давомида совуқ ҳаво сақланиб қолади
14 феврал 2022, 12:45

Ҳафта давомида совуқ ҳаво сақланиб қолади

Ҳафта мобайнида Ўзбекистонда совуқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, бир неча кун давомида тунги совуқлар ҳам сақланиб қолади. Душанба кунги ёмғир ва қордан кейин бошқа ёғингарчилик кутилмайди. Ҳафта охирида эса ҳаво бироз исиши мумкин.

Андижондаги портлашда Қирғизистон фуқароси ҳалок бўлгани аниқланди
14 феврал 2022, 12:39

Андижондаги портлашда Қирғизистон фуқароси ҳалок бўлгани аниқланди

Андижондаги портлашда ҳалок бўлган қурбон Қирғизистон фуқароси эканлиги аниқланди. ФВВ портлаш оқибатида 1 киши ҳалок бўлгани, 11 киши жароҳатлангани ҳақида маълум қилган эди. Воқеа гувоҳлари ҳалок бўлганлар сони бир кишидан кўпроқ бўлганлигини таъкидлаган эди.

Мактабларда кадр хизмати ходимларига 16 млрд сўм кам ойлик тўлангани аниқланди
14 феврал 2022, 12:31 1

Мактабларда кадр хизмати ходимларига 16 млрд сўм кам ойлик тўлангани аниқланди

Адлия вазирлиги мактаблардаги кадр хизмати ходимининг лавозим разрядларини пасайтириб кўрсатиш оқибатида ойлик маош 16 млрд сўмга камроқ тўлаб берилганини аниқлади. Ҳозирга қадар кўрилган таъсир чоралари натижасида эса фақатгина 3 млрд сўм маош тўланишига эришилган.

Тошкентда «Malibu» уриб юборган 45 ёшли пиёда вафот этди
14 феврал 2022, 11:25 1

Тошкентда «Malibu» уриб юборган 45 ёшли пиёда вафот этди

Тошкент шаҳрининг Миробод туманида «Malibu» ҳайдовчиси 45 ёшли фуқарони уриб юборди. Бунинг оқибатида пиёда олган тан жароҳатлари билан воқеа жойида вафот этган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Ковиднинг кунлик ҳолати 322 тагача камайди
14 феврал 2022, 10:23

Ковиднинг кунлик ҳолати 322 тагача камайди

Якшанба куни 322 кишининг коронавирус инфекциясига топширган ПЗР-тести мусбат натижани кўрсатди — бу шанба кунги кўрсаткичга (439 та) қараганда 117 тага кам. Қолаверса, шу куни ковиддан 3 киши вафот этди, 61 кишида эса пневмония аниқланди.

Чимён ҳудудида қор кўчкиси хавфи эълон қилинди
14 феврал 2022, 10:03

Чимён ҳудудида қор кўчкиси хавфи эълон қилинди

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги фуқароларни Чимёнда қор кўчиши хавфидан огоҳлантириб, эҳтиёт чораларини кўриш билан бирга «Диққат! Қор кўчкиси хавфи мавжуд» белгиси билан чекланган жойларга кирмасликни сўради.

Тошкентдаги «Авиасозлар» саройини реконструкция қилиш бошланди
13 феврал 2022, 21:53

Тошкентдаги «Авиасозлар» саройини реконструкция қилиш бошланди

Яшнобод тумани ҳокими Бахтиёр Раҳмонқулов «Авиасозлар» саройини тўлиқ реконструкция қилиш бошланганини маълум қилди. Сарой атрофида маданий-истироҳат боғи барпо этилади. Президент икки йил аввал саройни реконструкция қилишни буюрган эди.

Ҳафта бошида республиканинг айрим жойларида қор ёғади
13 феврал 2022, 15:10

Ҳафта бошида республиканинг айрим жойларида қор ёғади

Ўзгидромет хабарига кўра, 13−14 февраль кунлари республикада баъзи жойларда шамол кучайиши, айрим туманларда чанг-тўзонли қор ёғиши, 15−17 февралда кечаси ҳаво ҳарорати -4− -7 даражагача совуққа тушиши кутилмоқда. 14 февраль куни республика бўйлаб жойларда шамол 17−22 м/с гача, Навоий, Жиззах, Сурхондарё, Фарғона вилоятларининг айрим туманларида 25−28 м/с гача кучайиши мумкин.

Яшнобод туманидаги «Янгиобод» бозорида ёнғин юз берди
13 феврал 2022, 12:42

Яшнобод туманидаги «Янгиобод» бозорида ёнғин юз берди

ФВВ хабарига кўра, 13 февраль куни пойтахтнинг Яшнобод тумани Янгиобод кўчасида жойлашган «Янгиобод» бозор ҳудудида ёнғин содир бўлди. Ёнғин оқибатида бозор ҳудудидаги расталарнинг 120 квадрат метрига зарар етган. Ёнғин оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. Ҳозирда ҳодиса сабаблари аниқланаётгани айтилди.

Халқ таълими вазири Андижонда узр сўрашга мажбурланган ўқитувчилар билан учрашди
12 феврал 2022, 20:16

Халқ таълими вазири Андижонда узр сўрашга мажбурланган ўқитувчилар билан учрашди

Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов Андижонда узр сўрашга мажбурланган ўқитувчилар билан учрашди. У мазкур ҳолатни «устоз шаънини ерга уриш» деб баҳолаб, бунга йўл қўйган мутасаддиларга чора кўрилишини маълум қилди. Аввалроқ, ХТВ узр сўраш тадбири туман ҳокимлиги ташаббуси эканлигини тасдиқлаганди.

Қашқадарё вилояти Муборак туман ИИБ бошлиғи ҳибсга олинди
12 феврал 2022, 19:44

Қашқадарё вилояти Муборак туман ИИБ бошлиғи ҳибсга олинди

Жума куни Қашқадарё вилояти Муборак туман ИИБ бошлиғи процессуал тартибда ҳибсга олинди. У 50 минг доллар пора билан ушлангани айтилган Миришкор тумани ҳокими ўринбосарига шерикликда гумонланмоқда. Бундан ташқари, Муборак туман ИИБ ходимлари 3та ўғрилик, 3та безорилик, биттадан талончилик ва фирибгарлик жиноятини яширгани ҳамда ОАВда ёлғон ахборот тарқатгани аниқланди.

COVID-19: Кунлик ҳолат 504 тагача камайди
12 феврал 2022, 16:19

COVID-19: Кунлик ҳолат 504 тагача камайди

Жума куни Ўзбекистонда 504 киши топширган ПЗР-тести мусбат натижани кўрсатди — бу бир кун олдинги кўрсаткичга қараганда 121 тага кам. COVID-19 асоратлари оқибатида 2 киши вафот этди. Қолаверса, шу куни 89 кишида пневмония аниқланди.

Маҳалла вазири Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи этиб тайинланди
12 феврал 2022, 16:16

Маҳалла вазири Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи этиб тайинланди

2020 йилдан бери маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири сифатида фаолият юритган Раҳмат Маматов Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди. У меҳнат фаолияти давомида Қашқадарё, Фарғона ва Хоразм вилоятлари ИИБ тизимида турли лавозимларда, шунингдек ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари сифатида ҳам ишлаган.

Тошкентдаги меҳрибонлик уйида болага куч ишлатган тарбиячи ишдан бўшатилди
12 феврал 2022, 13:38

Тошкентдаги меҳрибонлик уйида болага куч ишлатган тарбиячи ишдан бўшатилди

Пойтахтдаги 21-сонли меҳрибонлик уйида болага жисмоний тазйиқ ўтказганликда гумон қилинган тарбиячи ўз аризасига мувофиқ ишдан бўшатилди. Жабрланувчининг ўнг қўл тирсаги, чап елкаси ва ўнг оёғининг сон қисмида кўкарган яралар аниқланди. Меҳрибонлик уйи шифокори унга кўрсатган ёрдамини беморлар журналига киритмагани ҳам маълум бўлди. Юнусобод туман прокуратураси текширув ўтказмоқда.

Меҳнат вазирлиги Тошкент вилояти ҳокимлигида соат 7:00 да йиғилиш ўтказилганини тасдиқлади
12 феврал 2022, 12:48

Меҳнат вазирлиги Тошкент вилояти ҳокимлигида соат 7:00 да йиғилиш ўтказилганини тасдиқлади

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Холмирза Ниёзов шанба куни соат 7:00 да туман ҳокимлари, бошқарма ва ташкилот раҳбарларини йиғилишга чақиргани акс этган хат тарқалди. Меҳнат вазирлигининг Давлат меҳнат инспекцияси бошлиғи Қудратулло Одинаев соат 7:10 да ҳокимликка бориб, мажлис ўтказилаётганини аниқлади. «Бироқ, йиғилганлар вазирлик вакилларини кўриши билан мажлисдан чиқиб кетган», — дейилади хабарда.

Қорақалпоғистон ва Хоразмда бошланғич синф ўқувчиларига бепул овқат етказиб берилмоқда
12 феврал 2022, 11:54

Қорақалпоғистон ва Хоразмда бошланғич синф ўқувчиларига бепул овқат етказиб берилмоқда

Қорақалпоғистон ва Хоразмда тажриба-синов тариқасида кейтринг усулида мактабларнинг бошланғич (1−4) синф ўқувчиларига бепул овқат етказиб берилмоқда. 2022 йил учун маҳаллий бюджетдан 200 млрд сўм ажратилган. Ўқувчилар 470−500 ккалорияга эга овқат, табиий сок ва мевалар билан таъминланади.

Нима тайёрлаймиз: байрамона печеньелар
12 феврал 2022, 11:12

Нима тайёрлаймиз: байрамона печеньелар

«Башорат қилувчи» печеньелар, «юракчали одамчалар», қайнатилган кремли, юракчасимон ва «қоплон» печеньелар — Zira.uz байрам арафасида ширин совғалар тўпламини тақдим этади.

11 февраль куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
11 феврал 2022, 22:00

11 февраль куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги муаммолар билан шахсан ўзи шуғулланишини айтган Шавкат Мирзиёев, мактаб ва боғчалар олдида тезлик 30 км/соатдан ошмаслиги, Андижондаги тиббиёт марказидаги портлаш тафсилотлари, Демократия индекси рейтингида 150-ўринни эгаллаган Ўзбекистон, меҳрибонлик уйи тарбияланувчисига зўравонлик қилган ҳодим, йўл белгиларини ишлаб чиқаришда «Ўзавтойўлбелги»нинг монополияси тугатилиши ва бошқалар — «Газета.uz» нинг 11 февралдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

«Ер ёрилди, ер тагига тушиб кетаяпмиз деган хаёл келди». Андижондаги портлашда жабрланганлар воқеа ҳақида
11 феврал 2022, 19:16

«Ер ёрилди, ер тагига тушиб кетаяпмиз деган хаёл келди». Андижондаги портлашда жабрланганлар воқеа ҳақида

Жума куни Шаҳрихон туманидаги тиббий марказида портлаш юз берди. Расман воқеа оқибатида 1 киши ҳалок бўлгани, 11 киши жароҳатлангани маълум қилинди. Гувоҳлар бир инсон уларни қўлида вафот этгани ва қурбонлар 3 киши эканлигини айтишмоқда. Портлаш вақтида бино ичида бўлган аёл эса воқеани шундай эслади: «Ер ёрилди, ер тагига тушиб кетаяпмиз деган хаёл келди. Тепамиздан ҳам плиталар ёғилиб, баравар пастга тушиб кетдик». «Газета.uz» воқеа жойидан фоторепортаж тайёрлади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг