Сиёсат

Энди давлат ҳомиладорлик нафақасини хусусий секторда ишлаётганларга ҳам тўлаб беради
1 март 2022, 18:01

Энди давлат ҳомиладорлик нафақасини хусусий секторда ишлаётганларга ҳам тўлаб беради

Шавкат Мирзиёев видеоселекторда ҳомиладорлик нафақасини тўламаслик учун тадбиркорлар аёлларни ишга олмаслигини танқил қилди. Таъкидланишича, 1 сентябрдан хусусий секторда ишлаётган аёлларга ҳам ҳомиладорлик нафақаси давлат томонидан кафолатли тўлаб бериладиган тизим яратилади. Энди уларга 4 ойга 2 млн сўм миқдорида бир марталик нафақа берилади.

Марказий Осиё давлатлари ва АҚШнинг «C5+1» шаклидаги навбатдаги вазирлар учрашуви бўлиб ўтди
1 март 2022, 16:02

Марказий Осиё давлатлари ва АҚШнинг «C5+1» шаклидаги навбатдаги вазирлар учрашуви бўлиб ўтди

Марказий Осиё давлатлари ва АҚШнинг «C5+1» шаклидаги навбатдаги вазирлар учрашуви бўлиб ўтди. Тадбирда иқтисодиёт, хавфсизлик, иқлим ўзгаришига қарши курашиш, шунингдек, Афғонистондаги вазият юзасидан амалий ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича таклифлар кўриб чиқилган.

Абдулла Қўлдошев фавқулодда вазиятлар вазири бўлди
1 март 2022, 15:00

Абдулла Қўлдошев фавқулодда вазиятлар вазири бўлди

Президент фармони билан фавқулодда вазиятлар вазири лавозимига Абдулла Қўлдошев тайинланди. У маҳалла вазири лавозимига ўтган Турсинхан Худайбергенов ўрнини эгаллайди.

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ташкил этилди, унга Зулайҳо Маҳкамова раҳбарлик қилади
1 март 2022, 14:47

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ташкил этилди, унга Зулайҳо Маҳкамова раҳбарлик қилади

Ўзбекистонда Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ташкил этилди. Президент фармони билан Зулайҳо Маҳкамова қўмита раҳбари ва бош вазир ўринбосари лавозимига тайинланди. У олдинроқ Тўрақўрғон тумани ҳокими ва Хотин-қизлар қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари сифатида фаолият юритган.

Турсинхан Худайбергенов маҳалла вазири лавозимига тайинланди
1 март 2022, 14:38

Турсинхан Худайбергенов маҳалла вазири лавозимига тайинланди

Турсинхан Худайбергенов маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазири вазифасини вақтинча бажарувчи лавозимига тайинланди. У 2018 йилнинг апрелидан бери ФВВга раҳбарлик қилиб келаётганди. Қолаверса, Турсинхан Худайбергенов президент маслаҳатчиси лавозимини ҳам сақлаб қолди.

«Тинчликдан бошқа йўл йўқ». Қозоғистон президенти Украинадаги ҳолат ҳақида
1 март 2022, 11:58

«Тинчликдан бошқа йўл йўқ». Қозоғистон президенти Украинадаги ҳолат ҳақида

Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Украинадаги воқеаларга муносабат билдириб, Россия ва Украина музокаралар столида ўзаро тил топишиб олиши кераклигини айтди. «Биз ҳар иккила давлатни ҳам музокаралар столида тил топишишга чақирамиз. Хайрли жанжалдан кўра заиф тинчлик яхшироқ», — деди у.

241 нафар ўзбекистонлик Украинадан Тошкентга етиб келди
28 феврал 2022, 23:49

241 нафар ўзбекистонлик Украинадан Тошкентга етиб келди

28 февраль куни соат 23:00да Тошкент аэропортига Украинадан эвакуация қилинган ўзбекистонликларнинг биринчи рейси қўнди.

Қайси давлатлар Россия учун ўз ҳаво ҳудудларини ёпди?
28 феврал 2022, 19:51

Қайси давлатлар Россия учун ўз ҳаво ҳудудларини ёпди?

Россиянинг Украинага бостириб кириши оқибатида турли давлатлар ўз ҳаво ҳудудини Россия фуқаро авиацияси учун ёпишни бошлади. Ҳозирги вақтда Европа Иттифоқининг барча 27 та аъзо-давлати рус самолётлари учун ўз ҳаво ҳудудини ёпган. Шунингдек, Канада Европа ҳудудидан ташқарида жойлашган давлатлар орасида парвозларни чеклаган илк мамлакат бўлди.

Дунёда ўз мустақиллигини эълон қилган, бироқ тан олинмаган ёки қисман тан олинган қандай ҳудудлар бор?
28 феврал 2022, 08:44

Дунёда ўз мустақиллигини эълон қилган, бироқ тан олинмаган ёки қисман тан олинган қандай ҳудудлар бор?

Россия 22 февраль куни ДХР ҳамда ЛХР мустақиллигини расман тан олганлигини эълон қилди. Жаҳон ҳамжамияти мазкур ҳудудларни Украина ҳудудининг бир қисми деб ҳисоблайди. «Газета.uz» дунёдаги бошқа шу каби ўзини мустақил деб эълон қилган, бироқ жаҳон ҳамжамияти томонидан тан олинмаган ёки қисман тан олинган ҳудудлар тўғрисида ҳикоя қилади.

Шавкат Мирзиёев Туркия президентини туғилган куни билан табриклади
26 феврал 2022, 16:55

Шавкат Мирзиёев Туркия президентини туғилган куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев туркиялик ҳамкасби Режеп Таййип Эрдоған билан телефон орқали мулоқоти давомида уни туғилган куни билан табриклади. Қолаверса, президентлар Тошкентда ўтадиган Стратегик ҳамкорлик бўйича олий даражадаги кенгашнинг навбатдаги йиғилишига тайёргарлик кўриш масалаларини ҳам муҳокама қилди.

Украинанинг марказий вилоятларидаги ўзбекистонликларни Львовга хавфсиз етказишни вақтинча иложи бўлмаяпти — ТИВ
26 феврал 2022, 16:44

Украинанинг марказий вилоятларидаги ўзбекистонликларни Львовга хавфсиз етказишни вақтинча иложи бўлмаяпти — ТИВ

Ўзбекистон ТИВ расмий вакили Юсуп Кабулжанов Украинанинг шарқий ва марказий вилоятларидаги ўзбекистонликлар Польша билан чегарадош Львов шаҳрига хавфсиз етказишни вақтинча иложи бўлмаётганини маълум қилди. Бунга шаҳарлар ўртасида автомобиль ва темир йўл алоқалари тўхтатилгани сабаб бўлмоқда. Таъкидланишича, талабалар масалалари элчихона ва Украинадаги диаспора вакиллари ҳамкорлигида ҳал этилмоқда.

«Ўзбекистон бу масала бўйича вазмин, нейтрал позицияда» — Шерзод Асадов Украинадаги ҳолат ҳақида
26 феврал 2022, 15:44 2

«Ўзбекистон бу масала бўйича вазмин, нейтрал позицияда» — Шерзод Асадов Украинадаги ҳолат ҳақида

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов Россиянинг Украинада амалга ошираётган ҳарбий ҳаракатлари бўйича Ўзбекистоннинг позицияси қандай эканлигига ойдинлик киритди. «Ўзбекистон бу масала бўйича вазмин, нейтрал позицияда. Биз кенг минтақамизда тинчлик, барқарорлик ва изчил тараққиёт бўлишидан манфаатдормиз. Барча баҳс ва келишмовчиликлар фақатгина халқаро ҳуқуқ нормалари асосида ҳал қилиниши лозим», — дея таъкидлади у.

Ўзбекистон ҳамда Покистон ўртасида транзит савдо тўғрисидаги битим тасдиқланди
26 феврал 2022, 12:39

Ўзбекистон ҳамда Покистон ўртасида транзит савдо тўғрисидаги битим тасдиқланди

Президент қарори билан Ўзбекистон ҳамда Покистон ҳукуматлари ўртасида транзит савдо тўғрисидаги битим тасдиқланди. Мазкур ҳужжат 2021 йилнинг 15 июлида Покистон бош вазири Имрон Хоннинг Тошкентга ташрифи доирасида имзоланганди.

Кремль: Шавкат Мирзиёев Россиянинг Украинада амалга ошираётган ҳаракатларини тушунишини билдирди
25 феврал 2022, 18:37

Кремль: Шавкат Мирзиёев Россиянинг Украинада амалга ошираётган ҳаракатларини тушунишини билдирди

Ўзбекистон ва Россия раҳбарлари телефонда мулоқот қилиб, «Украинадаги демилитаризация ва денацификация» вазиятини муҳокама қилишди.

БМТнинг Ўзбекистондаги янги доимий координатори иш бошлади
25 феврал 2022, 17:34

БМТнинг Ўзбекистондаги янги доимий координатори иш бошлади

Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов БМТнинг Ўзбекистондаги доимий координатори лавозимига тайинланган Роли Астханани қабул қилди.

Ўзбекистон Украинадаги фуқароларини Польша орқали эвакуация қилади
25 феврал 2022, 15:09

Ўзбекистон Украинадаги фуқароларини Польша орқали эвакуация қилади

Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси фуқароларни Польша орқали эвакуация қилишини хабар қилди. Львовга келган ўзбекистонликлардан диаспора вакили Маруф Салиевга мурожаат қилиш сўралган. Эвакуация вақтида қариялар, болалик аёллар, талабалар ва болалар устунликка эга бўлади.

Президент Қорақалпоғистонга ташрифини кутилганидан аввал якунлади
25 феврал 2022, 10:24

Президент Қорақалпоғистонга ташрифини кутилганидан аввал якунлади

Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонга ташрифи эълон қилинган санадан бир кун олдин якунлади. Сафар уч кунга режалаштирилган эди.

Зеленский 137 нафар ҳарбий ҳалок бўлганини маълум қилди
25 феврал 2022, 10:05

Зеленский 137 нафар ҳарбий ҳалок бўлганини маълум қилди

Украина президенти Владимир Зеленский Россия ҳужумлари натижасида 137 нафар ҳарбий ҳалок бўлгани, 316 нафари жароҳатланганини таъкидлади. У Киевда «халқи билан якка ўзи қолганини» маълум қилган. «Биз ватанимиз ҳимояси масаласида ёлғиз қолдик, ҳеч ким биз билан биргаликда жанг қилишни хоҳламаяпти», деган давлат раҳбари.

«Украинада жабрланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ» — ТИВ
24 феврал 2022, 21:45

«Украинада жабрланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ» — ТИВ

Украинада айни пайтда 4300 нафар Ўзбекистон фуқароси бўлиб турибди, улар рўйхати янада аниқлаштирилмоқда, дея хабар қилди ТИВ. Вазирлик маълумотларига кўра, жабрланганлар орасида ўзбекистонликлар йўқ.

Песков Путин қандай шартлар асосида Зеленский билан учрашиши мумкинлигини айтди
24 феврал 2022, 17:36

Песков Путин қандай шартлар асосида Зеленский билан учрашиши мумкинлигини айтди

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков РФ президенти Украина раҳбари билан учрашиши мумкинлигини истисно қилмаяпти. Песковга кўра, Украина Россия томонидан қўйилган муҳим масалалар, яъни, ўзининг нейтраллик мақоми, қуролларни ўз ҳудудида жойлаштирмаслик сингари мавзуларда гаплашишга тайёр бўлса, у ҳолда президентлар учрашиши мумкин.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг