Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ватандошларни Рамазон ҳайити байрами билан табриклади.
Ғуломжон Ибрагимов Тошкент вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди. Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Рустам Холматов зиммасига ҳудуд раҳбари вазифасини бажариш юклатилди.
Шавкат Мирзиёев Тошкент вилояти иқтисодиётини ривожлантириш, янги корхоналар ва иш ўринлари яратиш бўйича долзарб вазифаларни белгилаб берди.
Президент Оҳангарон туманидаги маиший чиқиндилар полигони тўлиб қолганини маълум қилди. Ушбу полигонни ёпиш ва янгисини қуриш керак, деди Шавкат Мирзиёев.
ХДПнинг собиқ раиси Хотамжон Кетмонов Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.
Президент Шавкат Мирзиёев ўзбекистонликлар «аҳволимиз хароб бўлгани», шароит бўлмагани учун Сурияга кетишга мажбур бўлганини таъкидлади.
Шавкат Мирзиёев 1 июнь куни Ангренга ташриф буюриб, бу ерда янги қурилган темир йўл вокзали билан танишди.
Президент Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё бўйлаб сафари доирасида Ўзбекистонга илк бор ташриф буюрган Европа Кенгаши раҳбари Дональд Тускни қабул қилди.
Хотамжон Кетмонов Ўзбекистон ХДП раиси лавозимини тарк этди. Партияга собиқ халқ таълими вазири Улуғбек Иноятов раҳбар бўлди.
Шавкат Мирзиёев МДҲ Ички ишлар вазирлари кенгашининг Тошкентда ўтаётган тадбирларида иштирок этаётган МДҲга аъзо давлатлар ИИВ ва идоралари раҳбарларини қабул қилди.
Шавкат Мирзиёев Грузия, АҚШ ва Жанубий Корея элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олди.
ТИВ турли сабабларга кўра бегона юртларда оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган ватандошларнинг барчаси Ўзбекистон Республикаси ҳимоясида эканини маълум қилди.
Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонга келган Россия Федерацияси ҳукумати раиси Дмитрий Медведевни қабул қилди.
Президент топшириғига асосан 156 нафар Ўзбекистон фуқароси, асосан аёллар ва болалар, Яқин Шарқдаги қуролли можаролар ҳудудидан Ватанга қайтарилди.
Тошкентдаги Турин политехника университети ректори Конгратбай Шарипов олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.
Россия ҳукумати раҳбари Дмитрий Медведев 29−30 май кунлари Ўзбекистонга ташриф буюради.
Шавкат Мирзиёев илм-фан ва олий таълим соҳасини ривожлантириш бўйича белгиланган вазифалар ижросига бағишланган йиғилиш ўтказди.
Ўзбекистонда давлат хизматчилари даромадларини декларация қилишга киришилади. капитал қурилиш ва олий таълим соҳаларида «Коррупциясиз соҳа» лойиҳаси амалга оширилади. Президент коррупцияга қарши кураш дастурини тасдиқлади.
Шавкат Мирзиёев ва Франк-Вальтер Штайнмайер Volkswagen билан тижорат автомобилларини ишлаб чиқариш ҳамда Тошкентда Ядровий тиббиёт ва нурли терапия марказини ташкил этиш бўйича битимларни имзолади.
Германия президенти Франк-Вальтер Штайнмайер расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди. У президент Шавкат Мирзиёев билан учрашади ва Хоразм вилоятига ташриф буюради.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг