Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида генерал майор Абдулла Қўлдошев номзоди фавқулодда вазиятлар вазири лавозимига маъқулланди, деб хабар бермоқда «Нигоҳ» телеграм канали.

Ўзбекистон президентининг 1 мартдаги тегишли фармонига мувофиқ Абдулла Қўлдошев лавозимга тайинланди.

Абдулла Қўлдошев фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди. Унгача ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги институти бошлиғи бўлган. 2005−2007 йилларда ички ишлар вазири ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатган.

У ушбу лавозимда 2018 йилнинг апрелидан буён Ўзбекистон фавқулодда вазиятлар вазири лавозимида ишлаб келган Турсинхон Худойберганов ўрнини эгаллади.

Турсинхан Худайбергенов ўз навбатида маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири вазифасини в.б. лавозимига маъқулланган.