Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Урсула фон дер Ляйенни Еврокомиссия президентлигига қайта сайлангани билан табриклади
Бугун, 12:58

Шавкат Мирзиёев Урсула фон дер Ляйенни Еврокомиссия президентлигига қайта сайлангани билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Урсула фон дер Ляйенни Еврокомиссия президентлигига қайта сайлангани билан табриклади. Ўзбекистон тез орада Европа Иттифоқи билан Кенгайтирилган ҳамкорлик ва шериклик тўғрисидаги битимни имзоламоқчи. Қолаверса, Самарқандда «Марказий Осиё — Европа Иттифоқи» саммити ўтказилиши мумкин.

Исроил элчиси Ўзбекистондаги миссиясини якунламоқда
Бугун, 12:47

Исроил элчиси Ўзбекистондаги миссиясини якунламоқда

2020 йилдан буён Исроилнинг Ўзбекистондаги элчиси лавозимида ишлаб келган Зеавит Бен-Ҳиллель мамлакатдаги дипломатик миссиясини тугатмоқда.

Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида 16 та ҳужжат имзоланди
Кеча, 18:04

Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида 16 та ҳужжат имзоланди

Садир Жапаровнинг Тошкентга ташрифи доирасида 16 та ҳужжат имзоланди. Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзолиги бўйича икки томонлама музокараларни якунлаш тўғрисида баённома, Иссиқкўлдаги курорт-ҳордиқ хўжалиги объектлари бўйича ҳукуматлараро битим шулар жумласидан.

Шавкат Мирзиёев: «Бизга кучли ва фаровон қўшни — Қирғизистон керак»
Кеча, 17:52

Шавкат Мирзиёев: «Бизга кучли ва фаровон қўшни — Қирғизистон керак»

Садир Жапаров билан бўлган тор ва кенгайтирилган доирадаги учрашувларда Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонга кучли ва фаровон қўшни — Қирғизистон кераклигини таъкидлади. Жапаров эса Ўзбекистон билан кўп қиррали ҳамкорликни мустаҳкамлаш Қирғизистон ташқи сиёсатининг устувор йўналиши эканини айтди.

Қирғизистон президенти Ўзбекистонга ташрифини бошлади (фото)
Кеча, 12:55

Қирғизистон президенти Ўзбекистонга ташрифини бошлади (фото)

Ўзбекистонга икки кунлик давлат ташрифи билан келган Қирғизистон президенти ва унинг рафиқасини Тошкент халқаро аэропортида Шавкат Мирзиёев ва унинг рафиқаси кутиб олди. Фото.

ЙҲХХ бошлиғи Олим Саидов лавозимидан озод этилди
Кеча, 11:04

ЙҲХХ бошлиғи Олим Саидов лавозимидан озод этилди

2019 йилнинг ноябрь ойидан бери Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматини бошқариб келган Олим Саидов эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Унинг ўрнини Шерзод Ибрагимов эгаллади.

ЕИнинг Ўзбекистондаги элчиси дипломатик миссиясини якунлади
Кеча, 02:23

ЕИнинг Ўзбекистондаги элчиси дипломатик миссиясини якунлади

2021 йил мартидан буён Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги элчиси лавозимида ишлаб келган Шарлотта Адриан дипломатик миссиясини якунлади.

Шавкат Мирзиёев Эроннинг янги президенти Масъуд Пезешкиён билан суҳбатлашди
Кеча, 02:00

Шавкат Мирзиёев Эроннинг янги президенти Масъуд Пезешкиён билан суҳбатлашди

Шавкат Мирзиёев ва Эроннинг янги президенти Масъуд Пезешкиён телефон орқали мулоқотда Ўзбекистон-Эрон муносабатларини ривожлантириш, аввал эришилган келишувларни амалга ошириш, шунингдек, минтақа кун тартибидаги масалаларни муҳокама қилди.

Ташқи ишлар вазирига янги ўринбосар тайинланди
17 июль 2024, 22:00

Ташқи ишлар вазирига янги ўринбосар тайинланди

Президент қарори билан, «Ўзтўқимачиликсаноат» собиқ раиси Илхом Хайдаров ташқи ишлар вазири ўринбосари этиб тайинланди. У бошқа ишга ўтиши сабаб лавозимини тарк этган Раҳматилла Нуримбетов ўрнини эгаллайди.

Қирғизистон президенти давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келади
17 июль 2024, 12:23

Қирғизистон президенти давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келади

Қирғизистон президенти Садир Жапаров 18−19 июль кунлари давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлади. Унинг Шавкат Мирзиёев билан музокаралар ўтказиши ва қатор қўшма тадбирларда қатнашиши кутилмоқда.

Қурилиш инспекцияси ҳукумат таркибига ўтказилади
17 июль 2024, 12:21

Қурилиш инспекцияси ҳукумат таркибига ўтказилади

Қурилиш инспекцияси Вазирлар Маҳкамаси таркибига ўтказилади ва ваколатлари кенгайтирилади. Рухсатсиз ёки лойиҳадан четга чиқиб қилинаётган қурилишлар бўйича жазо чоралари кучайтирилади.

Қурилиш вазири Ботир Зокиров лавозимидан озод этилди
17 июль 2024, 12:09

Қурилиш вазири Ботир Зокиров лавозимидан озод этилди

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Ботир Зокиров соғлиғидаги муаммо туфайли лавозимидан озод этилди. Биринчи ўринбосар Шерзод Ҳидоятов вазир вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

10 та туман ва шаҳар ҳокимлари ишдан олинди
17 июль 2024, 11:05

10 та туман ва шаҳар ҳокимлари ишдан олинди

Президент бош вазирнинг 28 та туман-шаҳар ҳокимига нисбатан интизомий жазо қўллаш ва 10 нафар ҳокимни ишдан олиш бўйича таклифини қўллаб-қувватлади.

Шавкат Мирзиёев Дональд Трампга суиқасд уюштирилганини қоралади
14 июль 2024, 13:15

Шавкат Мирзиёев Дональд Трампга суиқасд уюштирилганини қоралади

Шавкат Мирзиёев Дональд Трампга сайловолди учрашувда нутқ сўзлаётган чоғида суиқасд уюштирилганини чуқур хавотир билан қабул қилди ва кескин қоралади. Президент унга тез фурсатда соғайиб кетишини тилади.

Президент даромад солиғининг ярмини туман бюджетларида қолдиришни таклиф қилди
13 июль 2024, 00:28

Президент даромад солиғининг ярмини туман бюджетларида қолдиришни таклиф қилди

Президент жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ярмини туман бюджетида қолдириш масаласини кўриб чиқишни буюрди. Бу орқали туманда манфаат кўпайиши, тадбиркорлар соядан чиқиши кутилмоқда. Ҳозирда кўплаб вилоят ҳокимликлари ЖШОДСнинг катта қисмини ўзларида сақлаб қолади.

Камбағалликни қисқартириш Ижтимоий ҳимоя агентлиги зиммасида бўлади
12 июль 2024, 14:24

Камбағалликни қисқартириш Ижтимоий ҳимоя агентлиги зиммасида бўлади

Камбағалликни қисқартириш ва ижтимоий ҳимоя масаласи Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги зиммасига юкланади, деди президент. Ҳозир камбағаллик масалалари билан Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги шуғулланади, олдин бунга Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги жавоб берган.

Қонунчилик палатаси вице-спикерларидан бири ўлим жазосини ёқлади, бошқа бири — қарши
12 июль 2024, 10:48 1

Қонунчилик палатаси вице-спикерларидан бири ўлим жазосини ёқлади, бошқа бири — қарши

Қонунчилик палатасининг икки вице-спикери ўлим жазосини қайтариш бўйича турли фикрларни билдирди. Алишер Қодиров Тошкентда боланинг ўлдирилишига оид хабардан сўнг бундай қотиллар «яшамаслиги керак», деди. Одилжон Тожиев эса ўлим жазоси жиноятни камайтирмаслигини таъкидлади.

Президентга Фарғона туризм ҳалқаси лойиҳаси тақдим этилди
11 июль 2024, 19:16

Президентга Фарғона туризм ҳалқаси лойиҳаси тақдим этилди

Қўқонда президентга Фарғона туризм ҳалқасини яратиш концепцияси тақдим этилди. Ҳалқани яратишдан мақсад — сайёҳларнинг вилоятда қолиш муддатини 3 кундан 7 кунгача узайтириш.

Учтепа ҳокими Технологик металлар комбинати раиси бўлди
11 июль 2024, 14:41

Учтепа ҳокими Технологик металлар комбинати раиси бўлди

2019 йилдан буён пойтахтнинг Учтепа тумани ҳокимлигини бошқариб келган Фарход Абдуллаев «Ўзбекистон технологик металлар комбинати» бошқарув раиси бўлди. Туманни биринчи ўринбосар Жамшид Алимжонов вақтинча бошқариб туради.

Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятига боради
11 июль 2024, 10:38

Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятига боради

Президент пайшанба куни Фарғона вилоятига бориб, йирик лойиҳаларга старт беради. Вилоятни ривожлантиришга оид йиғилиш ўтказилади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг