Бухоро вилояти Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов дам олиш куни ўтказган йиғилишлар бўйича ҳолатни ўрганиб чиқди.

6 феврал — дам олиш куни ҳоким Ботир Зарипов Бухоро, Вобкент, Ғиждувон ва Шофиркон туманларида маҳаллалар фаоллари ва ҳоким ёрдамчилари билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда вилоят ҳокимияти матбуот хизмати хабар берди.

Давлат меҳнат инспекцияси Юқорида кўрсатилган вазиятларда меҳнат тўғрисидаги қонунчилик талаблари бузилганини аниқлади.

Натижада, Давлат меҳнат инспекцияси раҳбари томонидан вилоят ҳокими Ботир Зарипов номига тақдимнома киритилди.

Бундан ташқари, қонун бузилиш ҳолатларини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик, дам олиш кунлари ишга жалб этилган ходимларга икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланиши ёки ходимнинг истагига қараб бошқа дам олиш куни (отгул) бериш талаби қўйилди.

Аввалроқ, «Газета.uz» Қашқадарё ҳокимининг биринчи ўринбосари Нодир Эркаев 4 январгача барча ходимлар учун дам олиш куни этиб белгиланганига қарамасдан, январь бошидан вилоятдаги ҳоким ёрдамчиларини ишга чақириб олгани ҳақида ёзганди. «1 январдан ҳамма маҳаллада иш бошлаши керак», — деб ёзган у ижтимоий тармоқларда тарқалган суратда. Нодир Эркаев 3 январь куни ҳоким ёрдамчилари билан Қамаши туманидаги маҳаллаларга ҳам борган.