Ўзгидромет 16 май учун об-ҳаво маълумотларини тақдим этаркан, Тошкент шаҳрида куннинг биринчи ярмида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирганди. Кутилганидек, пойтахт бўйлаб қисқа муддатли ёмғир ёғиб ўтди, бироқ унинг шиддати айрим кўчалар ва автомобиль йўлларида сув тўпланишига сабаб бўлди.

Telegram`даги Tashkent Land канали ботига келиб тушган видеолардан бирида Фарҳод ва Лутфий кўчалари кесишмасида йўлларни сув босганини кўриш мумкин.

ёмғир, сув босиши, тошкент

Самарқанд дарвоза маҳалласида эса сув тошганидан «одам ўтиб бўлмайди, машина зўрға ўтяпти».

ёмғир, сув босиши, тошкент

Чилонзордаги Гавҳар кўчасида бўлса ўнлаб метр узунликдаги йўлларни сув босганини кўриш мумкин.

Амир Темур кўчаси:

Сув, олдин ҳам бўлгани каби, Абу сахий, Бек барака ва Ипподром бозорлари ичига кириб, ҳаракатланишни чеклаб қўйди. Видеоларда сотувчилар қўлида супурги билан сувларни ўзларидан нарироққа кетказаётгани кўринади. Бошқа видеода эса бир эркак бозор назоратчиларидан норози бўлиб, уларни қидирганини эшитиш мумкин.

Бозорлар томон олиб борувчи йўлларда ҳам вазият шундай.

Сув босган пойтахтдан олинган бошқа видеолар:

Маълумот ўрнида, куннинг иккинчи ярмида Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди.

Шамол 7−12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15−20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 23−28 даража иссиқ бўлади.