Сиёсат

«Чиройли қилишимга вақт беринг». Жаҳонгир Ортиқхўжаев — Космонавтлар майдони реконструкцияси ҳақида
16 феврал 2022, 10:40

«Чиройли қилишимга вақт беринг». Жаҳонгир Ортиқхўжаев — Космонавтлар майдони реконструкцияси ҳақида

Тошкент ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев Космонавтлар майдонини «чиройли қилиш учун» унга 10 кун вақт беришларини сўради. «Ўн кун сабр қилинг. Агар нотўғри бўлса, мени ҳар қанча айблашларингга розиман», — деган шаҳар ҳокими. Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов ишлар олиб борилиши жараёнида қонунчилик бузилганини тасдиқлади.

UzAuto Motors автомобиллари учун олдиндан тўлов 85 фоиздан 50 фоизгача камайтирилади
14 феврал 2022, 18:34

UzAuto Motors автомобиллари учун олдиндан тўлов 85 фоиздан 50 фоизгача камайтирилади

Президент душанба кунги йиғилишда UzAuto Motors автомобиллари учун олдиндан тўлов 85 фоиздан 50 фоизгача камайтирилишини маълум қилди. «Ўзавтосаноат»га 1 майга қадар автомобиль харидидаги навбатларни тўлиқ бартараф этиш топшириғи берилди. Аввалроқ, «Газета.uz» депутат Расул Кушербаев билан айни шу мавзудаги интервьюни эълон қилганди.

Режеп Таййиб Эрдўғон мартда Тошкентга келиши кутилмоқда
14 феврал 2022, 17:15

Режеп Таййиб Эрдўғон мартда Тошкентга келиши кутилмоқда

Туркия президенти Режеп Таййиб Эрдўғон Туркий давлатлар ташкилоти Оқсоқоллар кенгаши аъзолари билан учрашувда март охирларида Ўзбекистонга ташриф буюришни режалаштираётганини маълум қилди.

ДХА тугатилиб, Адлия вазирлиги таркибидаги бошқарма сифатида қайта ташкил этилиши мумкин
14 феврал 2022, 16:24

ДХА тугатилиб, Адлия вазирлиги таркибидаги бошқарма сифатида қайта ташкил этилиши мумкин

Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги тугатилиб, вазирлик таркибида алоҳида бошқарма сифатида қайта ташкил этилиши мумкин. Русланбек Давлетов вазирлик тегишли таклифларни ишлаб чиқаётганини айтди. «Бу президентимизнинг ғояси… Бу соҳани ўзгартиришни президент ҳал қилади», — деди вазир. ДХМлар орқали ҳозирги кунда 170 турдаги давлат хизмати кўрсатилмоқда, шундан 120 таси пуллик. 4 йилдан кўпроқ вақт ичида агентлик хизматлари бўйича жами 40 млнга яқин мурожаат келиб тушган.

Ўзбекистоннинг Киевдаги элчихонаси Украинадаги фуқароларни дипмиссия билан алоқада бўлишга чақирди
14 феврал 2022, 12:53

Ўзбекистоннинг Киевдаги элчихонаси Украинадаги фуқароларни дипмиссия билан алоқада бўлишга чақирди

Ўзбекистоннинг Киевдаги ваколатхонаси Украинадаги ватандошларга мурожаат қилиб, улардан элчихона билан алоқада бўлиб туришни сўраган. Дипломатик миссия бир ўзбекистонликлардан ваҳимага берилмаслик ва текширилмаган, фейк хабарларни тарқатмасликни сўраган.

Муборак тумани ҳокимига «ҳайфсан» берилди
14 феврал 2022, 11:02

Муборак тумани ҳокимига «ҳайфсан» берилди

Фаолиятидаги камчиликлар ва аҳоли мурожаатларига эътиборсиз қарагани учун Муборак тумани ҳокими Акром Ариповга «ҳайфсан» берилди.

ИИВ раҳбари ўринбосари ЙҲХ муаммоларини кўрсатгани учун президентга миннатдорлик билдирди
13 феврал 2022, 12:24

ИИВ раҳбари ўринбосари ЙҲХ муаммоларини кўрсатгани учун президентга миннатдорлик билдирди

Ички ишлар вазири ўринбосари Бекмурод Абдуллаев «Ички ишлар вазирлиги ходимларига йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги барча муаммоларнинг сабабларини тушунтириб бергани ва уларнинг олдини олиш чораларини ўзи белгилаб бергани» учун президентга миннатдорлик билдирди.

Шавкат Мирзиёев одамлар пул тўлаб қўйиб, машинасини ололмаётганини танқид қилди
12 феврал 2022, 23:21

Шавкат Мирзиёев одамлар пул тўлаб қўйиб, машинасини ололмаётганини танқид қилди

«Менимча» кўрсатувининг навбатдаги сонида Шавкат Мирзиёев одамлар пул тўлаб қўйиб, машиналарни ололмаётганини гапирган лавҳалар эфирга узатилди. «Одамлар норози, биз тўлаб қўйганмиз, машинани бер эй давлат раҳбарлари, деяпти», — деди президент.

Қадимий қўлёзма ва тарихий ҳужжатларнинг жамоатчилик учун очиқ бўлган давлат реестри тузилади
12 феврал 2022, 15:39

Қадимий қўлёзма ва тарихий ҳужжатларнинг жамоатчилик учун очиқ бўлган давлат реестри тузилади

Президент қарори билан жамоатчилик учун очиқ бўлган қадимий ёзма манбаларнинг давлат реестри шакллантирилади. Хорижга илмий экспедициялар уюштирилиб, алломалар ва мутафаккирларнинг ижодига мансуб қадимий ёзма манбалар Ўзбекистонга олиб келинади. Шунингдек, жисмоний ва юридик шахслардаги қўлёзмалар харид қилиниб, давлат тасарруфига ўтказилади. Қолаверса, қадимий қўлёзмалар таржима қилиниб, халқчил тилда нашр этилади.

Шавкат Мирзиёев Қозоғистон бош вазирини қабул қилди
11 феврал 2022, 20:33

Шавкат Мирзиёев Қозоғистон бош вазирини қабул қилди

Жума куни Шавкат Мирзиёев Қозоғистон бош вазири Алихан Смаиловни қабул қилди. Учрашувда товар айирбошлаш ҳажмини орттириш ва унинг кўрсаткичлари мувозанатли бўлишига эришиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, янги саноат кооперацияси ва логистика марказларини ташкил этиш каби масалалар муҳокама қилинди.

Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича Республика комиссияси ташкил этилади
11 феврал 2022, 15:30

Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича Республика комиссияси ташкил этилади

Президент Шавкат Мирзиёев йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича Республика комиссияси ташкил этилишини маълум қилди. Унга бош вазир Абдулла Арипов раҳбарлик қилади, унинг ўринбосари ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов бўлади. Ҳудудий комиссияларга эса ҳокимлар раҳбар этиб тайинланади. Комиссиялар йўллар ҳолати ва мавжуд инфратузилма ҳамда авария ўчоқларини ўрганади.

Мактаб ва боғчалар олдида тезлик 30 км/соатдан ошмаслиги шарт — Шавкат Мирзиёев
11 феврал 2022, 14:59

Мактаб ва боғчалар олдида тезлик 30 км/соатдан ошмаслиги шарт — Шавкат Мирзиёев

Тошкент шаҳридаги мактаб ва боғчалар олдида автомобиль ҳаракатининг максимал тезлиги 30 км/соатдан ошмайди. Бу ҳақда президент видеоселекторда маълум қилди. Қолаверса, айрим гавжум кўчаларда эса ҳозирги 70 км соатдан 60 кмгача тушириш зарурати борлиги таъкидланди.

Ўзбекистон АҚШдан Puma 3 AE ҳарбий дронларини сотиб олади
11 феврал 2022, 12:32

Ўзбекистон АҚШдан Puma 3 AE ҳарбий дронларини сотиб олади

Ўзбекистон Американинг AeroVironment компаниясидан разведка ишларини амалга оширувчи енгил RQ-20B Puma 3 AE дронларини сотиб олади. Умумий қиймати 8,54 млн долларлик шартнома бўйича ишлар 2022 йил 30 ноябрига қадар тугатилади. Shephard Defence Insight сайти ҳисоб-китобларига кўра, шартнома доирасида Ўзбекистонга 40 га яқин дрон етказиб берилиши мумкин.

Дипломатик бойкот остида бўлиб ўтаётган Пекин-2022 олимпиадаси
11 феврал 2022, 12:00

Дипломатик бойкот остида бўлиб ўтаётган Пекин-2022 олимпиадаси

Хитой пойтахтида бўлиб ўтаётган 2022 йилги қишки Олимпия ўйинлари дипломатик бойкотга учради. АҚШ, Буюк Британия, Канада, Дания, Бельгия ва бошқа давлатлар ушбу тадбирларга ҳукумат амалдорлари ва расмийларини юборишдан бош тортди. Франция президенти Эммануэль Макрон эса ўйинларни сиёсийлаштирмаслик кераклигини таъкидлади. Дипломатик бойкотнинг сабаблари, Олимпия ўйинлари тарихидаги бойкотлар ҳақида — «Газета.uz» мақоласида.

Президент биринчи марта йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш масаласида йиғилиш ўтказади
11 феврал 2022, 11:21 1

Президент биринчи марта йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш масаласида йиғилиш ўтказади

Президент Шавкат Мирзиёев йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш масаласида йиғилиш ўтказади. Бу давлат раҳбари раислигида айнан шу масалага бағишланган биринчи йиғилиш бўлади. Куни кеча Avtotest ва Autodriver асосчиси Комил Алламжонов «йўлларда ЙТҲ сони ва ўлим сонини қисқартириш учун» кураш бошлаганини маълум қилган эди.

Президент Самарқандда туман ҳокимлари, МБ бошқармаси раҳбари ва бир нечта амалдорни ишдан бўшатди
10 феврал 2022, 19:27

Президент Самарқандда туман ҳокимлари, МБ бошқармаси раҳбари ва бир нечта амалдорни ишдан бўшатди

Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд тумани ҳокими ва ИИБ бошлиғи, Нуробод тумани ҳокими, Оқдарё тумани прокурори ва ИИБ бошлиғи, Марказий банк Самарқанд вилояти Бош бошқармаси раҳбари ва вилоят электр тармоқлари корхонаси раҳбари ва бошқа амалдорларни ишдан бўшатди. Уларнинг баъзиларига нисбатан коррупция ҳолатлари бўйича жиноий иш очилиши мумкин.

ЕХҲТ бош котиби март ойида Ўзбекистонга ташриф буюради
10 феврал 2022, 17:16

ЕХҲТ бош котиби март ойида Ўзбекистонга ташриф буюради

ЕХҲТ бош котиби Ҳелга Шмид март ойида Ўзбекистонга ташриф буюриши кутилмоқда. 3−4 март кунлари Тошкент шаҳрида БМТнинг Марказий Осиёда терроризмга қарши глобал стратегияси биргаликда амалга оширилишининг 10 йиллигига бағишланган халқаро конференция бўлиб ўтади.

Фото: Президент Имом Бухорий ва Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди
10 феврал 2022, 15:52

Фото: Президент Имом Бухорий ва Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди

Самарқандга ташрифи чоғида Шавкат Мирзиёев анъанага кўра, Имом Бухорий ва Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди. Унга муфтий Нуриддин Холиқназаров ҳамда вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов ҳамроҳлик қилди. Қолаверса, давлат раҳбари Имом Бухорий мажмуаси қурилиши билан ҳам танишди. Бу ерда қарийб 10 минг кишилик масжид, 4та минора, айвонлар, еростида галереяси барпо этилмоқда.

Фото: Самарқанд халқаро аэропорти мартда фойдаланишга топширилади
10 феврал 2022, 13:26 1

Фото: Самарқанд халқаро аэропорти мартда фойдаланишга топширилади

Шавкат Мирзиёев Самарқандга ташрифини халқаро аэропортдан бошлади. 83 млн долларлик лойиҳа қарийб якунига етиб қолган, ҳозирда янги терминал тўлиқ тикланиб, пардозлаш ишлари олиб борилмоқда. Соатига 800 нафар йўловчига хизмат кўрсатиш қувватига эга янги терминал мартда фойдаланишга топширилади.

Шавкат Мирзиёев Самарқандга жўнаб кетди
10 феврал 2022, 11:02

Шавкат Мирзиёев Самарқандга жўнаб кетди

Президент Шавкат Мирзиёев ҳудудлар ривожи билан яқиндан танишиш мақсадида Самарқанд вилоятига жўнаб кетди. Ташриф доирасида янги иншоотлар қурилиши билан танишиш режалаштирилган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг